Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.92K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 15

2022-11-30 12:16:48
#Президент_фармони

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади

“Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–257-сон, 28.11.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, Бош прокуратура Академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилиб, унда жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқув тизими йўлга қўйилади.

2023/2024 ўқув йилидан Академияда тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида бакалавриат (3 йил) ва магистратура (1 йил) бўйича ўқув жараёни ташкил этилади.

Академияга қабул қилишда абитуриентларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа ОТМга кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6299077
8.1K views09:16
Ochish/sharhlash
2022-11-30 09:05:53
#Қонун

“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–803, 28.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.

Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:

ер участкаларининг белгиланганлиги (реализация қилинганлиги);
бинонинг, иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;
белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;
кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;
кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6297080
8.6K views06:05
Ochish/sharhlash
2022-11-28 09:03:43
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори (672–сон, 24.11.2022 й.) билан Статистика маълумотларини тақдим этиш буйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди

Регламентга кўра, фуқаролар мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган маълумотлар, шунингдек очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиши мумкин.

Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.

Тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6292692
3.9K views06:03
Ochish/sharhlash
2022-11-26 12:52:40
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори (666–сон, 23.11.2022 й.) билан Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низом билан қуйидагилар белгиланди:

норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш тартиби;

норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;

норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда ифлослантирувчи моддаларнинг сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиб юборилиши оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;

норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни қоплаш ва ундириш тартиби.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6291449
3.5K views09:52
Ochish/sharhlash
2022-11-25 12:03:38
#Президент_қарори

Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланиш кенгайтирилади

“Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–430-сон, 24.11.2022 й) қабул қилинди

Қарорга кўра:

тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишда уларни бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади;

хорижий етказиб берувчилар томонидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун мажбурий тартибда электрон рақамли имзо олиш талаби бекор қилинади;

тадбиркорларга, ўз хоҳишига кўра, биржадан ташқари тузилган шартномалар бўйича биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг тизими орқали кафолатли ҳисоб-китоб хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади;

маҳсулотларни “форвард” битимлари асосида сотиш тартиби биржа савдолари орқали тузиладиган экспорт-импорт шартномаларига нисбатан ҳам қўлланилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6291883
1.8K views09:03
Ochish/sharhlash
2022-11-25 08:01:30
#Президент_қарори

Космик тармоқ янада ривожлантирилади

“Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–429-сон, 23.11.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқаруви органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек, космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган сунъий йўлдош орқали ишловчи мобил қурилмалар ва терминалларни рўйхатга олиш тартиби ишлаб чиқилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6291454
4.3K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-11-22 09:01:28 #Муносабат

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Қонунчилик маълумотлари миллий базасида айрим ҳужжатларнинг эълон қилинмаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқатилмоқда.

Бу бўйича Адлия вазирлиги қошидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида” қонунига асосан ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш давлат томонидан кафолатланади.

Мазкур қонунга асосан ҳуқуқий ахборот бу – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, уларга оид расмий шарҳларнинг, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиш тартиби тўғрисидаги тушунтиришларнинг, Конституциявий суди қарорларининг, Олий суди Пленумининг қонунчилик қўлланилиши масалалари бўйича қарорларининг матнлари, шунингдек суд амалиётини умумлаштириш материаллари ҳисобланади.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжат умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.

Ўз ўзидан кўриниб турибдики, барча ҳужжатлар ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди.

Ижтимоий тармоқларда реквизитлари кўрсатилган ҳужжатларнинг аксарияти мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаш ёки лавозимдан озод этиш ва шу каби қарорлардир.

Шу билан биргаликда, журналист ва блогерларга ахборот тарқатишдан олдин маълумотни аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқлигини алоҳида таъкидлаймиз.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилишга оид ҳар қандай саволга Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказидан тезкор маълумот олиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Адлия вазирлиги қошидаги
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
3.1K views06:01
Ochish/sharhlash
2022-11-21 09:33:33
#Президент_қарори

Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ишлари янада такомиллаштирилади

"Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–427-сон, 18.11.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси;
Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан касаба уюшмалари аъзоларининг фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм), бироқ йўлланма нархининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда оромгоҳларга компенсация тўланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6287292
4.3K views06:33
Ochish/sharhlash
2022-11-19 15:27:30
#Президент_қарори

Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмлари такомиллаштирилади

“Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–425-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан тегишли давлат дастурлари ва лойиҳалари доирасида объектларнинг бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида электрон тендер (танлов) савдолари орқали аниқланади.

Ҳар чоракда вилоят, туман (шаҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қурилиш соҳасида коррупция ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот бериб борилиши таъминланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6286841
3.9K views12:27
Ochish/sharhlash
2022-11-19 10:59:35
#Президент_фармони

Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлиги таъминланади

"Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ–251-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Президентнинг тегишли Фармонида келтирилган товарларга (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилиб, мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6286702
4.9K views07:59
Ochish/sharhlash