Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 12

2023-04-11 09:10:41 #Бизнесда_Закот

Барча дебиторлик қарзларидан закот чиқариладими?

Бизнес активларининг Закот ҳисоб-китоби бўйича туркум мақолаларимиз биринчи қисмида Пул маблағларига тўхталиб ўтган эдик. Бу гал Дебиторлик қарзлари масаласига тўхталамиз.

Дебиторлик қарзлари — бу компаниянинг бошқалардаги ҳақи бўлиб, у мижозларга етказиб берилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар учун ҳали тўланмаган қарзлар, пул кўринишида берилган қарзлар, олдиндан берилган бўнаклар каби кўринишларда бўлиши мумкин. Қуйида қайси дебиторлик қарзларидан закот тўланади, қайсиларидан тўланмайди, шу масалаларини кўриб чиқамиз:

Закот тўланадиган дебиторлик қарзлари
Қарзлар.
Берилган қарзлардан ҳам, одатда, закот берилади. Қарз берувчи томон бундай қарзлардан закот чиқаришда 2 хил танловга эга: қарзни қайтариб олгунга қадар уларнинг қийматидан ҳар йили закот тўлаб бориши ёки қарзни тўлиқ қайтариб олган вақтда ўтган йиллар закотини биттада бериши мумкин.

Шу билан бирга, "муаммоли қарзлар"дан ҳам закот тўланмай турилади. Қачон бу қарзлар қайтарилса, ўша қайтарилган йил учунгина закот берилади.

Шунингдек, мабодо фоиз асосида қарз берилган бўлса, қарзнинг танидан закот берилади, олинадиган фойдаси эса садақа қилиб юборилиши керак бўлади (аслида фоиз асосида қарз бу гуноҳи кабира - рибо (судхўрлик) эканлиги барчамизга маълум).

Савдо қарзлари. Савдо моллари ва савдо активлари насия савдосида ҳали тўланмаган қарзлардан ҳам ҳар йили закот берилади.


Закот берилмайдиган дебиторлик қарзлари

Закот берилмайдиган активлар сотуви билан боғлиқ қарзлар.
Бу турдаги дебиторлик қарзларидан ҳам закот ҳисобланмайди. Закоти бериладиган ва берилмайдиган активлар тавсифини кейинги мақолаларда ёритиб берамиз.
Олдиндан тўланган харажатлар. Келгуси молиявий давр харажатлари учун тўлаган пул маблағларидан ҳам закот берилмайди, чунки улар тўловчи томон мулкида эмас. Масалан, олдиндан тўланган ижара ҳақи каби.
Берилган бўнаклар. Булардан ҳам закот берилмайди, чунки корхона ортиқ бу пулларнинг эгаси ҳисобланмайди.

@IslomMoliyasi канали
2.1K views06:10
Ochish/sharhlash
2023-04-10 18:22:53
Қарздор одам закот сўрашдан олдин оддий ҳаёт тарзига тушиши, ҳашаматдан воз кечиши керак.

Устоз Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов

@Zakotim — закот берувчиларга ва қарздорларга видеони улашинг
2.6K views15:22
Ochish/sharhlash
2023-04-10 13:28:14 #Самарали_мусулмон

РAМAЗОНДAГИ ТAДҚИҚОТ

2011
йилда, DinarStandard.com ProductiveMuslim.com кўмагида сўровнома ўтказди ва унинг асосида Рамазон ойидаги самарадорлик бўйича тадқиқот ва ҳисобот тайёрлади. Сўровнома 2011-йилнинг 28-июнидан 2011-йилнинг 10-июлига қадар, мусулмонлар кўп бўлган бешта давлатда – Малайзия, Покистон, Миср, Саудия Aрабистони ва БAA, шунингдек, мусулмонлар сони нисбатан кам бўлган бешта мамлакат – (AҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Канада ва Aвстралияда Рамазон ойи олдидан онлайн режимда ўтказилди. Сўровнома доирасида жами 1524 та респондентдан жавоб олинди.

