Get Mystery Box with random crypto!

#қисқа_савол_жавоблар #Мерос ОТАНИНГ ЎҒИЛ МОЛ-МУЛКИДАГИ ҲАҚИ | Ислом молияси | Islom moliyasi

#қисқа_савол_жавоблар #Мерос

ОТАНИНГ ЎҒИЛ МОЛ-МУЛКИДАГИ ҲАҚИ

САВОЛ:
Ассалому алайкум!
Эрим савдогарлик билан шуғулланади. Қайнотам, эримни пулларини номаълум сабабга кўра ҳаммасини олиб қўйди ва бунинг натижасида эрим уч-тўрт кишидан қарз бўлиб қолган ва тирикчиликка қийналиб қолди (дасмояси йўқлиги сабаб). Қарз берган ҳақдорлар пулимни бер деб қистаб, бермасанг тегишли жойга ёзамиз дейишяпти. Ўша ҳақдорлар қайнотамни олдига ҳам бориб айтишибди. Қайнотам эса бунга бепарво қараяпти. Бу ҳолатда эрим қайнотамни пулидан билдирмасдан ёки олганини айтмасдан олиб ўша ҳақдорларга берса бўладими (қайнотам эримга санаб қўй деб пул берса эсидан чиқиб қоларкан). Ўзига ҳам дасмоя учун олсачи? Умуман ота ўғлининг ҳамма пулини олиб қўйиши мумкинми?

ЖАВОБ:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ота ўғилнинг пулини олиб қўйиши тўғри эмас. Эрингиз ўз пули миқдорича олса бўлади.

Манба: https://savollar.islom.uz

┈•┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈•┈

Ислом молияси изоҳи:
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис бор: «Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, менинг мол-мулким ва болаларим бор. Отам эса мол-мулкимни олиб қўймоқчи», деган эди, у зот: «Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангникидир», дедилар» (Ибн Можа ривояти).

Юқоридаги саволдан кўриш мумкинки, ушбу ҳолатда ота бу ҳадис маъносини чуқур англамасдан ва умуман ўз фарзандининг ҳаётини ислом динидаги бошқа қоидалар, оят ва ҳадисларни эътиборга олмасдан, мураккаблаштириб юборган. Лекин биз мусулмонлар ҳаётимизни биргина ҳадисда кўзда тутилган талабдан келиб чиққан ҳолда эмас, балки мукаммал динимизнинг барча талабларини инобатга олган ҳолда ташкил қилишимиз керак. Бу ота эса ўз оталик мавқеини суиистеъмол қилиб, фарзандини бошқа одамлар олдида тили қисиқ қарздорга айлантириб қўйибди. Ваҳоланки, Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг наздида Аллоҳ наҳий қилган кабийра гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга ҳеч нарса қолдирмай, ўлиб, У Зотга рўпара бўлишидир», дедилар».

Ундан ташқари, ушбу ҳадисни маъноси борасида уламолар турли фикрлар билдиришган. Масалан, ўғил вафот топса, ундан қолган мол-мулкнинг барчаси отага мерос қолмайди, балки ота ҳам марҳумнинг бошқа меросхўрлари қатори шариатда белгиландан улушини олади. Шундан маълум бўладики, бу ҳадиснинг маъноси фарзандларга ота-онанинг қадр-қимматини англатиш ҳамда “ота-она эҳтиёжи бўлса фарзандининг молидан ишлатиши мумкин” деган тушунчани етказиш дейиш мумкин. Валлоҳу аълам!

@IslomMoliyasi канали