Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪЗИЯ Бугун пешинда Халқаро мусулмон уламолари иттифоқининг | Ислом молияси | Islom moliyasi

ТАЪЗИЯ

Бугун пешинда Халқаро мусулмон уламолари иттифоқининг асосчиси Шайх Юсуф Қарзовий роҳматуллоҳи алайҳи 96 ёшида Қатарда вафот этдилар. Ислом уммати учун бу катта йўқотишдир.

Замонамизнинг улуғ мужтаҳид олими, фазилатли шайх Юсуф Қарозовий ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳум олимнинг барча хайрли ишларини, илм йўлидаги хизматларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

@IslomMoliyasi канали