Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2023-04-15 10:01:02
Assalomu Aleykum. Hurmatli
Haridorla Zakotga
Muxtoj insonlaga Tarqatib Beramiz. Alloh rozi bo'sin siladan

Discount Center

ERKAKLAR KIYIM DO'KONI

Manzil: BESHQAYROGʻOCH KOʻCHASI

+998944260407

@DISCOUNT_ADMIN

https://t.me/joinchat/QWzanpJkwkJVRtJz
2.2K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-04-15 03:37:24 Савол: Закот бериш учун тайин қилинган нисоб йил бўйи бир хилда камаймай туриши шартми?

Жавоб: Қайси бир кунда мол нисобга етса, кейинги йил ўша кунгача молни камаймай туриши шарт эмас. Балки, бир йилнинг бошланиши билан тугалланиши эътиборга олиниб, йилнинг асносида (давомида) молни нисобдан камайиши эътиборга олинмайди.

Манба: fiqh.uz
1.5K views00:37
Ochish/sharhlash
2023-04-14 16:23:33 #Бизнесда_Закот

Товар моддий захиралари (савдодаги айланма моллар)дан закот ҳисоблаш

Омбордаги сотиш учун тайёрланган маҳсулот захиралари, турли шаклдаги хомашёлар ҳамда асл ҳолида ёки бошқа материаллар қўшиш орқали ишлаб чиқариш жараёнидан ўткандан кейин сотиладиган маҳсулотлар: Закот тўлашда бозор нархида баҳоланади ва улардан ҳам закот берилади.

Агар ушбу турдаги маҳсулот нуқсонли бўлса, унинг бозор баҳоси чакана ёки улгуржи нархда ёки иккисидан қайси бири кўпроқ ишлатилса, ўшанисида ҳисобланиб, ундан закот чиқарилади. Агар маҳсулот секин кетадиган моллар сирасига кирса, закот унинг ҳозирги ҳолатидаги бозор қийматидан берилади. Борди-ю, бундай маҳсулотлар учун заxира (резерв) шакллантирилган бўлса, у закот тўланадиган активлар базасидан чегирилмайди.

Ишлаб чиқариш жараёнидаги маҳсулотлар. Закот ҳисобланаётган кундаги бозор баҳосидан закот берилади. Агар уларнинг аниқ бозор нархи номаълум бўлса, у ҳолда таннархидан закот берилади.

Тугалланмаган қурилиш. Закот ҳисобланаётган кундаги бозор баҳосида ўлчанади ва ундан закот берилади.

Ишлаб чиқариш ускуна-дастгоҳлар эҳтиёт қисмлари. Улардан закот берилмайди.

Йўлдаги моллар. Закот ўша маҳсулот турган жойдаги бозор баҳосидан берилади.

Бошқаларга комиссия асосида сотишга берилган маҳсулотлар (вакиллик савдоси ёки диллерлардаги моллар). Бундай маҳсулотлар турган жойдаги бозор баҳосида ҳисобланиб, ўша қийматидан закот берилади.

Муаллифлик ҳуқуқи, патент ҳуқуқлари, савдо белгилари ва компютер дастурлари каби савдо учун тайёрланган номоддий ҳуқуқлар: улардан савдо моллари сифатида закот берилиши керак.

Одатда, сотиш мақсадида тайёрланадиган маҳсулот таркибига қўшиладиган ва унинг таркибида қоладиган хомашёларнинг йил охиридаги захираси. Уларнинг закоти ишлаб чиқариш жараёнига киритилишидан олдинги бозор баҳосидан берилади. Ёқилғи, тозалаш маҳсулотлари каби ишлаб чиқариладиган маҳсулотга қўшилмайдиган ва унинг таркибий қисми сифатида қолмайдиган хомашёлардан закот берилмайди.

Сотиш мақсадидаги тайёр маҳсулотлар ёки тугалланмаган ишлаб чиқариш. Улардан ҳам тижорат моллари сифатида ҳақиқий бозор баҳоси бўйича закот берилади.

