Get Mystery Box with random crypto!

#Рисолатдан_лавҳалар УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗНИНГ ОДОБИ Халифа Умар | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Рисолатдан_лавҳалар
УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗНИНГ ОДОБИ

Халифа Умар ибн Абдулазиз одатига кўра раъиятнинг ҳолини билиш учун ёнида миршаб билан айланиб чиқди. Масжидга кирди. Қоронғу да ухлаб ётган одамнинг олдидан ўтаётиб унга қоқилиб кетди. Киши бошини кўтариб:
– Нима, жиннимисан? – деди.
– Йўқ, – жавоб берди халифа.
Миршаб уни калтакламоқчи бўлиб олдинга ўтганида халифа уни тўхтатиб деди:
– Ундай қилма. У бор-йўғи мени “жинними сан?” деб сўради, мен “йўқ”, деб жавоб бердим, холос.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

@ibratli_sozlar