Get Mystery Box with random crypto!

нчилар бригадаси ёпиқ шахтада иш олиб борарди. Ташқаридан бу ш | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

нчилар бригадаси ёпиқ шахтада иш олиб борарди. Ташқаридан бу шахта эканлигиниям билиш мумкин эмасди, деярли ер билан текисланиб кетганди.. Бу ерда у уйга қайтгунча ишлади, бирон марта ноқулай шароитга дуч келмади. Тошкўмир конида ишлар, оғзи—бурнини рўмол билан боғласа-да, кўмир чанги димоғигача ўтириб қолар, ишдан сўнг бир соат ювинарди.

Шу ерда ишлаган пайти тошкўмир орасида майда, ялтироқ, шишага ўхшаш оппоқ, нурланувчи тошларни топиб олди. Бу тошкўмир орасида ғуж бўлиб турган шишачалар эди. Қизиқиб, чўнтагига солиб қўйди. Кечқурун хонадошларига кўрсатганди, Ботир тоға,

-Буларни бекитиб ташла,-деди. Икром эса қизиқиб қаради,

-Зўр ялтираркан булар. Тарошласа, зўр безак чиқади,- деди, қаердан топганини сўради.

Бу еростида ётган кўмирлар минг йилдан буёнми, ўн минг йилдан буёнми ётибди. У пайтларда шиша нима қилади. Бу ёки олмос, ёки шунга ўхшаш қимматбаҳо тош деб қўйди. Кечқурун чамадонига йигирмата қилиб санаб, бекитиб қўйганди. Уч кундан кейин қараса, ўнта бўлиб қолибди. Бу Икромнинг иши эканини билди. Секингиа Ботир тоғага айтди.

-Булар қимматбаҳо тошлар бўлиши мумкин.Топганингни хонага қўйма. Аввалдан айтгандим сенга.
"Момосининг бир гапи бор эди, олмос кўмир қаърида бўлади, дур чиғаноқ қорнида бўлади"...
Ўша куниёқ қолган тошларни дўкон орқасидаги ёлғиз дарахтнинг остига кўмди.

Иш шароити оғир бўлгани учун ҳамма бу ердан узоқлашишга ҳаракат қиларди. Аммо Давлат чидади. Тўрт йил ҳам ўша кончилар бригадасида ишлади.  Кейинчалик, шимининг ич томонидан чўнтак тикиб, фақат ўшанақа ялтироқ тошчаларни териб оладиган бўлди. Айниқса, баъзан тушликка чиқиш олдидан, щки сигарет чекиш баҳрнасида беш  дақиқа тинч олиш пайтида, ўз машғулоти билан шуғулланарди.
Шу давр мобайнида икки килограмча ўшанақа ялтироқ тошчаларни топиб бекитди.
Баъзан, хонадоши Икром ундан қизиқсиниб сўрайди,
- Ану кунги ялтироқ тошчалардан дуч келмадими?
- -Йўқ, эътибор ҳам бермабман. Ўзинг ҳам пастда ишла.
- - Пастда, қоронғуликда, ҳавосизликда дамим қисиб қолади.
- Қоронғида титкилаб юришгаям бўлмайди, иш қизғин, сал бўшашсанг, контейнерга юк ортилмай, тиралиб қолади... контейнерларга тез- тез юк ортиш керак.

- Хуллас, тўрт йилдан кейин уйга қайтаётган пайтда унинг ёнида битта латта халтачада икки килограмгача тош бор эди. Нега уни тўплаганига ўзиям ҳайрон эди. “Балки қимматбаҳо тошдир, текширтираман, ташлаш ҳеч қачон қочмайди.”

Тўрт йилдан кейин уйига қайтгач,момосининг анчагина қариб қолганини кўриб, ачинди. Ўғилой момо қўлига ҳасса олган, зўрға юрарди. Бунинг устига кетаётганда қўшни қизга фотиҳа қилинганди. Тўрт йил кутишни истамаган қуда томон фотиҳани бекор қилиб, қизларини бошқага узатишганди.

Ўғилой момо неварасини қучоқлаб йиғлади,- -Сени кўрмай ўламанми деб қўрқувдим, болам.
-Мана келдим-ку, энди ўлмайсиз. Ҳали мани болаларимми тўйидаям ўйнайсиз, насиб бўлса.
-Уйинг куйгур Каримбой фотиҳани буздирди, қизини бошқага сотиб юборди.
Давлатнинг қовоғи уйилди, лекин хафа бўлганини момосига сездирмади.
-Бузса бузар, дунёда қиз қуриб кетибдими?
-Вой тилларингдан айланай болам, ҳали унданам зўрини топиб бераман санга.

- Буёққа келинг, бир нарса кўрсатаман,- момони ичкари киритиб тошларни дастурхонга тўкди.

-Бу нима, ялтилларкан-аа.
-Бриллиант бўлиши мумкин. Бекитиб қўяй. Яқинда пойтахтга бориб келишим керак. Сизниям даволашга олиб бораман.

Момо ўғлининг қўлидаги тошларга ҳайратланиб қараб тураркан, ўзига гапиргандек деди,- Олмослар тошкўмир орасидан чиқаркан. Момом айтиб берганди.

- Манам шу нарсани эшитганман. Кейин хонадошим бу тошларнинг ўнтасини ўғирлаб олди. Агар ўша ўғирламаганда, буларни тўплаш хаёлимгаям келмасди. Гитарамнинг тепасига қош қўйдираман дейди,  момо.

Ўша куни Давлатнинг уйга қайтганини эшитиб қариндошлар, қўшнилар, таниш- билишлар кўзойдинга келишди. Эртасидан Давлат учун одатий кун бошланди. Ҳовли деворларнинг сувоғи қўпган жойларини сувади, оқлади. Уйларни тартибга келтирди. Бир ҳафтадан кейин момосини пойтахтдаги дўхтирларга кўрсатаман деб эшикларни қулфлаб, момои набира йўлга тушдилар. Момони текширтириб, касалхонага жойлаштиргач, дилидагини амалга оширмоқчи бўлди. Пойтахтдаги заргарларнинг бирига икки-учта ялти