2022-10-04 15:28:51
МЕРОС ВА УШБУ МАСАЛАГА ОИД МУЛОҲАЗА
Манбаларда мерос масаласи илмнинг учдан бири ёки ярми экани, у фароиз деб ҳам аталиши келтирилади.
«Фароиз» сўзи фарз сўзидан олинган бўлиб, луғатда
“ўлчов”, “кесиш” ва
“баён қилиш” маъноларини билдиради. Меросни
«фарз» деб айтилиши эса, мерос шариат томонидан ўлчанган, кесилган ва баён қилиниб, ҳар бир меросхўрнинг ҳақи аниқ кўрсатилгани учундир.
“Нисо” суранинг 11-оятида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Ота-оналарингиз ва фарзандларингиздан қайси бирлари сизлар учун манфаатлироқ эканини билмайсизлар. Шунинг учун мерос тақсимоти Аллоҳнинг (Ўзи) томонидан (белгиланди ва) фарз қилиб қўйилди. Албатта, Аллоҳ билимдон ва ҳаким зотдир».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Фароизни ўрганинглар ва уни одамларга ўргатинглар. У умматимдан энг аввал унутиладиган нарсадир”, деганлар
(Имом Ибн Можа ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
илмнинг кўтарилмоғи ва жаҳлнинг зоҳир бўлмоғи қиёматнинг аломатларидан, деган эканлар.
Демак, инсонларнинг илмга беэътибор бўлиб қолишлари, илм олишга қизиқмасликлари ва уни тарғиб қилмасликлари, олган билимларига риоя қилмасликлари ва шу сабабли уларнинг жамиятга бўлган таъсирининг сусайиши, халқ орасида обрў-эътибори ва қадри тушиши илмнинг кўтарилганлигидан далолат берар экан. Илмнинг кўтарилиши, хусусан биринчи навбатда фароиз, яъни мерос илмининг кўтарилганлигининг оқибатлари қандай бўлишини биласизми?
Мерос илмининг кўтарилишининг энг ёмон томони, бунинг оқибатида бошқаларнинг, хусусан ожизаларнинг ҳақи берилмайди (масалан, қизларга меросдан улуш ажратилмайди), бировнинг ҳақи бошқага ўтиб кетади (мулк барча фарзандлар ўртасида шариатга мувофиқ равишда эмас, балки кенжа фарзандга қолади), жамиятдан адолат кўтарилади (мулк барча аёллар ўртасида тенг тақсим қилинмасдан, катта, яъни “расмий” хотинга қолади) ва ҳ.к.з. Буларнинг бари жамият аъзолари бир бирини ҳақини ноҳақ ўзлаштириши/ейиши деганидир. Бировни ҳақини еганни ҳалқуми нопок бўлади, ҳалқуми нопокнинг эса дуоси қабул бўлмайди.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Бир киши узоқ сафар қилади, сочи тўзғиб, уст-боши чанг бўлади. Қўлларини осмонга чўзиб: «Эй Раббим, эй Раббим», дейди. Ҳолбуки, егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ҳаромдан озиқланган. Бас, унинг дуоси қандай ижобат бўлсин» (Муслим ривояти).
Бундан ҳам ёмони, ҳаромдан ўсган жисм жаннатга ҳам кирмайди.
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эй Каъб ибн Ужра, ноҳақ – ҳаромдан ўсган гўшт (жасад) жаннатга кирмайди» (Ибн Ҳиббон ривояти).
Мана, биргина илмга риоя қилмасликнинг аянчли оқибатлари.
@IslomMoliyasi канали
714 views12:28