Қизиқарли томони шундаки, рўзадор мусулмонларнинг 77 фоизи ўз меҳнат унумдорлигини рамазон ойидан аввалги ҳолат билан бир хил даражада сақлашни хоҳлашади.

давоми: https://islommoliyasi.uz/uz/ramazondagi-tadqiqot/

@IslomMoliyasi канали
870 viewsedited  10:28
Ochish/sharhlash
2023-04-10 08:00:04 ​​Ассалому алайкум.

Биз закотни ҳисоблашда ҳижрий йил ҳисобидан фойдаланиш ҳақида бир неча маротаба турли мақола, маълумот ва савол-жавоблар доирасида айтиб ўтдик, лекин ҳижрий-қамарий йил ҳисоби ҳақида тўлиқроқ маълумот бермаган эканмиз. Бугун ушбу камчиликни тўлдириб қуйидаги маълумотни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:
1. Муҳаррам (йил боши);
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний;
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний;
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа (ҳаж ойи).


Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларнинг вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил 354 кун бўлиб, милодий йилдан 11 кун кам бўлади.

Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.
Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврида, яъни 16 ҳижрий йилнинг Рабиъул аввал ойида қарор қилинди ва ўша пайтда келаётган 1-Муҳаррам 17 ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди.

Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига эса Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинган. Бу милодий 622 йилга тўғри келади.

“Ҳижрий” деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради. Биз ҳозир ҳижрий йил ҳисоби бўйича 1444 йилнинг Рамазон ойида турибмиз.

Қамарий тақвимдан Ислом келишидан аввал ҳам араб қабилалари фойдаланишган. Лекин ойларнинг исмлари ҳар хил бўлган. Мана шу турли хиллик улар учун муҳим тижорат ва ибодат мавсуми бўлган ҳаж вақтини белгилашда мушкиллик туғдирган.

Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг бешинчи боболари Килоб ибн Мурра ҳаётлигида қабила бошлиқлари мажлис қилишиб, ой номларини бир хил қилишга келишадилар ва уларга юқорида келтирилган номлар берилади.

Ҳижрий-қамарий йил милодий йилдан 11 кун камлиги ва ҳар йили 11 кун эрта келганлиги сабабли, ойлар йилнинг турли фаслларида айланиб келади.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати

@IslomMoliyasi канали
1.4K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-04-09 11:44:38 Тақсимланмаган мерос мулки нисобми?

Ассалому алайкум! Мерос мулки тақсимланмаган бўлса, меросхўрлар закот нисобига қўшиладими ёки фақат Фитр садақа ва қурбонлик нисобига қўшиладими ёки мерос тақсимлангунча ҳеч кимни нисобига қўшилмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мерос тақсимланмагунича меросхўрнинг нисобига қўшилмайди. Тақсимланганидан сўнггина у учун йил ҳисоби бошланади ёки меросхўрда нисоб мавжуд бўлса унга қўшилади. Валлоҳу аълам!
1.2K views08:44
Ochish/sharhlash
2023-04-09 04:38:47
#тафсир

Бир оят тафсири: “Бақара” сураси, 272-оят

"Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Уларнинг ҳидояти сенинг зиммангда эмас. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қиладир. Нимаики яхшиликни нафақа қилсангиз, ўзингиз учун. Қилган нафақангиз фақат Аллоҳнинг юзини исташ учундир. Нима яхшилик нафақа қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда ўзингизга тўлалигича берилур."

тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/baqara-272/

@IslomMoliyasi канали
133 views01:38
Ochish/sharhlash
2023-04-08 13:09:46 #Бизнесда_Закот

Жорий активлар: Пул маблағлари

Корхонанинг пул маблағларига қуйидагилар кириши мумкин:

Кассадаги нақд пул маблағлари
Банк ҳисобрақамидаги пул маблағлари
Валюта ҳисобрақамидаги маблағлар
Бошқа пул маблағлари
(махсус счётлардаги пул маблағлари ...)

