Get Mystery Box with random crypto!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Kanaldagi mavzular:
Намоз
Писхалогик
Ибрат
Kanal manzili: @ibratli_sozlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.20K
Kanalning ta’rifi

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-04-19 11:02:36
Рамазон ҳайитининг илк куни – Шаввол ҳилолини кузатиш ХАБАРНОМАСИ

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда.

Мазкур ишчи гуруҳнинг вакиллари юртимизнинг турли ҳудудларида ҳамда АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорлик асосида кузатишмоқда.

Ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади.

Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@ibratli_sozlar
3.2K views08:02
Ochish/sharhlash
2023-04-19 10:31:35
​​ КУЁВНИНГ ҚАРҒИШИ

Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Гуллар, шарлар, рақслар. Концертга айланиб кетди тўй ҳам. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси. Куёв уйига боришганда ҳам рақс, ўйин кулгу давом этди…
Эртасига келин салом ҳам тугади, совға саломлар тўлиб кетди. Келин минг қизарганча салом берарди ҳаммага.
Никоҳ кечасидан икки ёш ёруғ юз билан чиқди. Янгаларнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди.
Чорларда эса… Иккинчи овқат тортилганидан сўнг келин дугоналари билан ўтирган хонада бирдан қийчув бошланиб кетди!
Катталар югуриб киришганида ичкаридаги манзарадан дахшатдан кичкириб юборишди....
3.5K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:18:40Антиқа саҳоват

- Кечирасиз, ука, мана шу ердан ўтиб кетаётгандим, кўчада юрган экан, сизники эмасми? - сўз бошлади тоза, озода кастюм шим кийиб, қўлида сигир арқонини тутиб олган киши.
- Йўқ, бизни сигиримиз йўқ. -жавоб берди камбағалгина, борига шукур этиб келаётган инсон.
- Мен жуда мажлисга шошиб тургандим, шу сигир сизникида туратурсин, эгаси қидириб келса бериб юборасиз. Кўчада бирор ёққа кетиб қолиб эгаси қидириб юрмасин.
- Хўп, ака майли. Эгаси келиб қолса сизни айтаман, яхши инсон экансиз.
- Майли, мени айтақолинг. Ҳечким сўраб келмаса, ўзим олиб кетаман, майлими? -кулди ҳалиги киши.
- Хўп, ака.
Отасининг ўртоғи унга амаки бўладиган бўлса, жондек жигарига Рамазон олди битта сигир ҳадя этса этибди-да. Саҳоват қилишнинг шундай йўлларини топса ҳам бўларкан-ку. Эртаси тонгда дарвозаси олдида қоғозча топди, шукур билан яшаб келаётган инсон. "Кеча сизга арқонини тутқазган сигирим ўзингизники экан. У сизга Яратганнинг бир туҳфаси эмишки, эгаси қидириб келади деб кутманг. Рамазон муборак бўлсин, дўстим!"

— Нуриддин Зиё

@ibratli_sozlar
5.6K views04:18
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:14:39 ​Ўглим  уйланаётган  синфдошининг  режалари хақида гапириб,  сал қизариброқ   қўшимча   қилди:
-Мен ҳам уйланганимда  тўйимни ихчам қиламан.  Ошналар билан шунга келишиб олдик.Тежаладиган  маблағни  эса савоб ишларга сарфлаймиз.
Гапларидан  хурсанд бўлсам ҳам, атайин   эътироз  билдирдим:
-Нега энди?  Мениям  орзу-ҳавасларим бор.  Дангиллатиб  тўй қилгим, таниш-билишларни меҳмонга чақириб,   керилиб  тургим келади. Савоб ишларни эса  шундоқ  ҳам қилиш мумкин.  
Ўғлим  дилимни оғритиб қўйишдан қўрқиб, қаттиқ  гапирмадию,  журъат билан  жавоб қайтарди:
-Тўгри,  савоб ишларни шусиз ҳам қилиш мумкин.  Лекин биз- имкони борлар  ихчам тўй  қилсак,   қўли калтароқ  синфдошларимиз  ҳам    уялиб  қолишмайди .    Ҳаммамизнинг тўйимиз  ортиқча дабдабасиз,  камхарж, ихчам, чиройли,  энг   муҳими  бир ҳил  бўлади.  Ҳеч ким ўксиб қолмайди, ойи.

