Get Mystery Box with random crypto!

силиня беради. Бир йил- бир ярим йил уйдан узоқда бўласан, бор | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

силиня беради. Бир йил- бир ярим йил уйдан узоқда бўласан, бор гап шу. Ахир армиядаям икки йил бўлиб қайтдинг, ўтиб кетди. Буям ўтиб кетади. Сан кўнглингни чўктирма.

- Яна бир марта ўзим бориб кўрайми, момо?

-Борма, бўйнингга туҳмат ҳам осиб қўймасин, бўлмағур аёл экан ўзи.

Шундай қилиб орадан бир ой ўтди. Эртага суд деган куни Давлат момосига билдирмай Қизқуйига жўнади. Ўша жойда армияда бирга бўлган бола бор эди, Рустам деган, ўшани олиб, марҳумнинг уйига борди.

-Янга, ман билиб қилмадим бу жиноятни. Иложи бўлса. Гуноҳимдан кечинг.Ҳар доим бир қўлим сизларда бўлади, ёрдамимни аямайман.

-Мен айтадиганимни айтдим, бошқа безовта қилманглар. Уйимнинг фариштаси эди эрим, беш болам бор, етим қолди. Ман эримнинг хотирасига хиёнат қилолмайман.

-Эээ ўлган ўлди- кетди, Янга, ошнам ёрдам бераман деяпти. Бу бола армейский ошнам, ақлли. Алдамайди. Гуноҳидан кечинг-қўйинг-да.- Рустамнинг гапиям янгага кор қилмади. Янга уларга қарамай уйига кириб, эшигини ичкаридан занжирлаб олди. Рустам билан Давлат мулзам бўиб ортларига қайтишди. Рустамннг уйида битта шишани бўшатишди.

-Гап бундай ошна, одамнинг бошидан бундан баттар кунларам ўтади, Одамзод чидаши керак. Эртага суд ўтсин, кейн кўнглингга тош осиб. муддатингни ўтайсан.

Давлат шом тушганда уйга қайтди, момосининг гапларига жавоб ҳам бермай, ўз ўрнига ўтиб ухлади.

Эртаси эрталаб момоси, ўзи, Рустам билан бир таксига чиқиб, судга қайтишди.Суд пайтидаям қайсар аёл ўз айтганидан қолмади.

-Суд ҳайъатидан эримнинг қотилига муносиб жазо беришларини сўрайман,- деб қўйдики, унинг бу гапидан кейин омад Давлатдан юз ўгирди. Уни тўрт йил мажбурий хизматга йўлладилар.

Суд тугагач, терговчи Давлатни чақириб олиб, қўлига қоғоз тутқазди,

-Эртага кечгача мана шу манзилга бориб рўйхатдан ўтишингиз шарт.

Бу турма эмас эди. Давлат юборилган жой тоғ бағридаги шахталар эди. Ўша жойда ишлаб, ҳар куни рўйхатдан ўтиб туриши шарт эди.

Бизнинг юртимиздаям шунақа жойлар борми деб ўйларсиз. Албатта, бор экан, ташқаридан кўримсиз кўринган тепаликка ўхшаш пасттоғларнинг бағри хазина экан. Буларни Давлат шу ерга келиб кўрди. Бу ерда очиқ шахталар, ёпиқ шахталар анчагина экан. Давлатнинг ҳужжатларини қабул қилиб олган милиционер, уни бошлиқнинг ҳузурига олиб борди. Кейин уни кончилар бригадасига қўйишди.

-Эртага еттида шу ерга келасиз. Машина шу ердан жўнайди деб тушунтиришди. Ётоқхонадан жой беришди.

Давлат ётоқхонага жойлашиб, юкларини кўрсатилган жойга қўйди ва бу ердаги ягона дўконга бориб у-бу нарсалар харид қилди. Сотувчи, эллик ёшлардаги семиз аёл унга синчиклаб қараб, савол берди,

-Янгиларданмисан? Қайси бригадага қўйишди.

-Кончиларга.

-Ҳмм, эҳтиёт бўл, иши оғир,- деб қўйди, ўлчаган нарсаларрини бир сумкага солиб бераркан.
Кечқурун хонадошлари ишдан келишди. Улар икки киши эдилар. Бири қирқ беш ёшлардаги озғингина, мўйловли одам, иккинчиси ўттиз беш ёшлардаги сочлари елкасига тушган олифтанамо бир йигит эди. Салом-алик қилишди. Ётоқхонанинг ҳар қаватида ошхона бўлиб, яшовчилар ўзлари овқат пиширишарди. Йигитлар Давлатнинг пиширгн макарон паловини маза қилиб ейишди. Овқат бошида бир-бирлари билан яқинроқдан танишиб ҳам олишди.Ботир тоға деганлари, хонадаги ёши улуғ одам бир ойдан кейин муддати тугаб, уйига қайтаркан. Икром, олифтаномо йигит унга ҳазиллашди,

-Ўринбосарку келибди, унга йўл- кўчани тушунтириш сизга қолади тоға.

Ботир тоға ҳам автоҳалокат натижасида келган экан, Икромнинг қандай жиноий қисм билан келгани маълум бўлмай қолди. Ташқари чиқишганда Ботир тоғадан сўрадию

-Эээ ука. Ундан эҳтиёт бўл, ўғирлик билан келган.

Кунлар бир текисда ўтарди. Давлат ҳар кун эрталаб идора олдига машинага чиқиш учун борар, кечқурун соат еттида ҳам рўйхатдан ўтиш учун борарди. Бошқа пайт ўз иши билан банд бўлиши мумкин эди.

Хонадошлари ёмон одамлар эмасди. Кундузи ҳар қайсиси ҳар жойда ишлар, оқшомлари биргалашиб ўтиришар, клубда телевизор кўришар, ёки Икром гитарасида бир нарсалар чалиб, қўшиқ айтиб берарди.

Келган кунининг эртасигаёқ Давлат момосига хат ёзди.Хонадошлари яхши одамликларини, хавотир олмаслигини тайинлади. Телефон қилсаям бўлардию аммо момо телефондан фойдаланишни билмасди.

Ко