Қадоқлаш учун ишлатиладиган материаллар. Агар бу турдаги маҳсулотларнинг ўзи алоҳида сотиш учун ишлаб чиқарилмаган бўлса, улардан закот берилмайди. Лекин бундай маҳсулотлар маҳсулот таннархини оширадиган бўлса, улар ҳам закот тўланадиган активларга қўшилади.

Манба: AAOIFI "Шаръий меъёрлари" асосида тайёрланди

@IslomMoliyasi канали
1.9K views13:23
Ochish/sharhlash
2023-04-14 08:35:26 #қисқа_савол_жавоблар #Мерос

МЕРОС ТАРИҚАСИДА ҚАЙСИ МОЛЛАР БЎЛИНАДИ?

Савол:
Ота-она ҳаётлигида уй-жой ёки машина ва шунга ўхшаш нарсаларни болалари (ёки бошқалар) номига олиб беришган бўлса, уларнинг ўлимидан кейин болаларнинг (ёки бошқаларнинг) номига олинган нарсалар мерос тариқасида бўлинадими? Умуман олганда, мерос тариқасида қайси моллар бўлинади?

Жавоб:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мерос тариқасида, вафот этган шахснинг ўзининг мулки бўлган нарсалар тақсимланади. Тириклигида берган нарсалар совға бўлади.

┈•┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈•┈
Ислом молияси изоҳи:
Инсон ҳаётлик даврида ўз мол мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳуқуқига эга, масалан қайсидир фарзандига уй, бошқасига автомашина ва яна бирига тилла буюмларини совға қилиб бериши мумкин. Лекин вафот этгандан кейин ундан қолган мол-мулк меросхўрлар ўртасида шариатимизда кўрсатилгандек тақсимланади. Шу билан бирга, инсон вафот этгандан кейин меросхўрлар ўртасида тушунмовчилик ва зиддиятларга сабаб бўладиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, киши ҳаётлик пайтида бирор мулкини турли сабабларга кўра бирор фарзанди номига расмийлаштириб қўяди, лекин мақсади бу мулкни ўша фарзандига ҳадя қилиш бўлмайди. Мана шундай мол-мулк инсон вафотидан сўнг меросхўрлар ўртасида талаш бўлиб қолади ёки ҳеч бўлмаганда ундан ким закот тўлаш масаласи мавҳум бўлиб қолади (масалан тилла буюмлар бўлса). Бундай ҳолатларни олдини олиш учун, қайсидир мулк бирор фарзанд (ака-ука, ота-она...) номига расмийлаштирилса ҳам яқинларга асл мақсадни ошкор қилиб, ўша мулк ўзидан кейин мерос мулки сифатида барча меросхўрлар ўртасида шариатимиз асосида тақсимланиши кераклиги ҳақида хат-ҳужжат қилиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Лекин буни мулкни васият қилиш деб тушунмаслик керак, чунки васиятнинг исломда ўз тартиб-қоидаси бор (меросга боғлиқ мақола ва маълумотларни телеграм саҳифамиз ёки сайтимизга кириб ўқишинглар мумкин).

@IslomMoliyasi канали
1.9K views05:35
Ochish/sharhlash
2023-04-13 15:54:56
#тафсир

Бир оят тафсири: “Бақара” сураси, 275-оят

"Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек турарлар. Бу уларнинг «Тижорат ҳам рибога ўхшаш-да», – деганлари учундир. Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган, рибони эса ҳаром қилган. Бас, кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга ҳаволадир. Кимки яна (рибога) қайтса, ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар."

тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/baqara-275/

@IslomMoliyasi канали
2.0K viewsedited  12:54
Ochish/sharhlash
2023-04-13 02:38:38 #Бизнесда_Закот

Савдо моллари закоти

Савдо моллари — бу тижорат мақсадида тайёрланган барча мол-мулк (яъни кўчар ва кўчмас) бўлиб, улар ўз ҳолатида сотиладими ёки ишлаб чиқариш жараёнидан ўтгач сотиладими, фарқи йўқ, улардан закот берилади. Шунингдек бу маҳсулотлар мулкдори бўлиш эвазли битим (масалан, савдо) орқали бўладими ёки бошқа йўллар орқалими (масалан, ҳадя), барибир, улар закотга тортилади. Яъни бунда маҳсулотни сотиб олиб, сўнг унинг эгасига айланиш шарт қилинмаган, балки молни сотиш ниятининг ўзи ундан закот чиқариш учун етарли.