Унинг жавоби,  уларнинг қароридан кўнглим тоғдек  ўсди.   Фарзандим  яхши дўстлар ортирганидан  қувониб, Аллохга бехисоб шукроналар келтирдим.

***
Икки йилдан бери сота олмаётган, мехмонхонамизнинг ярмини эгаллаб турган  китобларимга ҳар сафар  кўзим тушиб  дилим  оғрирди.  
Ўтган куни  уларнинг бир дастасини олиб,   болалар касалхоналарининг  бирида оғир ётган болаларга тарқатдим...

Кеча  кимдир нотаниш рақамдан қўнгироқ  қилиб ўзини таништирди.
-Мениям исмим Муаззам.  Ану  куни бизни кўргани келиб, китобингиздан совға қилгандингиз, сизга қаттиқроқ гапириб қўйгандим эсингиздами?
-Ха.
-Эртакларингизни ўқиб чиқдим.  Менга улар жуда ёқди.   Келажакда худди сиз каби шифокор,  ёзувчи бўлмоқчиман!

Қизчани эслаб кўзларимда  ёш халқаланди.  Китоб кўтариб борганимда оғир ахволда,  жудаям тушкун холатда  ётган экан.  "Келажакда  ким  бўлмоқчисан?"  деган  саволимга " Кўрмаяпсизми,  ўлмоқчиман!"   деб қўрс жавоб  берган  қизалоқнинг рангпар  қиёфасини,  осма уколлар тешиб ташлаган  озғин  билаги ва  ўйчан  кўзларини  унутиб бўладими? 
-  Мен албатта тузаламан,    кўўўпгина китоблар ёзаман ва  болаларни ҳам даволайман.  Худди сиз  каби!

Қизчанинг қўнгироғидан  сўнг дилимдаги ғашлик  бутунлай  тарқаб кетди. Сотилмаётган ва меҳмонхонанинг  ярмини эгаллаб турган китобларимга қараб  кулиб  юбордим:
-  Майли, хафа бўлманг!  Сиз билан яна қанча бемор болаларни  ҳаётга қайтариб ёзувчи, шифокор қилиб ташлаймиз!  Муҳими,  улар  ўлмасин! Муҳими улар яшаса бўлди!

***
У  эскириб, шалоғи чиқиб кетган велосипеди ўрнида янгисини кўриб  шошиб қолди. 
-Кимдир адашган!

Атрофга аланглаб ўзиникини қидирди. Йўқ! 
Атиги ўн беш дақиқа ўтдику. Еттинчи  қаватга қаймоқ ташлаб тушди. Лифт ишламаётгани учун  озгинагина  кечикди.Мана шу  дарахтга суяб  кириб кетганди...
Яна  ўз велосипедини   топиш  илинжида  жавдиради.     Аммо йигирма беш  йилдан бери хизмат қилаётган, отасининг   ҳам хаққи қолмаган пачоқ   улови йўқ эди. Ўрнига кимдир  янги велосипедини суяб  қўйганди. Ие,  дастасига  бойланган сут-қатиқдан бўшаган банкалари бор  халта уникику! Қистирилган   хатжилд ҳам бор. 
У  шошиб очди. Ичида  бир нечта доллар  ва  хат бор экан:
"   Ҳар  куни саҳарда   эски, алмисоқдан қолган  велосипедда сут, қатиқ  олиб келиб сотасиз ота.  Халол меҳнат  қиласиз.  Қутлуғ  ойда  сизни озгина  бўлсада  хурсанд қилгим  келди.    Шу  янги   велосипедни мазза қилиб  миниб,  дунёдан  ўтган отамнинг  хаққига   дуо қилиб  қўйинг.  Мен уларга бағшланган ифтор-эҳсонни тўхтатдим. Ўша маблаг ва   рўза фитрини  ҳам  сизга  беришни лозим топдим.  Қабул қилсангиз  хурсанд бўламан  ота."

