Get Mystery Box with random crypto!

#Президент_қарори “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқал | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Президент_қарори

“Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтирилади

“Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–458-сон, 26.12.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан юқоридаги жадвалда кўрсатилган ва солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6326672