Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига ажи | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига ажиотаж талаб юзага келганда тизимли назорат ўрнатилади

Ҳукумат қарори (716-сон, 19.12.2022 й.) билан Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисидаги низом тадиқланди.

Низомга кўра, нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда ваколатли орган томонидан таҳлил ўтказилади.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниш даври ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6321693