Муаззам Иброҳимова

2022-йил

@ibratli_sozlar
4.7K views04:14
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:13:55 Ана, қирқишяпти! 
Ҳаёлидан    ўтти унинг.
Лекин   ташқарига чиқмади.  Яна йиғлаб юборади. Яна  қоракўзлари бўзлаб қолгани, улардан бири ногиронлигини  эслатиб  ялинади. Яна  келганлар уни    койиб, уялтириб,  охирги муддат ўтганини  эслатиб,   электрдан ҳам, газдан ҳам узишлари тайин эди.
Ташқаридаги  ғала-ғовур тиндики  газ узилмади, қоронгулик  чўкмади.
Бева  чўчибгина дарвоза очиб,  хисоблагичлар илинган    томонга мўралади.
Ҳеч ким йўқ эди.  Хайрон бўлиб,  эшикни  ёпиб уйга қайтмоқчи  бўлди.  Шу  он оёғи остидаги  қоп ва  елим халталарга  кўзи тушди.
Бу  кимнингдир эҳсони эканлигига ақли етиб,  дуо қилиб, болалари билан ичкарига олиб кирди.   Қопдаги ун экан.   Елим халталарни ҳам  бирма-бир  оча бошлашди.   Уч килоча  гўшт, ёғ, гуруч,  қанд-қурс,  ёрма,  макарон, икки қути тухум, ўйинчоқ  ва талайгина  пул ҳам   бор  эди.
Болалари    егуликлар  ва  ўйинчоқлар учун  қувонишган   бўлса,  бева пулни кўриб елкалари титраб  кетди.
Эртасигаёқ  газ ва электр идорасига югурди. Бироқ қарзи аллақачон  узилгани, хатто ярим йилга  олдиндан  тўланганини айтишганида   ишонмай,  ўзи текшириб кўрди; 
-Ким?  Ким тўлади синглим.
-Билмасам?
У  бу саволни газ идорасида  ҳам берди. Яна  айни жавобни олди.

Бева  уйига қайтар экан, қўлидаги  пулга  кичиги  учун шим, ўртанчаси учун  туфли, ногирон боласи учун  шифокор ёзиб  бериб,  анчадан бери ололмаётган  дориларни сотиб  олди.
У  Рамазонда  шунчалик қувонтириб, эҳсон  қилиши мумкин бўлган   одамларни таҳмин  қилиб  бир-бир дуо қилиб борарди:
-Менимча Саидмурод  хожи...Балки,   Зариф бойдир? Ойимхон тижоратчи  бўлиши ҳам мумкин.   Олим  бойвачча!  Балки  янги ҳоким юборгандир...
У яна бир талай  бойвачча, хожи, тижоратчи амалдорлардан гумон қилиб,  ҳаммасини дуога кўмиб ташлади.   Лекин , аслида  бу яхшиликни ўша  куни  гази ва  светини узиб кетмоқчи бўлган   иккита оддийгина   йигитлар бирга  қилишгани  ҳаёлини учига  ҳам келмасди...

***
Дадам берворган асалдан олиб  Лариса Михайловнани кўргани бордим.  У бизга дарс берган. Жуда  қариб қолган. Ёлғиз  яшайди.
Ҳар  доим эшикдан кириб борсаи йиғлаб кутиб  олади.  Дори -дармогларига ёрдам бераётган  турмуш ўртоғимни роса бир соат алқаб, дуо   қилади...
Унинг биттагина қизи чет элда  яшаб, онда-сонда, ўзининг айтишича  уч- беш йилда бир  йўқлаб  келар эди...

