Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнесда_Закот Асосий воситалар Корхона балансидаги асосий | Ислом молияси | Islom moliyasi

#Бизнесда_Закот

Асосий воситалар

Корхона балансидаги асосий воситаларни икки йирик гуруҳга бўлиш мумкин:

1) Амалда/фойдаланишда бўлган (operational) асосий воситалар
Корхона биноси, мебел-жиҳозлари, асбоб-ускуналари каби фойдаланишдаги асосий воситалардан; шунингдек фойдаланиш учун олинган патент ҳуқуқлари, савдо белгилари ва компютер дастурлари каби номоддий активлардан закот вожиб эмас. Фойдаланиш учун сотиб олинган (сотиш учун тайёрланганларидан ташқари) эҳтиёт қисмлар ва ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асбоб-ускуналар каби активлардан ҳам, гарчи улар омборда сақланса-да, улардан закот берилмайди.

2) Даромад келтирувчи асосий воситалар
Ижарага берилган актив каби даромад келтирувчи асосий воситалар, агар улар сотиш мақсадида олинмаган бўлса, улардан ҳам закот берилмайди. Бироқ йил охирида (яъни закот ҳисобланаётган вақтда) бундай активлардан олинган даромаднинг сарфланмаган қисмига (даромаднинг ўша қисмини бошқа закот молларига қўшиб ҳисоблаш орқали) закот фарз бўлади.

@IslomMoliyasi канали