Get Mystery Box with random crypto!

#қисқа_савол_жавоблар ҚАРЗНИ ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ОРҚАЛИ ОЛИШ ВА ҚА | Ислом молияси | Islom moliyasi

#қисқа_савол_жавоблар

ҚАРЗНИ ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ОРҚАЛИ ОЛИШ ВА ҚАЙТАРИШ

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Саволимни мисол орқали сўрамоқиман. Мисол учун мен танишимдан 10.000.000 сўм (10 млн.) қарз сўрадим. Масофа узоқ бўлгани учун бу пулни менинг пластик номеримга Пейми ёки Апелсин дастури орқали ўтказди ва менинг пластик картамга 10 млн пул келиб тушди. Танишим 10 млн пулни жунатгани учун қўшимча 35000 сўм хизмат хаққи тўлади. Мен қазимни қайтараётганимдашу 10 млн ва 35000 сўм қилиб қайтарсам рибо бўлмайдими(яъни танишимнинг пластик картасига 10.035.000 сўм қайтарсам). Агар мободо рибо бўлса у танишим 35.000 минг сўм зарар кўрадими менга қарз бергани учун.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Рибо бўлмайди. Қарз бераётган одам сизга етказиш учун қанча сарфласа ўшанчани қайтаришингиз керак. Валлоҳу аълам!


Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@IslomMoliyasi канали