Бу  сафар дарвозасида  каттакон  қулфни  кўриб, қўлимдагилар   ни тушириб юборай  дедим. Нахотки   вафот этди?  Телефони ҳам ўчиқ. Йигирма  кундан бери хабар олмаганим учун ўзимни кечира олмай, йиғлаб юбордим.
Шу вақт  бир аёл келиб  қолиб, Лариса Михайловна  тириклиги,  санаторияда соғлигини тиклаётгани, дам олиш маскани тоғ орасида жойлашгани учун  қўнғироқ  қилиш қийинлигини  айтиб тинчлантирди.
Хурсанд бўлиб биринчи  берган саволим шу бўлди:
-Қизи келдими?
-Йўқ!
-Унда  ким  ёрдам берди. Ахир ҳеч кими йўқку!
Ўзини махалла фаоли деб таништирган  аёлнинг боши эгилди:
-Тўғри айтасиз синглим.  Унинг ҳеч кими йўқ. Унинг борлигини  ҳам   бировга қизиғи йўқ эди. Шу  ярми чириб тушган  тахта дарвоза  олдидан  бир кунда  ўн марта ўтсак ҳам ичкарида яшовчи одам билан ишимиз бўлмабди. Сиз  келиб хабар  ола бошлаганингиздан  сўнггина , бечора  кампирнинг  профессорлиги, илм-фан  равнақи учун улкан  хисса қўшган олима экани аниқладик ва  даволанишга  ётқиздик. Калити  менда. Юринг , кирайлик.  Уйини қандай таъмирлаганимизни ҳам кўрсатаман.  Дарвозани алмаштириш қолди холос.
Ичкарига кириб,  кўзларимга ишонмадим. Ўзим  озроқ тартибга келтиришга кўмаклашган  чоғроқ  томорқа  чопилиб, бир қисмига наргиз, бир томонга   лолалар  экилган,  бир дахлиз, айвонли иморат эса   дид билан оқлаб, кўкланган эди.  Китоб тўлалигидан синиб кетган жавон ҳам  янги.
-  Идиш -товоқ,  янги телевизор  ҳам олдик.  Кейин ташқарига "Бу ерда меҳнат ветерани, профессор, олима фалончи фалончиева   яшайди"  деган  лавҳча осиб қўямиз. Кампирга   чиройли сюрприз бўлади. Тўғрими?
Бош қимирлатиб тасдиқладиму,  Лариса Миҳайловнанинг  қанчалик  қувонишини тасаввур  қилиб кўзларим порлаб кетди.
***

-У данғиллама эмас,   тўйини  кичикроқ қилиб ўтказадиган бўлибди.  Меҳмонлар юз кишидан   ошмас экан.
4.1K views04:13
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:13:13 Дугонамизнинг  турмуш ўртоғи  автохалокатга учраб, касалхонага тушиб қолди.  Уч-тўрт киши бўлиб  хол сўраб борганимизда  у жўжабирдек  тўрт боласини қучоқлаб  изиллаб йиғлаб ўтирган экан.
Жуда ориятлида.  Бахоли қудрат  йиғиб, хатжилдга солиб  узатган маблағимизни олмади. 
- Ҳаммаларингизни бола-чақангиз бор. Бойвачча  ҳам эмассиз.   Ундан  кўра, бирор нарса  харид қилсангиз  хурсанд бўламан-  деб,  мўжазгина дўкончасига  бошлади. 
У " Шу дўкон  рўзғоримизни тебратиб турибди.  Лекин охирги пайтлар одамлар  кийим-кечак эмас, қорин  ғамида. Анави  кўйлак, рўмол, сумкаларни  кўринглар.  Ёқса оларсизлар.  Пулини бўлиб-бўлиб берсангиз ҳам  майли. Шунчаки эҳсонни  эса қабул қила олмайман. Чунки биздан муҳтожроқлар ҳам бор.
Ҳар биримиз нимадир танлаб,  имкон даражасида  тўлаб,  қолганини ойма -ой узишга  келишиб, хуллас уни қарз қилмай,  ўзимиз  қарз  бўлиб  дўкончадан  чиқдик.
  Бор даромади  дориларга кетаётган дугонамиз  хурсанд:
-Аллох меҳрибонда.  Ҳар  куни илоҳим мухтож  қилиб   қўймагин деб  дуо қиламан.   Қаранглар, шаҳарни тўрт бурчагида яшовчи  харидорларни ўз   оёғи  билан бошлаб келяпти. 
Эри шифо топсин,   мушкуллари янаям  осон  бўлсин деб,  чин  дилдан   дуо  қилдик.  


