Get Mystery Box with random crypto!

#Президент_қарори Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт с | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Президент_қарори

Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланилади

“Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–455-сон, 24.12.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампанияси йўлга қўйилади.

2026 йил 1 январгача тадбиркорлар:

4 юлдузли ва ундан юқори тоифагали меҳмонхона учун зарур товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;
Самарқанд туристик марказида қурилиш учун “вақтинча олиб кириш” божхона режимига олиб кириладиган ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.

Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6325919