Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz H
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.94K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 12

2023-01-23 15:06:08
#Президент_қарори

ОИВ келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизими янада кучайтирилади

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Қарорга кўра, никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида:

2023 йил 1 июнгача Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида;
2023 йил якунигача бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорлик ташкил қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6364828
11.2K views12:06
Ochish/sharhlash
2023-01-23 10:35:38
#Президент_қарори

Фтизиатрия ва пульмонология хизматлари янада ривожлантирилади

“2023–2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–12-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра 2023 йил 1 мартгача:

туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати тузилади;
Фтизиатрия касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

“Ўпка саломатлиги” мобил бригадаси доирасида олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолига бепул тиббий кўрик доирасида скрининг тадбирлари ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6364824
9.7K views07:35
Ochish/sharhlash
2023-01-23 07:36:16
#Қонун

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–815-сон, 20.01.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Шунга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонунга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифаларига қуйидагилар қўшилди:

Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон юритиш;
мажбурий талаблар электрон реестрини юритиш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6364848
9.5K views04:36
Ochish/sharhlash
2023-01-21 11:09:58 #Ҳукумат_қарори

“Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади

“Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (21-сон,19.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 июндан ёши18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилади.

Гуруҳлар республиканинг барча туман (шаҳар)ларида 2 нафардан (криминоген вазият оғир бўлган туман (шаҳар)ларда 3 нафардан) ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида шакллантирилади.

Гуруҳ аъзолари 1 йил давомида ўқиш ва иш жараёнига салбий таъсир этмаган ҳолда умумий 360 соат вақт мобайнида фаолият олиб боради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6364696
11.9K views08:09
Ochish/sharhlash
2023-01-20 14:41:57
#Қонун

Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (ЎРҚ–814-сон, 18.01.2023 й.)

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига киритилган қўшимчага кўра, акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланган кузатув кенгаши аъзоси мазкур йиғилиш баённомасида қайси акциядорнинг вакили эканлиги ёки кузатув кенгашининг қайси аъзоси мустақил аъзо эканлиги кўрсатилиши керак.

Шунингдек, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида 1 нафар мустақил аъзо киритилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6362296
10.7K views11:41
Ochish/sharhlash
2023-01-19 15:04:56
#Президент_фармони

“Судларда прокурор иштироки” ахборот тизими синов тарзида ишга туширилади

"Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–12-сон, 16.01.2023 й.) қабул қилинди

Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида 2023 йил 1 сентябргача “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизими синов тарзида ишга туширилади ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этилади.

Фармонга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўриш ваколати маъмурий органларга ўтказилади;

айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартиби белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6358913
4.9K views12:04
Ochish/sharhlash
2023-01-19 12:51:11
#Президент_фармони

Cудлар фаолиятининг самарадорлиги оширилади

“Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–11-сон, 16.01.2023 й.) қабул қилинди

Фармон билан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

Фармонга кўра, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш чоралари белгиланади.

Олий Суд тизимида Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси негизида Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6358976
5.7K views09:51
Ochish/sharhlash
2023-01-17 08:19:23
#Президент_фармони

Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти қўллаб-қувватланади

“Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–2-сон, 10.01.2023 й.) қабул қилинди

Йил якунига қадар Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда Тошкент вилоятида тўқимачилик ва чарм саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган индустриал технопарк ташкил этилади.

2023 йил 1 апрелгача талаб юқори бўлган профессионал касблар (тикувчи, бичувчи, йигирувчи, механик) йўналишида дуал таълим тизимида мутахассислар тайёрлаш ва хорижий (Германия, Туркия) таълим дастурларини жорий қилиш бўйича пилот лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилоятларида амалга оширади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6351331
5.6K views05:19
Ochish/sharhlash
2023-01-13 12:31:18
#Ҳукумат_қарори

Гиёҳвандлик воситаларини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (12-сон, 12.01.2022 й.) билан Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, 2023 йил 1 июлдан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар:

тезкор-қидирув тадбирлари давомийлигини таъминлаш зарурати юзага келганда, тезкорликни амалга ошириш ҳамда тегишли вақтни тежаш мақсадида мазкур модда (буюм) ёки валюта намуналарини улар аниқланган жойнинг ўзида ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биносида экспресс текшириш техник воситалари ёрдамида текширади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6348545
5.0K views09:31
Ochish/sharhlash
2023-01-11 15:28:46
#Ҳукумат_қарори

Дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (8-сон, 10.01.2022 й.) билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низом билан қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар) Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади:

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси;
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили;
Бош консул, консул;
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналардаги маслаҳатчи-вакили, маслаҳатчиси (шу жумладан, савдо-иқтисодий масалалар бўйича), биринчи котиби, иккинчи котиби, учинчи котиби, атташеси.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6346262
2.9K views12:28
Ochish/sharhlash