... Тунов  куни қарзимдан  бир қисмини  узгани  борсам хурсанд бўлиб  кутиб  олди.
-Ўша куни  астойдил дуо  қилгансизлар  шекилли,  насияга бўлсада   молимиз  сотилиб турибди. Эрим  касалхонадан чиқди,  энг муҳими болаларим хурсанд! Хуллас,  Рамазон   чиройли ўтяпти  ўртоғ!

***

Йўл тирбанд. Ифторлик  вақтига  оз қолган. Улгурмаймиз  деб,  асабийлаша  бошлаган  ўғлимни тинчлантириб,   машинага  бир-икки  "баклашка"  сув ва хурмо солиб  қўймагани учун      койиган  бўлдим.
- Энди  ёзғирма,  асабийлашма!  Ҳамма ҳам биздака ифторликка шошяпти. Ана қара,  йўлда  нимадир  бўлган.  Шунга  тирбандлик бор.
Дархақиқат  йигирма қадамча  олдинда икки машина тўқнашиб,  тартибсизликка сабаб  бўлган экан.  Аранг  ўтволиб,  йўлда давом этдик.  Аммо бир чақиримча  юрмай,   ЙПХ ходими  йўл  тўсди:
-Уфффф, қанақа  кун бугун ойи. Бирорта   қойидани бузганим  йўқку! Ҳеч бўлмаса  Рамазонда  тўхтатишмаса бўларди.  Шайтон  дам олса ҳам, булар  дам олмайди.Очкўзлар!  Хозир яна бирор камчилик топишмаса гўрга эди.
У  ғудранганча хужжатларни олиб  жахл билан эшик  очди, аммо  чиқишга улгурмади. Машинага  яқинлашиб, тиржайиб  ўзини таништирган "командир"    узрнамо  бош  эгди:
-  Хужжатларни жойига қўяверинг.    Қойидани бузганингиз  йўқ! 

Зўрға турган ўғлимнинг  асаби дош бермади:
- Жаримам ҳам йўқ!  Нима, хазллашяпсизми?   Инсоф  ҳам  керакда! Рўза пайтида-я!

ЙПХ  ходими   янаям   халимлик  билан узр сўраб,      очиқ  турган  ойнадан  бир елим  халтани   узатди:
-Оғиз  очиш  пайти бўлди хурматли хайдовчи. 
Рамазон  муборак!

Ўғлим  анграйиб, елим халтани менга  узатди.  Шошиб очдим.  Қарасам   иккита қадоқланган сув ва бир қутича қуритилган  хурмо турарди.  Ўғлим ўз муомаласидан  уялиб,   хижолат  тортди.
Оғзимизни очдик.   Шундагина атрофга диққат қилиб, бошқа хайдовчиларга ҳам  ифторлик  тарқатаётган яна  беш-олтита ЙПХ ходимига   кўзимиз тушди.
ЙПХ  чиларни биринчи марта, чин кўнгилдан  дуо қилиб  йўлимизда  давом этдик.

*** 

Унинг  газини бугун албатта  узиб кетишади.  Светни ҳам.
Ўтган гал икки идорадан баробар  бостириб  келишганида қаттиқ огоҳлантиришган эди. Бева,  эрининг йилидан сўнг анча қийналиб қолгани,   катта қарзи борлиги ва рўзғордан орттира олмаётгани айтиб, ялинса  ҳам қулоқ солмай, охирги муддатни  беришганди.

Бугун 9-апрель. Муддат  кеча тугаган.   Тезроқ  овқатни пишириб, чой  дамлаб   олиш керак. Ифторгача  улгуради. Овқатни   кўпроқ  қилиб  қўярдию,  масалиқ  камроқда...
У  апил-тапил  қозон осиб,   таомни пишириб чувиллаб  турган етимларини тўйдириб, орқасидан чой дамлаб, ичириб бўлди ҳамки  газ ҳам, свет ҳам ўчмади...

