Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-04-07 08:44:32
#тафсир

Бир оят тафсири: “Бақара” сураси, 271-оят

"Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Садақаларни ошкор қилсангиз, бу қандай ҳам яхши! Агар уларни махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан ёмонликларингизни кетказадир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ўта хабардордир."

тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/baqara-271/

@IslomMoliyasi канали
1.4K views05:44
Ochish/sharhlash
2023-04-06 16:30:25
Закот ҳисобига қарзидан кечса закот адо бўладими?

Устоз Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов

@Zakotim — закот берувчиларга ва қарздорларга видеони улашинг
1.5K viewsedited  13:30
Ochish/sharhlash
2023-04-06 11:41:09 Биз бир неча ой аввал, келиб чиқиши Саудиялик бўлган Муҳаммад Абдуллоҳ Фарис – интернетда миллиондан ортиқ издошларига эга, профессионаллар, турли жамоалар ва оддий инсонларга иймон-эътиқодга асосланган самарадорликни ўргатишга ихтисослашган The Productive Muslim Company асосчисининг “Самарали мусулмон: иймон ва самарадорлик учрашганда” номли машҳур китобидан бир бобини таржима қилиб телеграм саҳифамиз ва сайтимизда берган эдик. Бугун ушбу китобнинг «РАМАЗОН ВА САМАРАДОРЛИК» деб аталган фаслини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

Рамазон, эҳтимол, самарали бўлишни истаган ҳар бир мусулмон учун энг қийин вақтдир. Бу ойда биздан нафақат ўз оддий ҳаётимизни давом эттириш (яъни ўқиш, ишлаш, оилавий эҳтиёжларни қондириш каби), балки кунларимизни рўзадор ҳолда ўтказиш, тунлармизни эса нафл намозлари ва Қуръон тиловати билан ўтказишимиз талаб этилади. Албатта, бу тартибга риоя қилган ҳолда самарадорликни таъминлаш қийин. Лекин масалага бироз “ижодий” ёндашился, буни удаллаш мумкин.

мақола: РЎЗА ТУТИШ САМАРАДОРЛИКНИНГ ЙЎҚОЛИШИГА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?

@IslomMoliyasi канали
1.7K views08:41
Ochish/sharhlash
2023-04-05 20:41:22 ​​#Бизнесда_Закот

Закот вожиб бўлиш шартлари

1) Тўлиқ эгалик
Тўлиқ эгалик, агар кўриб чиқилаётган активга бошқа ҳеч кимнинг эгалик ҳуқуқи бўлмаса, мулк эгаси активни ўзи хоҳлаган тарзда тасарруф этиши мумкин бўлса ва активнинг эгаси активдан олинган даромаднинг ягона эгаси ҳисобланса вужудга келган ҳисобланади. Бундай ҳолда, агар қарзларни тўлаш зарурати бўлмаса, маблағнинг эҳтиёжга ишлатилишига ёки сармоя сифатида қандайдир бизнес лойиҳаларга йўналтирилишиги ҳеч нима тўсқинлик қилмайди.

2) Нисоб (нисоб - шаръий мезон бўлиб, шу даражага етган бойликдан закот чиқарилади)
Олтиннинг нисоби унинг шакли қандай бўлишидан қатъи назар, 85 грамм соф олтин ёки унинг эквиваленти (қоғоз пул ёки танга пул)га тенг бўлиб, худди шу нисоб бозор баҳосида баҳоланганда тижорат молларига, шунингдек қазиб олинган фойдали қазилмаларга ҳам қўлланилади. Кумуш учун нисоб 595 грамм соф кумуш миқдорига тенг. Савдо молларига нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган нисоб олтин нисоби саналади. Чорва моллари учун закот нисоби телеграм саҳифамиз ва сайтимизда берилган.

3) Ҳавл (закот йили)
Нақд пул ва тижорат моллари ҳамда чорва моллари учун закот йили қамарий йил (354 кун) ҳисобланади. Нақд пул ва тижорат активлари учун шамсий йил қабул қилинган тақдирда, закот ставкаси 2,577% ни ташкил қилади. (Кабиса йил, яъни йил 354 (хижрийда) ёки 365 кун (мелодийда) эмас, балки бир кунга кўп бўлганда закот ставкаси 2,5775% га тенг бўлади) Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига келсак, Ҳавл (закот йили)га эътибор берилмайди, чунки уларда ҳавл ҳосил йиғиш вақтидир. Худди шундай фойдали қазилмалар ва Риказ (хазиналар) учун ҳам ҳавл уларни қазиб олган пайтда кирган ҳисобланади.

