Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.92K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 16

2022-11-18 14:44:50
#Президент_қарори

Киберспорт кенг оммалаштирилади

“Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–423-сон, 16.11.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йилдан анъанавий тарзда киберспорт турлари бўйича:

ҳар йили апрель ойида “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионати;
ҳар йили декабрь ойида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги” турнири;
ҳар йили июнь ойида “Ёшлар кубоги” турнири ўтказилади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан “Спорт фаолияти: киберспорт” бакалавриат таълим йўналиши очилади ҳамда ушбу йўналиш бўйича ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6285858
5.7K views11:44
Ochish/sharhlash
2022-11-12 14:07:20
#Қонун

"ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартномани (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–802, 10.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартнома (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилинди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6281300
2.4K views11:07
Ochish/sharhlash
2022-11-12 09:43:19
#Президент_қарори

Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш мақбуллаштирилади

“Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–419-сон, 10.11.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ:

юридик шахслар томонидан 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда солиқ суммалари тўғрисидаги архив ҳужжатларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбурияти бекор қилинади;

2023 йил 1 майдан юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон расмийлаштиришга рухсат этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6281302
4.7K views06:43
Ochish/sharhlash
2022-11-11 15:17:18
#Ҳукумат_қарори

Чет давлат фуқароларига ҚҚС қайтариш тизими жорий этилади

“Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (653-сон, 08.11.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини қисман қайтариш “tax free” тизими тажриба тариқасида жорий этилади.

Чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ва уни қайтариш солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали амалга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6278382
4.0K views12:17
Ochish/sharhlash
2022-11-11 09:34:17
#Президент_фармони

Электрни шартномадаги ҳажмдан кўп ишлатган юридик шахсларга электр етказиб беришни тўхтатиб қўйилмайди

"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–244-сон, 09.11.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

тадбиркорлар устав фондини камайтиришга оид қарор тўғрисида кредиторларни ёзма хабардор қилиш ва ОАВда эълон бериш;

янги импорт автомобилларини фақат юридик шахслар – ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлари томонидан сотиш;

электрни шартномадаги ҳажмдан кўп ишлатган юридик шахсларга электр етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;

ЯТТ томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6279879
5.3K views06:34
Ochish/sharhlash
2022-11-10 15:18:17
#Президент_қарори

Архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади

Архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–416-сон, 08.11.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

Тошкент архитектура-қурилиш институти Тошкент архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, у муҳандислик, архитектура, қурилиш ҳамда қурилиш материаллари технологиялари йўналишларига ихтисослаштирилади.

Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, маданий мерос объектларини тиклаш, дизайн, архитектура, қурилиш, урбанизация ва муҳандислик йўналишларига ихтисослаштирилади.

2023 йил 1 январдан бошлаб Университетларга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6277864
6.9K views12:18
Ochish/sharhlash
2022-11-10 09:59:16
#Президент_қарори

Корпоратив муносабатлар янада такомиллаштирилади

Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–415-сон, 08.11.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида қуйидаги талаблар бекор қилинади:

қуйидаги ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш:
МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
МЧЖнинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш;
МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш.

2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6277776
7.3K views06:59
Ochish/sharhlash
2022-11-09 15:39:14
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори (650–сон, 08.11.2022 й.) билан Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга кўра, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди.

Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6277196
4.6K views12:39
Ochish/sharhlash
2022-11-09 07:48:13
#Ҳукумат_қарори

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштирилади

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (647-сон, 04.11.2022 й.) қабул қилинди

2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органларининг таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади.

Маълумотларни жойлаштирмаган корхона ижро этувчи органи ва кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга йўл қўйилмайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6275997
5.3K views04:48
Ochish/sharhlash
2022-11-07 16:33:11
#Ҳукумат_қарори

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш белгиланди

Ҳукумат қарори (645-сон, 04.11.2022 й.) билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан:

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш;
оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда кўмаклашиш;
меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантиришдан иборат.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йуналишлардан бири ҳисобланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/pdfs/6273551
6.9K views13:33
Ochish/sharhlash