Get Mystery Box with random crypto!

​​#Истисна #Савол Қурилиш (истисна) шартномасида муддат кечи | Ислом молияси | Islom moliyasi

​​#Истисна #Савол

Қурилиш (истисна) шартномасида муддат кечиктирилгани учун жарима қўллаш масаласи

#Савол
Ислом банки ва қурилиш компанияси ўртасида қурилиш бўйича битим имзоланишга тайёрланди. Мазкур шартномага кўра, қурилиш ташкилоти ўз ҳисобидан хом-ашё, ишчи кучи, билим ва тажрибани ишга солиб, шартномада кўзда тутилган иншоотни қуриши керак ва ташкилот бунинг эвазига муайян маблағни қўлга киритади. Қурилиш шартномасида жарима банди ҳам мавжуд. Бу банд агар Ислом банки (Мижоз) тўловларни ўз вақтида амалга оширмаса, Банкка нисбатан жарима қўллашни, агар қурилиш ташкилоти қурилишни ўз вақтида амалга оширмаса, қурилиш ташкилотига нисбатан жарима қўллашни назарда тутади.
Шариат кенгашига банк томонидан шартномада жарима қўллаш банди жоизлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.

#Жавоб

Муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш/ иншоотни қуриш бўйича битим – Истисна деб аталади. Мазкур битимга мувофиқ, қурувчи-пудратчи томон фойдаланиладиган хом-ашёларга ҳам, жалб қилинадиган ишчи кучига ҳам масъул бўлади. Шартномада иккита томон мавжуд...

давомини ўқиш учун: https://islommoliyasi.uz/uz/qurilish-istisna-shartnomasida-jarima-qollash/

Ислом молияси саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site | YouTube