  Қош қорайиб қолганида  ташқарида аллақандай шовқин эшитилгандай  бўлди.
3.9K views04:13
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:12:40 РАМАЗОН ШУКУҲИ

Маҳалламиз масжидида ўқилаётган таровиҳга  нимжон,  бемор  бир отахон  қийналиб,   аранг  чиқар,  билишимча анча узоқдан, чорраханинг  нариги томонидан    қатнарди.    Уни  оқсоқланиб   келиб-кетишига  бир неча марта гувоҳ бўлиб,  чидолмай  ўғлимга  юзландим:  -Шу  инсонни  ҳар  куни уйидан  олиб ,  таровиҳдан  сўнг  олиб бориб  қўйгин болам.  Савоб  бўлади.  
Ўғлим "хўп" дедию, икки кундан  сўнг  хафсаласи пир бўлиб  қайтди:
- Ойи,  халиги отахон кўринмай  қолди.  Тинчликмикан?   У бу кимдан  сўрасам  , танишмади.

Ҳаёлимга  биргина   ўй келди:  Оқсоқланиб  зўрға юрарди.  Ишқилиб, дард енгиб,   ётиб қолмаган бўлсин. Ўзинг  шифо бер!
Кеча болам хурсанд бўлиб,  гўзал хабар билан кириб  келди:
-Халиги  амаки борку ,  ётиб қолмабди.   Таровиҳга   келаётган эканлар. Фақат мен  кўрмабман.  Савобталаб инсонлар  биздан аввал  яхшилик қилишга улгуришибди   ойи.  Беш -олтита  ўзига тўқ  маҳалладоши ўртага  пул ташлаб,    "  Спарк"   олиб беришибди.  Отахонни хурсандлигини  кўрсангиз   эди. -Ўғилларим  йўқ эди, Рамазон  сабаб беш  ўғиллик ҳам бўлиб  қолдим, -деб,   Жамоатнинг  дуосини  ҳам  олиб   берди.
Рамазондан сўнг  касалхонага  ётқизиб,  дард  азоб бераётган тиззасини ҳам  операция    қилдиришар экан.

Дилим  ёришиб кетди.  Дуоим жамоатникичалик  кучли бўлмасада  ўша савобталабларнинг  икки дунёси обод бўлишини  сўраб, астойдил кафт очдим. 

***

   Кеча бир  беморнинг жаррохлик амалиёти учун  ёрдам сўрагандим.   Лекин, мухтож  оила фарзандининг саломатлиги учун  лозим бўлган   "катта пул"  хақидаги  постни   ёздиму, дарров ўчирдим.  Сабаби  беш  дақиқага қолмай  бир савобталаб инсон  алоқага чиқиб:  "опа, мен  ўша  маблағнинг ҳаммасини ўтказиб бераман.   Постни ёпа қолинг" деб    қолди ва ваъдасини бажарди.
Ундан  сўнг яна икки инсон  "  постни нега ўчирдингиз,  ёрдам бермоқчи эдик, карта рақамини ёзиб олишга  улгурмадик"  деб қолишди.
Уларга бўлган  воқеани айтиб,  бошқа  икки  мухтожнинг  телефон рақами, манзил  ва   маълумотларини бердим.   
Ифтор дастурхонига кўтаринки кайфиятда  ўтириб ,  хурсандчилик билан оғиз очдим. Чунки бугун  яна  учта   камхарж, бемор   Ватандошимнинг  қалбига   ҳам    озгина бўлсада  қувонч, умид   ташриф буюради. Эртага бири жаррохлик амалиётига киради. Бири анчадан буён ололмаган  "фистула"сини қўйдиради.  Яна бири қимматроқ  тиббий  тахлилларини топшириб,   церроз жигарига даво излай бошлайди... 

