Get Mystery Box with random crypto!

АВТОҲАЛОКАТДАН СЎНГ... ХЎЖАТУТЛИ ҲИКОЯЛАРИ туркумидан. Ўғило | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АВТОҲАЛОКАТДАН СЎНГ...

ХЎЖАТУТЛИ ҲИКОЯЛАРИ туркумидан.

Ўғилой момонинг набираси жуда кўп, лекин у Давлатга кўнгил қўйган. Давлат кенжа ўғлининг яккаю ягона тирноғи. Ўғли Маҳмуд йигирма уч ёшида енгил машинада хотинини марказга олиб кетаётиб автоҳалокатга учраган, ўзиям, хотиниям дунёдан кўз юмишди.Беш ёшли Давлат Ўғилой момонинг қўлида қолди. Шу-шу бўлди, куйган қалбига тасалли бўлгани учун Давлатга меҳр қўйди. Давлат ҳам момосини жонидан ортиқ севади.Ҳурмат қилади, айтганини бажаради, кўнглини оғритмайди. То 
ҳарбий хизматга кетгунча момонинг гапидан чиқмай дашту адирларда қўй боқди.Армия хизмати пайтида ҳайдовчилик касбига ўқиди.
Ҳарбий хизматдан келгач, момонинг гапига қулоқ осмасдан шаҳар Автопаркига ишга кириб келди.
-Болам, нега мандан сўрамай бу ишни қилдинг? Ота-онанг шу мошин дастидан ўлгани озмиди?
-Момо, шаҳар биздан олтмиш километр узоқда. Шаҳарга бормасак кунимиз ўтмайди.Шунинг учун шопирликка ўқидим. Мана автобус беришди. Кунда қишлоқ аҳолисини шаҳарга олиб бориб, олиб қайтаман. Бунинг нимас ёмон?
Бўлар иш бўлган. Давлат автопаркнинг эски Пазигини дарвоза ёнига келтириб қўйган. Ўғилой момо ноилож унга фотиҳа берди,
-Болам, бошинг тошдан бўлсин. Ота-онангнинг умриниям сенга қўшиб берган бўлсин. Ишларингга Худойим қут-барака берсин. Одамларнинг савобини оладиган бўлдинг.
Ростданам шу пайтгача қишлоқдан шаҳарга автобус қўйилмаган, ҳайдовчи таксичилар баҳони истаганча баландга ўтарардилар. Қайси бири эллик, қайси бири уялмасдан олтмиш мингга чиқариб турарди. Давлатнинг автобуси эса ўн минг билан йўловчиларни шаҳарга беминатгина олиб борарди
Тез кунда у Ўғилой момонинг неварасидан Давлатжонга айланди. Шаҳарга иши борлар, кечқурун келиб Давлатга жой қўйишни илтимос қиладиган бўлиб қолишди.
-Давлатжон укам, Эртага янгангни бозорга бир олиб тушай. Бизга иккита места қўйгин.
-Болам, пенсам келмаяпти. Сабизга боришим ерак. Менга жой қўй.
Автобус Хўжатутли қишлоғидан чиқиб, Қизқуйи қишлоғининг одамлариниям олиб кейин шаҳарга йўл олади. Ҳар доим Қизқуйиликларнинг қовоғидан қор ёғади.
-Укам дойим Хўжатутлидан тўлиб келасан, биз тикка туриб кетишимиз керак.- деб норози бўлишади. Давлат ўтирган ёшларни турғизиб, ёшуллиларни ўтирғизишга ҳаракат қилади. Ёшлар ҳам жим қараб туришмайди.
--Нима, улар берган пулни из ҳам берамиз. Нега биз темирга осилиб кетишимиз керак?
-Уялсанг-чи, шу ёшдаги момо қандай тик туриб кетади бу ўнқир-чўнқир йўлларда? –Барибир Давлат ёши катталарга жой бўшаттиради.
-Момой бўлса, уйида ўтирсин, нима бор унга шаҳарда?
-Неварам балнисада кўриб келишим керак.
Автобусдагиларнинг барчаси бу беандиша қизга ҳар томондан гапириб, жим қилиб қўйишди.
-Отангди мошинасида кетсанг бўлмайма,- аёлларнинг бири чақиб олди.
-Дадамми мошини ремонтда. Йўғасам бу лағар аптовузизга кўзим учиб турган йўқ эди.
Давлатнинг жаҳли чиқди, лекин индамади.”Лағар бўлсаям, эски бўлсаям одамларнинг кунига яраяпти, ойимча” дегиси келди, аммо йўловчилар унгача қизни жимитиб қўйишганди. 
Автобус ўнқир-чўнқир йўлда силтаниб борарди.Битта ғилдирак чуқурга тушиб кетганда ҳамма бирдан”ўўў”лаб юборди.
-Ўўўв шопир, секинроқ,ўт юклаганмисан?
Хуллас Давлат ҳар куни шу йўллардан одам ташир, ҳар хил одамларни учратар, ҳар хил воқеаларга дуч келарди.
Такси ҳайдовчилар ундан хафа.”Шу аптовузчи келиб, нонимизни яримта қилди” дейишарди. Журъатли бири келиб, муроса оҳангида гапирди,
-Ука, ҳеч бўлмаса, якшанба кунлари ишлама. Ўша кунги иш ҳақингни мана биз берамиз. Ҳўкиматти мошии бўлса ўзи бир...
Ҳар якшанба куни шаҳарда катта бозор бўлар, улгуржи моллар сотиларди. Ҳамма одам якшанба куни бозорга чиқарди.Давлат бу кунни ҳеч қачон бўш қўёлмасди.
Қиш фасли эди, йўллар сирпанчиқ, музлаган. Ўнқир-чўнқир йўлларда қуруқчилик кунлари юриш бир азоб эди, лойгарчилик, музли кунларда эса даҳшат эди. Шундай бўлса-да Давлат бир кун ҳам ишидан қолмасди. Қалин йиғиши, уйланиши керак.
Қор ёғиб, йўллар музлаган кунларнинг бири эди. Иттифоқ даврида асфалт қилиниб, шу бўйи қолиб кетгавн йўлда Даврон автобуси билан борарди. Автобус салонида одам кўпмас. Шу пайт ёнбош сўқмоқларнинг биридан вқелосипедли бир эркак йўлга чиқиб қолди. Давлат торм