Закот ҳисоб-китоби амалга оширалаётган кунда мазкур ҳисобрақамлардаги қолдиқ суммалар Закот базасига киритилади. Закот ҳисоби юритилаётган валютадан бошқа валюталар ўша кунги бозор курси бўйича бизнесдаги пул бирлигига ўтказилади.

@IslomMoliyasi канали
1.3K views10:09
Ochish/sharhlash
2023-04-08 10:06:55
#Бизнесда_Закот

Юқорида оддий бир корхонанинг бухгалтерия баланси (Balance sheet) структураси баён этилган. Маълумки, бухгалтерия баланси 2 қисмдан: Активлар ва Пассивлардан иборат бўлиб, Активлар қисмига жорий ва узоқ муддатли активлар, Пассивлар қисмига эса Мажбуриятлар ҳамда Капитал киради.

Ушбу бухгалтерия баланси орқали корхона-фирмаларда Закот қандай ҳисобланишини босқичма-босқич ёритиб беришга қарор қилдик. Натижада сиз қайси активлардан закот тўланиши, қайси мажбуриятлар жами закот бойлигидан чегирилиши каби муҳим маълумотларга эга бўласиз, иншаа Аллоҳ.

Агар сиз ҳам ўз корхонангиз закотини ҳисоблашни ўрганмоқчи бўлсангиз каналимизни кузатиб боринг ва бошқа тадбиркор дўстларингиз билан буни баҳам кўринг!

@IslomMoliyasi канали
778 views07:06
Ochish/sharhlash
2023-04-07 17:00:04
РАМАЗОНДАГИ АЙБДОРЛИК ҲИССИ

Келинг, ҳар йили Рамазон ойида дуч келинадиган одатий ҳолатлардан бирини кўриб чиқамиз:

Рамазонни ундан унумли фойдаланаман ва янги маънавий чўққиларни забт этаман деган эзгу ниятлар билан бошлайсиз. Орадан бир неча кун ўтади ва сиз кундалик ифторларга “зўрға” етиб олишга эришасиз холос. Рўза пайтида сиз жисмоний, ақлий ва руҳий қувватингизни йўқотмасликка ҳаракат қилиб юрасиз. Шу тарзда Рамазоннинг охири ҳам етиб келади ва сиз Рамазондан унчалик унумли фойдалана олмаганингизни англаб, ўзингизни айбдор ҳис қиласиз. Кейин қатъият билан ўзингизга, “кейинги йил мен рамазонни яхшироқ ўтказаман!”, дейсиз...

Давоми: https://islommoliyasi.uz/uz/ramazondagi-aybdorlik-hissi/

@IslomMoliyasi канали
356 views14:00
Ochish/sharhlash
2023-04-07 16:49:30 Уйнинг закоти

#Савол: Бир киши ўзи яшаш мақсадида уй қуриб, кейинчалик фикридан қайтиб, уйни сотувга қўйса, у уйнинг қийматидан закот берадими?

Жавоб: Уй сотилмагунча закот бермайди.

وَإِنْ نَوَاهَا لِلتِّجَارَةِ بَعْدَ ذَلِكَ لَمْ تَكُنْ لِلتِّجَارَةِ حَتَّى يَبِيعَهَا فَيَكُونَ فِي ثَمَنِهَا زَكَاةٌ

“Ўшандан кейин (яъни уйни яшаш мақсадида қуриб битиргандан сўнг ёки сотиб олгандан кейин) тижоратни ният қилса, сотмагунича тижорат учун бўлмайди. Сотганидан кейин унинг пулидан закот чиқаради” (Ҳидоя).

Манба: Fiqh.uz портали
500 views13:49
Ochish/sharhlash