Get Mystery Box with random crypto!

#Савол Ижарами ёки насия савдо ёхуд бир савол таҳлили Ассал | Ислом молияси | Islom moliyasi

#Савол

Ижарами ёки насия савдо ёхуд бир савол таҳлили

Ассалому алайкум! Мен ижарага машина бераман. Ижара пулини ойма ой оламан. Ижарага олган йигит машинани сотиб пулини ишлатсам бир йил ичида жойига қўяман (яъни сотилиб кетган машина учун ойма ой ижара пулини бераман) деди. Мен шу сотилиб кетган машина учун ижара пули олсам бўладими?

Жавоб:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Ижара” деб “тақсит савдоси”, яъни, мол пулини бўлиб тўлашга сотишни назарда тутаётган кўринасиз. Тақсит савдоси орқали сотилган мол харидорнинг мулкига кирган бўлади. Харидор пулини ҳали тўлиқ тўлашдан олдин, ўша нарсани бошқага сотиши жоиз. Бу сотувчига тўлаши керак бўлган қарзига таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈•┈•┈
"Ислом молияси" изоҳи:

Бизни халқимиз муддатли тўлов, насия савдо, тақсит савдо, ёки бўлиб тўлаш шарти билан мол сотишни “вариант” ёки “рассрочка” деб ўрганиб қолган ваҳоланки, кўриб турганимиздек, бу турдаги савдони ўзбек тилида ўз номлари бор. Бевосита юқоридаги саволга келадиган бўлсак, савол муаллифи насияга бўлиб тўлаш асосида сотган молини “ижара” деб атамоқда. Аммо насияга сотиш билан ижарага беришни ўртасида жиддий фарқ бор. Олди-сотди амалиётида, шу жумладан насия савдода молга бўлган эгалик, сотувчи “сотдим” ва харидор “олдим” дегандан кейин харидорга ўтади ва сотиб олган томон молни бошқа бировга истаган нархига сотиб юбориши мумкин, чунки энди у молни эгаси ҳисобланади. Лекин сотувчи молни насияга сотган бўлса, у шу молни ўзини гаров сифатида ушлаб туриши мумкин (яъни муддатли тўлов асосида насияга сотилган молни пули тўлиқ берилмагунча уни сотилишига таъқиқ қўйиши мумкин). Бу ҳолатда молни насияга сотиб олган томон уни бошқа бировга сотолмайди. Лекин агар бундай таъқиқ қўйилмаган бўлса харидор молни бемалол бошқа бировга сотиб юбориши, молни пулини эса келишилгандек муддат ичида сотувчига бўлиб тўлаши мумкин.

Ана энди ижара масаласини кўриб чиқамиз. Маълумки, ижара икки турга бўлинади: биринчиси амалий (операцион) ижара, иккинчиси эгалик билан якунланувчи ижара. Ушбу иккинчи турдаги ижара ислом молиясида
“Ижара мунтаҳия биттамлик” деб аталади. Биринчи турдаги ижарада мулкни эгаси ижарага берган томон бўлади ва ижарага олган томон бу мулкни бошқа бировга сотиб юбора олмайди. Ижарага олувчи мулкдан келишилган муддат давомида фойдаланади ва ушбу муддат охирида мулкни эгасига қайтаради. Иккинчи турдаги ижарада мулкни олувчи ундан келишилган муддат давомида фойдалангани учун ижара ҳақи ва бундан ташқари мулкни нархини бўлиб бўлиб тўлаб боради. Мулкни нархи тўлаб бўлингандан сўнг ижарага берувчи алоҳида олди-сотди шартномаси асосида мулкни ижарага олувчига сотади (ёки ҳадя қилиши ҳам мумкин).

Қўшимча ўқиш учун: Ижара (лизинг)нинг асосий қоидалари

@IslomMoliyasi канали