4) Амалдаги закот ставкаси
Олтин, кумуш, валюталар ва савдо моллари учун закот ставкаси юқоридаги 3-бандни ҳисобга олган ҳолда 2,5% ни ташкил қилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун эса 10% — суғорилмайдиган ерлар ҳосили учун; 5% —суғориладиган ерлар учун; ва 7,5% — қисман суғориладиган ерлар учун. Чорва моллар учун қўлланиладиган закот ставкалари телеграм саҳифамиз ва сайтимизда берилган.

Манба: AAOIFI "Шаръий меъёрлари" асосида тайёрланди

@IslomMoliyasi канали
2.1K views17:41
Ochish/sharhlash
2023-04-05 12:28:42 ​​#Бизнесда_Закот

Закот тўғрисида умумий тамойиллар

Закот — бу маълум бир турдаги бойликлардан тўланадиган ва муайян олувчи тоифаларга бериладиган молиявий мажбуриятдир. Агар унинг шартлари топилса, Закот фарзи айн ҳисобланади.

Олтин, кумуш, валюталар, савдо моллари, чорва моллари (туялар, сигирлар ва қўй-эчкилар), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, маъданлар ва риказ (хазиналар) учун закот фарздир.

Закот иш ҳақи, маош ва фрилансер (ўз ўзига хўжайин) хизматлари каби даромадларни олиш вақтида вожиб эмас, бироқ, бундай даромадлар нисобга етган бўлса (мустақил ёки нисобга етган умумий даромадлар доирасида), Закот йили (ҳавл дейилади) охирида сарфланмай қолган қисмидан Закот бериш вожиб бўлади.

Ижарага берилган мол-мулк/актив каби даромад келтирувчи ва савдо-сотиқ ниятида олинмаган асосий воситалар қийматидан закот вожиб эмас. Аммо, Закот йили охирида ушбу активлардан олинган даромадларнинг ишлатилмаган қисмига (нисобга етган умумий даромадлар доирасида) закот вожиб бўлади.

Давлат (давлат сектори) маблағлари ёки давлат муассасаларининг суғурта фондлари маблағлари учун закот фарз эмас.

(Давоми бор)

Манба: AAOIFI "Шаръий меъёрлари"

┈•┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈•┈

Пул маблағларидан Закот қандай берилиши ҳақида қўшимча маълумот ушбу мақолада берилган:

https://t.me/IslomMoliyasi/900

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
601 views09:28
Ochish/sharhlash
2023-04-05 12:26:58 ​​Ассалому алайкум!

Рамазон ойи ҳам руҳан, ҳам маънан покланиш ойи бўлиши билан бир қаторда бойлик соҳиби бўлган кўплаб мусулмонлар учун молиявий покланиш — Закот адо этиш учун ҳам қулай вақт ҳисобланади.

Рамазоннинг аввалида асосан жисмоний шахслар учун #Закот_молиявий_ибодат рукни остида Закот қандай ҳисобланиши, қандай бойликлардан Закот берилиши, Закот берувчилар ва олувчилар тоифасига кимлар кириши ва шунга доир бошқа масалалар бўйича маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилган эдик.

(#Закот_молиявий_ибодат рукни доирасига 12 та мақола кирган. Сиз Телеграм саҳифамиз ва сайтимизда ушбу мақолаларни осонгина топа оласиз).

Энди эса, асосан, бизнес (ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ...)да Закот қандай ҳисоб-китоби қилинишига тўхталиб ўтмоқчимиз. Бу бўйича саволларингиз бўлса, уларни изоҳларда қолдиришингиз мумкин, биз уларни барчасини умумлаштирган ҳолда келгуси мақолаларимизда уларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Постларимиз сизга маъқул келса, уларни ўз яқинларингиз билан улашинг.

@IslomMoliyasi канали
626 views09:26
Ochish/sharhlash
2023-04-05 06:14:11
#тафсир

Бир оят тафсири: “Бақара” сураси, 268-оят

"Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир."

тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/baqara-268/

@IslomMoliyasi канали
1.3K views03:14
Ochish/sharhlash
2023-04-04 12:45:44 #қисқа_савол_жавоблар

Сотган мулкини қайтариб арзонга сотиб олиш

САВОЛ: Ассалому алайкум!
10 минглик уйни Алижон насия савдо асосида Валижонга 12 мингга сотса ва Валижон ўша уйни келишган муддатда пулини бўлиб тўлаб бўлгандан кейин пул зарурлиги учун уйни сотиш ниятини билдирса, Алижон шу уйни 10 мингга (яъни ўзи сотган нархдан арзонроққа) сотиб олиши мумкинми?

ЖАВОБ:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бошида қайтиб сотиб олишни ваъдалашмаган бўлса қайтиб олиши жоиз. Валлоҳу аълам!

Ислом молияси изоҳи: бир томон насия савдо асосида ўз мулкини иккинчи томонга сотиб, кейин харидордан ўша мулкни нақд пул эвазига арзонроққа қайта сотиб олиши тақиқланган бўлиб, унинг тақиқланиши рибога ҳийла бўлганлиги сабаблидир (қўшимча равишда ўқинг: https://t.me/IslomMoliyasi_izohlar/3504). Бироқ, савол-жавобда мулкни сотиб олган томон унинг пулини тўлиқ тўлаб бўлгандан кейинги ҳолат тасвирланган. Демак, бундай ҳолатда сотувчи ўзи сотган мулкни қайта сотиб олиши мумкин экан, фақат бунда мулкни (биринчи марта) олди-сотди қилиш пайтида харидор сотувчига мулкни қайта сотиш мажбуриятини олмасдан битим тузган бўлиши керак, чунки қайта сотиш ёки қайта сотиб олиш мажбурияти билан мулкни сотиш тақиқланган. Чунки, биринчидан бу рибога йўл очиб бериши мумкин, иккинчидан, бу мулкни эгаси ўз мулкини истаганича тасарруф қилиш ҳуқуқига зид.

@IslomMoliyasi канали
1.1K views09:45
Ochish/sharhlash
2023-04-04 05:46:28
#тафсир

Бир оят тафсири: “Бақара” сураси, 267-оят

“Эй иймон келтирганлар! Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда нопокни кўзламанг. Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам ундан кўз юммай туриб олувчи эмассиз. Ва билингки, албатта, Аллоҳ беҳожатдир, ўта мақталгандир.

тафсири https://islommoliyasi.uz/uz/baqara-267

@IslomMoliyasi канали
1.6K views02:46
Ochish/sharhlash
2023-04-03 18:29:56 Эримни мен олган уйда ҳаққи борми?
Эрим билан мен 7 йил чет элда ишлаб келдик, аввалги 4 йил мобайнида бирга топган пулимизга Ўзбекистондан уй олдик, лекин у уйни эрим турмушдан ажраган опасини номига берди, бунга рози бўлдим ва кейин ўзим ишлаш давомида пул йиғиб ўзимиз учун ўзимни номимга уй сотиб олдим, энди эса эрим ва унинг оиласи бу уйни сотиб пулини уларга беришимни сўрашяпти, лекин у уйни болаларимизни келажаги учун ва ўзимни шахсий мулким сифатида олганман, деб бермадим. Ўзи шу ҳолатда эрим ва унинг оиласи бу уйни сўрашга ҳаққи борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Уларни сизнинг уйингизни сўрашга ҳаққи йўқ. Сиз эрдан уй сўраш ҳаққига эгасиз. Бу уй меники, бирга туришимизга сиз уй топишингиз керак, шариат бўйича деб айтинг.

Ислом молияси изоҳи: аёл кишининг маҳр, мерос, ўз яқинларидан ҳадя, ҳамда шариат рухсат берган жойларда касб-кор қилиш орқали орттирган мол-мулки унинг шахсий мулки ҳисобланади, агар у ўз ихтиёри билан оиласига шу мулкни берса / сарф қилса уни олиш мумкин, лекин уни бу нарсага мажбур қилинмайди. Аёл кишини ўз мулки бўлса, ундан ўзи закот тўлайди, шариат белгилаган доирада васият, ҳадя ва садақа қилиши мумкин, ундан кейин қолган мол-мулк унинг меросхўрлари орасида тақсим қилинади ваҳоказо.. Оналаримиз, яъни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ҳам ўзлари мехнат қилиб топган пулларидан садақалар қилишган. Умуман олганда эса, оилада ишлар бил-маъруф, яъни адолат ва яхшилик билан хал қилиниши хайр-баракага сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.
1.4K views15:29
Ochish/sharhlash