Тижорат молларининг баҳоси улар турган жойдаги, чакана ёки улгуржи нархда (агар савдо иккисида ҳам амалга оширилса, кўпроқ қайси нархда сотилиши эътиборга олинади) бозор баҳоси бўйича ҳисобланади. Агар тижорат молларининг бозор баҳосини чиқариш жуда қийин бўлса, у ҳолда уларнинг таннархидан закот берилиши мумкин. Закот ҳисобланган кундаги бозор баҳоси закот тўланаётган кунда ўзгариб кетадиган бўлса, у ҳолда закот ҳисобланган кундаги бозор баҳоси инобатга олинади.

Агар тижорат моллари — закоти тўланадиган бошқа синф (категория)га ҳам мансуб бўладиган бўлса, масалан, чорва ёки сотиш ниятидаги қишлоқ хўжалик моллари каби, у ҳолда улардан фақат тижорат моли сифатида закот берилади.

Тижорат молларидан закот чиқариш, аслида, уларнинг қийматидан нақд пул кўринишида бўлади, лекин мол сотилмай савдода турғунлик ҳолати юз берган ҳолатларида закотни тижорат молларининг ўзи билан ҳам адо этиш жоиз, фақат бу закот олувчиларнинг манфаатига хизмат қилиши керак (яъни бу нарса закот олувчиларга машаққат туғдирмаслиги керак).

Битим тузилиши билан харидорга ўтган савдо молларидан, гарчи харидор ҳали уларни қўлига олмаган бўлса-да, закот чиқариш харидорнинг зиммасида бўлади (чунки молнинг эгаси энди у ҳисобланади).

(давоми бор)

Манба: AAOIFI "Шаръий меъёрлари" асосида тайёрланди

@IslomMoliyasi канали
2.5K views23:38
Ochish/sharhlash
2023-04-12 16:22:53
#Самарали_мусулмон

Рамазон ойини самарали ўтказиш учун яна бир нечта маслаҳатлар

Овқат ва ундаги калориялар ҳақида гап кетганда, миқдор ҳақида эмас, балки сифат ҳақида қайғуринг

Кунингизни режалаштиринг

Ишни қийинидан бошланг

Заиф кўринишдан қўрқманг

батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/ramazon-maslahatlari/

@IslomMoliyasi канали
1.1K views13:22
Ochish/sharhlash
2023-04-12 10:09:41
Закот — покланиш ва барака
Закот ҳисоблаш амалиёти

Zakotim лойиҳаси ва Mezana илм маркази закот ҳисоблаш бўйича амалий машғулотга таклиф қилади. Амалий машғулотда қуйидаги мавзулар ёритилади:

Закотнинг аҳамияти, унинг закот берувчи, закот олувчи ва жамият учун фойдалари
Закотнинг фарз бўлиш шартлари
Закот ҳисоблаш тамойиллари
Шахсий мулкдан закот тўлаш
Бизнесдан закот ҳисоблаш
Закотни кимларга бериш керак?

Машғулотда қатнашиш бепул. Тадбирда эркаклар ва аёллар иштирок этиши мумкин. Жойлар сони чегаралангалиги сабабли рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.

Рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/c259wYVLcKroq87j9

Mezana илм маркази: https://maps.app.goo.gl/iVU2FNGikEh76szPA

2023 йил 15 апрел, 14:00
1.5K views07:09
Ochish/sharhlash
2023-04-12 08:17:35
#тафсир

Бир оят тафсири: “Бақара” сураси, 273-оят

"(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилиб қолган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта, уни ўта билувчидир."

тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/baqara-273/

@IslomMoliyasi канали
1.7K views05:17
Ochish/sharhlash
2023-04-11 20:31:20 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч киши бор, уларнинг дуолари қайтарилмайди: одил раҳбар, рўзадор ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси”, дедилар (Ибн Можа ривояти).

Аллоҳ таоло шу улуғ кечаларда қилаётган дуоларимизни афзалини ижобат қилсин.
2.3K views17:31
Ochish/sharhlash