Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби бе | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (287-сон, 13.07.2023 й.) билан “Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом тасдиқланди

Қарорга кўра, Вахта усулида ишларни ташкил этиш билан боғлиқ барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

Вахта усулида бажариладиган ишларга қуйидагилар жалб қилиниши мумкин эмас:

18 ёшгача бўлган ходимлар;
ҳомиладор аёллар;
3 ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаётган ота-онадан бири (васий);
тиббий хулосага мувофиқ вахта усулидаги ишларни бажаришига қарши кўрсатмалар бўлган шахслар.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6532422