***

Ёнимиздаги дўконда ҳар доимгидай  савдо авжида. Ифтор яқинлиги  сабаб  касса олдида анча  одам йиғилиб  қолганди. Иккита  нон, бир кило  ун,    бир   литрли ёғни аранг кўтариб турган  қилтириққина,  жудаям  одми кийинган   онахонга кўзим  тушиб,  ўз  навбатимни бердим ва  касбимга хос   синчковлик билан  ранг -рўйига  назар ташдадим.  Холатидан   мухтожлиги, бемор  ва  тўйиб овқатлана олмаётгани  кўриниб турарди.
Кассир қиз  билан  илиқ муомаласини  кўриб, бир нарсани дилимга тугдим:
Унинг  манзилини сўрайман  ва қўлимдан  келганича  ёрдам бериб тураман.
Бироқ  улгурмадим.
Ўша куни холанинг  холатига   мендан  бошқа  инсонлар ҳам бефарқ  бўлмаган экан. Бир савобталаб  сўраб-суриштириб,  унга  бир  умр  ёрдам  бериб  туришини айтибди.
- Кимлигини  ошкор қилишни истамай,    аллақанча  маблағ ташлаб  кетишди. Бугун  яна  иккитагина нонга чиққан  холанинг  хурсандчилигини  кўрсангиз  эди.   У  анчадан буён  биринчи марта  бир кило гўшт, сариёғ,  холва, хурмо олди.  Қатор оралаябдию,  кўзлари жиққа ёш,   тинмай  пичирлаб дуо қилади.  Касса олдига етиб келгунча   ёрдам қўлини чўзган  саҳий  инсонни дуоларга кўмиб  ташлади.     Бугун  у узатган    пулини   биз ҳам  олмадик. Тўғриси , ололмадик.   Ҳар  куни иккита  нон учун  қалтираб узатган  тангаларини битталаб санаб олар эканмизу, бирор  марта   ранг-рўйига  кўз ташламаган  эканмиз.    Эътиборсизлигимиздан  уялиб  кетдик.
Энди  харидорларнинг  қўлигагина  эмас,  юзига  ҳам  назар  ташлаб  турамиз  опа. 
4.3K views04:12
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:59:02 Рамазоннинг охирги ўн кунлиги афзалми? Ёки зулҳижжанинг ўн кунлигими?

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кеча жиҳатидан афзалдир. Чунки унда Қадр кечаси бор. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги эса кундуз жиҳатидан афзалдир. Чунки бунда арафа куни, наҳр (сўйиш) куни бордир. Аслида иккови ҳам дунё кунларининг афзалидир. Мана шу аҳли илм муҳаққиқлар наздидаги афзалидир. Кундуз жиҳатидан зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги афзалдир. Тун жиҳатидан Рамазоннинг охирги ўн кунлиги афзалидир.
Аллоҳ Ўзи ёрдамчимиз бўлсин!

Уламолар суҳбатидан.
@ibratli_sozlar
4.4K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:59:02
КИЧКИНА ЎҒРИ БОЛА

Мадина боғларининг бирида кичкина ўғри бола пайдо бўлиб қолди. У кичкина бола бўлиб, хурмони жуда яхши кўрар. У хурмо дарахтларига тош отарди.
Уни ушлаб олиб, Пайғамбар олдиларига олиб келишди. Бола қўрқувдан қалтирар эди. Энди унга нима бўлади. Расулуллоҳ уни энди нима қиладилар. Пайғамбар болага табассум қилиб, кўзига боқиб, нима учун у бундай қилаётганини сўрадилар. Бола хурмони яхши кўришини айтди. Расулуллоҳ юмшоқлик билан унинг бундай қилмаслигини айтдилар. Бундай қилиш дарахтларга зарар келтиришини, бунинг ўрнига хурмоларнинг пишишини кутиб туришини, пишгандан кейин ўзи тўкилишини айтиб насиҳат қилдилар. Бола бахтиёр эди. Қувонч кўз ёшлари унинг кўзида ялтирарди. Эй Пайғамбар, сиз қандай ҳам адолатли, қандай ҳам юмшоқ инсонсиз.


"Саодат қучганлар ибрати" китобидан.

@ibratli_sozlar
4.4K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:59:02
Кечагина: «Хуш келибсан, Рамазон», дея сени кутиб олган эдик. Ҳозир эса: «Шошма, эй Рамазон!» дея кузатиш остонасида турибмиз. Қадам ташлашинг мунча тез бўлмаса! Шавқ билан келасан-да, шошилинч кетасан! Аллоҳим! Жисмимизни дўзахдан
озод қил!
Уламолар суҳбатидан.
@ibratli_sozlar
4.6K views03:59
Ochish/sharhlash