Get Mystery Box with random crypto!

озни босди. Тормозни босгани билан музлаган йўлда машинани тўх | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

озни босди. Тормозни босгани билан музлаган йўлда машинани тўхтатиш осонмас.Автобус ҳалиги одамни туртиб юборди. Автобусдагилар бақириб юборишди. Давлат бўлар иш бўлгандан сўнг пастга тушиб, у кишининг ёнига борди. Велосипед учиб бир чеккада ётар, одамнинг бои қакттиқ теккан, қон оқарди. Шаҳарга анча бор. Давлат автобуснинг энг олдинги ўриндиғига лат еган одамни ётқизиб, автобусни суриб кетди. Шаҳарга кирган жойда одамларни тушириб, касалхонага йл олди. Ярим соат ичида одамнинг бошидан қон кетгани учун,Э касалхонада Давлатнинг қўллаидав вафот этди.
Бу хабар қишлоққв Давлатдан аввал етиб келди. Неварасининг тўйига атаб кўрпа қавиб ўтирган Ўғилой момо бу хабарни эшитиб йиғлаб кўчага чиқди. -Қаёққа боради? Неварам қани? Ўлган ким экан? Ўзига ҳеч нарса қилмадими?
Хабар куелтирган ордамни саволларга кўмиб ташлади. 
-Ман минг марта айтдим унга. Отангнинг бошига етган мошин саниям бошингга етади дедим. Энди нима бўлади, Тўй бошлаб қўйгандикку.
Ўғилой момо ҳам гапирар, \ам йиғларди Дарров ҳамдардлар топила қолди, уй тўлиб қолди.
-Қизқуйилик Аллон пиёниста экан, Чўли биёбонда қишди куни нима қилиб юрган экан?
Кун пешиндан оққанда, Давлат уйга кириб келди. Бунгача Ўғилой момо қишлоқдаги ёши улуғ уч-тўртта одамни тўплаб келганди.
-Бориб кечирим сўраш керак, Авария бу. Қасддан ўлдирмади-ку.-бобойларнинг бири ўз фикрини айтди.
-Ўлган ўлди, ўрнига қайтариб бўлмайди . Хотинига бориб ёлбориш керак. Даъвоим йўқ деб ёзиб берса, оам гулистон. Босилмай қолади.
-Бугун борманглар. Ҳозир ёниб турган олдовга бензин сепгандай бўлади. Эрта оқшом борамиз.
-Ўзи бир камбағал оила экан, пул берсангларо рози блишар...
Бобойлар эрта кечқурунга бирга боришга келишиб, тарқалишди. Ўғилой момо невараси билан ёлғиз қолди.
-Қанча айтдим, кўнмадинг. Бизга шопирликдаан нон йўқ. Отанг унақа бўлди, сан бунақа.
-Момо, эртага манам бораман. Йиғлаб ёлворайлик. Ман билиб қилмадим. Ер муз эди. Тормоз тутмай қолди.
Ўғилой момо роса койиди, йиғлади. Сўнгра тўйга деб йиғиб қўйган пулдан бир дастасини олиб, тахмонга иқиб қўйди,
-Эрта хотинига бераман.Маъракаларига ишлатишар.
Эртаси бир машина ўиб, маъракага келишди. Уларнинг келганини кўриб, йиғлаб турган аёллар бирдан жимиб қолдилар. Аммо бирдан чиркин овоз янгради,
-Хунхорингиз келдиёёё, қотилингиз келдиё. Бегим ўзингиз ҳисоблашинг қотилиъз билан!
Келганлар шундай қарши олинди. Очиқ ялангликка брезент тўшалган, гоҳ ерда кўрпача бор, гоҳ жойига кўрпачаям тўшалмаган жойга ўтириб,одамлар фотиҳа ўқишиб кетишаётганди.
Кайвонилар икки томонни келиштириш учун битта хонага киритдилар.
-Қизим, биламиз қайғунгиз оғир. Болаларингизнинг отасини бериб қўйдингиз. Лекин бўлар иш бўлди. Бу бола билиб қилмаган. Тормоз сақламади деяпти.
-Аллон ака қўлларимда жон берди. Билсам унақа иш қилдармидим?
-Ўзинг етим ўсгансан, мани болалдаримниям етим қилдинг, жаллод.
Катталар Давлатни ташқари чиқариб юборишди.
-Жўжабирдек жонсизлар. Манавини олиб, маъракаларга ишлатарсимзлар.
-Эримнинг ўлимини сотиб олишга келдингларми?
-Судга яна бир ой бор. Ўйлаб кўринглар. Болаларингизга ҳар ойлигининг ярмини ўтказиб турмоқчи. Боланинг гуноҳидан ўтинглар, босилиб кетмасин.
-Мани эрим тупроққа кирди, сизни неварайизам турмага ирсин.
Охири аёлнинг гапларига чидаёлмаган Ўғилой момо ўрнидан турди,
-Бооо Худо. Ўлди азиз юўлди, йитди семиз бўлди. Шунча ёшуллини гапи санга бир тийинми. Неварам ҳам манглайидагини кўрар, юринглар кетдик. Бир йилда пул бериб амнисяга туширмасам манам Ўғилой отимми бошқа қўяман.
Келганлар ҳовлидан чиқишди. Эркаклардан бири момога деди,
-Опа бекор дедиз охирги гаплариззи.
-Кетган келар, кетмонланганкелмас, кўрдизми аҳмоқ хотинни.
-Айтдимку ёниб турган оловга бензин сепилди.
Ҳовлида эса яна йиғи-сиғи авж олганди.

Автоҳалокатдан кейин Давлатнинг қўлидан машинани олишди. Ўзини эса кунда-кунора терговга чақиришарди. Ўғилой момо маъракада айтган гапларидан пушаймон, бир неча марта марҳумнинг уйига одам юборди. Ёшуллилар ҳам, кайвони момолар ҳам бир иш чиқаришолмади. Ҳар сафар бўлмағур гапни эшитиб, Давлатнинг боши қуйи эгиларди. Охири ишнинг битмаслигига кўзи етган Ўғилой момо неварасига кўнгиллик берадигакн бўлди.

-Турмага жўнатмайди, па