Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz H
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.94K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-01-11 12:04:46
#Ҳукумат_қарори

Таэквондо академияси ва ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари белигиланди

“Ўзбекистон таэквондо академияси ва ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (9-сон, 10.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан таэквондо академиясининг асосий вазифалари белгиланди.

Таэквондо (WT) бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш, тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш шулар жумласидандир.

2023 йил 1 февралгача ҳудудларда ихтисослаштирилган таэквондо марказларини ташкил этиш учун фойдаланилмаётган бўш бинолар таэквондо (WT) ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига вақтинчалик фойдаланиш учун бепул ажратилади ва улар фаолияти йўлга қўйилади.

Ҳужжатнинг
расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6346255
4.8K views09:04
Ochish/sharhlash
2023-01-10 09:07:49
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори (5-сон, 07.01.2023 й.) билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, авиаташувчиларга ички туризм, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларда авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида субсидия 2026 йил 1 январгача ажратилади (илгари 2022 йил 1 июнгача эди).

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6344016
2.4K views06:07
Ochish/sharhlash
2023-01-09 09:54:42
#Ҳукумат_қарори

Республика қишки спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди

“Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (3-сон, 06.01.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Республика қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди ҳамда мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади.

Мактабни ташкил этиш ва спорт иншоотларини қуришда қишки спорт турлари (фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, ҳоккей) билан ўқувчиларнинг доимий машғулот ўтказишлари учун замонавий ёпиқ муз саройи ва очиқ спорт майдони ҳамда махсус тренажёр залига эга бўлиши лозим.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6342486
3.9K views06:54
Ochish/sharhlash
2023-01-05 16:11:37
#Қонун

“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–813, 30.12.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан 2023 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.

Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:

республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;

3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6333240
5.7K views13:11
Ochish/sharhlash
2023-01-01 08:04:29
Каналимиз Ўзбекистонда ҳуқуқ йўналишида фаолият юритадиган каналлар орасида эътироф этилди.

Каналдаги маълумотлар 2022 йил давомида 1 млн 600 мингдан ортиқ марта ўқилган.

Канал фаолиятига боғлиқ статистика билан юқоридаги расмда батафсил танишишингиз мумкин.

Бизни танлаганингиз учун миннатдорлик билдирамиз.

Ишончингиз биз учун қадрли!

Каналга уланиш
https://t.me/lexuzofficial
4.0K views05:04
Ochish/sharhlash
2022-12-28 15:08:26
#Президент_қарори

“Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтирилади

“Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–458-сон, 26.12.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан юқоридаги жадвалда кўрсатилган ва солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6326672
5.6K views12:08
Ochish/sharhlash
2022-12-27 14:51:24
#Президент_қарори

Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланилади

“Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–455-сон, 24.12.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампанияси йўлга қўйилади.

2026 йил 1 январгача тадбиркорлар:

4 юлдузли ва ундан юқори тоифагали меҳмонхона учун зарур товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;
Самарқанд туристик марказида қурилиш учун “вақтинча олиб кириш” божхона режимига олиб кириладиган ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.

Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6325919
4.3K views11:51
Ochish/sharhlash
2022-12-27 08:50:23
#Президент_қарори

Гимнастика спорт турлари янада ривожлантирилади

“Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–449-сон, 23.12.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:

боғчаларда “Гимнастикага илк қадам” дастури;
мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган “Болалар учун гимнастика” дастури жорий қилинади.

Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ва ўқув-машқ базасига эга бўлган ҳудудий Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6325917
6.7K views05:50
Ochish/sharhlash
2022-12-24 12:03:51
#Президент_фармони

2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

"2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–270-сон, 23.12.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6324664
7.3K views09:03
Ochish/sharhlash
2022-12-22 10:02:17
#Ҳукумат_қарори

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига ажиотаж талаб юзага келганда тизимли назорат ўрнатилади

Ҳукумат қарори (716-сон, 19.12.2022 й.) билан Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисидаги низом тадиқланди.

Низомга кўра, нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда ваколатли орган томонидан таҳлил ўтказилади.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниш даври ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6321693
2.7K views07:02
Ochish/sharhlash