Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.49K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 19

2023-03-31 06:47:42
31 март, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:


Мавзу: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари, 2023 йилдаги устувор вазифалар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари ва мутасаддилари


Мавзу: "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ фаолиятининг таҳлили, олдинда турган устувор вазифалар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари



Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/hudud_inform
1.0K views03:47
Ochish/sharhlash
2023-03-30 15:33:38
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Рахманов "Cushman and Wakefield" компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори билан Денис Соколов билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида таълим соҳасидаги ҳамкорлик масаласи муҳокама этилди. Хусусан, бугунги кундаги иш берувчиларнинг талаб ва эҳтиёжлари ҳамда унга нисбатан таклиф борасида фикр алмашилди.

Томонлар амалий мулоқотлар давом этишини билдиришди.

https://t.me/hudud_inform
741 views12:33
Ochish/sharhlash
2023-03-30 14:34:42
#Самарқанд_вилояти

Самарқандда “Яшил шаҳар” лойиҳасининг биринчи босқичига старт берилди

Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
1.1K views11:34
Ochish/sharhlash
2023-03-30 13:21:27
#RASMIY_MUNOSABAT

Ижтимоий тармоқларда "Вазирлик ва идоралар ходимларининг Меҳнат шартномаларини бекор қилиш жараёнлари вақтинчалик тўхтатилиши ва огоҳлантириш муддатларини узайтириш" юзасидан кенг тарқалаётган хабарлар бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий муносабат билдирди.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-декабрдаги ПФ-269-сон ҳамда 2023-йил 25-январдаги ПФ-14-сон Фармонлари билан маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислоҳотлар давомида штат бирликлари қисқартирилган ходимларни иш берувчи томонидан ишга жойлаштириш чораларини кўриш белгиланган.
Ҳозирги кунда штат бирликлари қисқартирилган ходимларга меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган.
Меҳнат кодексининг 102-моддаси талабларидан келиб чиқиб, огоҳлантириш муддатларини узайтириш иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади..."

БАТАФСИЛ

https://t.me/hudud_inform
1.4K views10:21
Ochish/sharhlash
2023-03-30 09:20:07
АҚШ элчиси Бухорода
Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Джонатан Хеник ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан яқиндан танишиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш мақсадида Бухоро вилоятга ташриф буюриб, вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ давлатлари ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорлик алоқалари стратегик аҳамият касб этиши, икки давлат ўртасидаги ўзаро дўстлик ва шериклик муносабатлари мустаҳкам пойдеворга эга экани таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлиги томонларнинг узоқ муддатли манфаатларига тўла мослигини айтиб ўтилди.

https://t.me/hudud_inform
1.7K views06:20
Ochish/sharhlash
2023-03-30 08:22:16
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА СЎНГГИ ЙИЛЛАРДА САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ҚАНЧАГА КЎПАЙДИ?

Қайд этиш керак-ки, саноат тармоғи иқтисодий фаолият турлари ичида юқори салоҳиятга эга бўлган тармоқлардан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг 1-март ҳолатига вилоятимизда 2019- йилга нисбатан фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сонининг ўсиш суръати 185,9 фоизни ташкил этди.

Сўнгги йилларда саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг ўсиш динамикаси қуйидагича акс топди:

2019 йилда – 1 941 та

2020 йилда – 2 949 та

2021 йилда – 3 360 та

2022 йилда – 3 638 та

2023 йилда – 3 608 та


https://t.me/hudud_inform
1.7K views05:22
Ochish/sharhlash
2023-03-29 16:38:19 Қамчиқ ва Жиззах довонлари, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат этилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда айтилди. Маълум бўлишича, 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.

Шунингдек, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:

1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;

1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;

2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади.

https://t.me/hudud_inform
1.3K views13:38
Ochish/sharhlash
2023-03-29 16:01:38
Марғилонда миллий либослар намойиши бўлиб ўтди.

Марғилон шаҳридаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказида Бош прокуратура ҳамда шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Миллий либосларимиз қадриятимиз безаги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олганлар Марғилонда миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиш тарихи, атлас ва адрас каби миллий матоларнинг яратилиши, шунингдек, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шаҳарда туғилиб ўсган машҳур аёллар ва уларнинг ибратли турмуш тарзи ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар шаҳардаги мавжуд тадбиркорлик субъектларидаги бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқариш намуналари билан таништирилиб, 11 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

https://t.me/hudud_inform
1.4K views13:01
Ochish/sharhlash
2023-03-29 14:15:26 Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 3 бараварга ошган

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилишда айтилди. Таъкидланишича, 2022 йилда юртимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга ошди (5,2 миллион, соҳа экспорти – 1,6 миллиард доллар).

Ички туризм дастурлари доирасида 11,5 миллион, шундан 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли, ёшлар ва кексалар саёҳатлари ташкил этилди.

Самарқандда янги туризм маркази барпо этилгани қўшимча 2 миллион сайёҳ жалб қилиш имконини берди.

Бу йили Ўзбекистонда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Самарқанд 2023 йилги Бутунжаҳон туризм пойтахти мақомини олгани ҳам бу борадаги ишларнинг юқори натижаларидан биридир.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views11:15
Ochish/sharhlash
2023-03-29 12:52:19
Ўзбекистон уйсиз қолганларни вақтинча жойлаштириш учун Туркияга 100 та турар жой контейнерини топширади.

Ҳатай вилоятида уйсиз қолганларни вақтинча жойлаштириш учун турар-жой контейнерларини ўрнатиш режалаштирилган. Ҳар бир контейнер битта оилани сиғдира олади.

Умумий майдони 21 кв.м. бўлган контейнер ичида ошхона, ҳожатхона ва ҳаммом ҳам бўлади. Контейнерлар иссиқлик изоляцияси билан жиҳозланган ва турли мавсумий омилларга чидамли.

https://t.me/hudud_inform
1.8K views09:52
Ochish/sharhlash