Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.49K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 17

2023-04-04 19:11:48
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси концепциясига оид тақдимот билан танишди.

Давлатимиз раҳбари бўлажак шаҳарда “инсон қадри” тамойилини қарор топтириш, турли ёшдаги одамларнинг эҳтиёжларини инобатга олиб, барча қулайликларни яратиш зарурлигини таъкидлади.

Тақдимотдаги яна бир лойиҳа Тошкент ерусти метросининг остида савдо ва хизмат шохобчаларини жойлаштириш ҳақида бўлди.

Ҳудудларни лотларга ажратган ҳолда ижарага бериш, хавфсизликни таъминлаб, аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
1.1K views16:11
Ochish/sharhlash
2023-04-04 08:43:19
#quyoshpanellari

https://t.me/hudud_inform
2.0K views05:43
Ochish/sharhlash
2023-04-04 07:54:31 Сергелида 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлаган аёл иши бўйича Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

https://t.me/hudud_inform
2.0K views04:54
Ochish/sharhlash
2023-04-03 15:46:12
Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда "Қарши шаҳар “Табассум” МФЙ ҳудудида кўп йиллик тут ва қарағай дарахтлари кесиб ташланган" мазмунидаги хабар юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳолат юзасидан Табассум МФЙ ҳудудига борилганда, 30 (ўттиз) туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтларни ноқонуний кесиб ташлаганлиги аниқланди. Шунингдек, ушби ҳолат бўйича "Табассум" МФЙ раисидан сўралганда, дарахтлар тунда ким томонидан кесилганлигини билдириб ўтди.

Ушбу ҳолат бўйича Табиатга, ўсимлик дунёсига етказилган 151 650 000 (бир юз эллик бир миллион олти юз эллик минг) сўм зарар келтирилганлиги аниқланди ҳамда ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилди.

https://t.me/hudud_inform
783 views12:46
Ochish/sharhlash
2023-04-03 13:22:02
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштирокида ҳудуддаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.

Қабулда вилоятда турли йўналишларда фаолият олиб бораётган 30 нафардан зиёд тадбиркорнинг мурожаати эшитилди.

Ишбилармонлар асосан фаолиятларини кенгайтириш, керакли жиҳозларни ҳарид қилиш учун банк кредити олиш масаласида масъулларга юзландилар, шунингдек, қабул давомида кадастр масалаларига оид, қуёнчилик фаолиятини ривожлантириш, автопарк қуриш учун ер майдони ажратиш, енгил конструкцияли магазин қуришда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳам мурожаатлар вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Баъзи мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун қўшимча ўрганишлар олиб бориладиган бўлди.


https://t.me/hudud_inform
1.5K views10:22
Ochish/sharhlash
2023-04-03 12:17:09
Самарқанд Эрондан келган туристик автокарвонини кутиб олди.

Автотуризм 20-асрнинг бошларида пайдо бўлган ва кўпчилик ўз автомобилларига эга бўла бошлагани ҳамда йўлларнинг сифати яхшилангани сабабли тобора оммалашиб бормоқда.

Замонавий автомобиллар шунчалик хилма-хилки автотуризм ишқибозлари енгил автомашинада, автоуйда ёки йўл танламас машинасида саёҳат қилишлари мумкин.


Ана шундай автотуристлардан иборат навбатдаги автокарвон Самарқанд шаҳрида кутиб олинди. Эрондан келган саёҳатчилар барча зарур шароитлар яратилган “Silk Road Samarkand” туристик марказида жойлашишди.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views09:17
Ochish/sharhlash
2023-04-03 10:34:37
#bildirish

Ҳурматли фуқаролар!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар учун янада қулай шароитларни яратиш, транспорт воситалари тирбандликларининг олдини олиш, божхона постларининг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида қуйидагиларни эълон қилади:

Ўзбекистон Республикасининг “Ғишткўприк”, “С.Нажимов” ва “Навоий”;

Қозоғистон Республикасининг “Казигурт”, “Атамекен” ва “Қапланбек” чегара божхона постларида қурилиш-бунёдкорлик ва модернизация ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 2022-йил 1-декабрдан “Навоий” (Ўзбекистон) – Капланбек (Қозоғистон) чегара божхона постларида юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати;

2023-йил 15-февралдан Қозоғистонга чиқиш йўналишида “С.Нажимов” (Ўзбекистон) – “Казигурт” (Қозоғистон), “Сирдарё” (Ўзбекистон) – “Атамакен” (Қозоғистон) ўтказиш пунктларида енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати вақтинча чекланган.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
1.7K views07:34
Ochish/sharhlash
2023-04-03 09:11:12
Об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология марказининг хабар беришича бугун юртимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида момақалдироқ бўлиши, айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23°.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиб, ёмғир дўлга айланиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21-23° бўлади.

https://t.me/hudud_inform
1.7K views06:11
Ochish/sharhlash
2023-04-03 07:38:37 “Suv hisobi” ахборот тизими яратилади

“Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–107-сон, 01.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби белгиланади:

тижорат банклари кредитларининг гаров таъминоти 50 фоизгача, бироқ 2,5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллиги асосида таъминланади;

тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан компенсация тақдим этилади.

2024 йил 1 мартгача Қашқадарё вилояти Касби туманида барча сув кириш нуқталари бошқарувини рақамлаштириш ва сувни фойдаланувчиларга етказиб бериш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.

Сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзолар орқали тасдиқлаш имконини берувчи “Suv hisobi” ахборот тизими яратилади.

2025 йил 1 январдан қуйидаги тартиб жорий этилади:

республиканинг барча ҳудудларида “Suv hisobi” АТ жорий қилинади;

қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда ишлатилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни ҳисоблашда “Suv hisobi” АТ орқали тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини автоматик шакллантириб бериш амалиёти жорий этилади.

2023 йил августгача 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган ҳамда субсидия маблағларининг 50 фоизини олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тизимларнинг ишлатилишига қараб белгиланган субсидия миқдорининг қолган 50 фоизи туман ишчи гуруҳи хулосаси асосида ажратилади.

2023 йил 1 майгача сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларининг гидротехник иншоотларидан ноқонуний фойдаланиш юзасидан жавобгарликни кучайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқилади.

https://t.me/hudud_inform
2.2K views04:38
Ochish/sharhlash
2023-04-02 15:27:01
Тошкентга келаётган самолётлар Самарқандга қўндирилмоқда

"Уфа-Тошкент" ҳамда "Сочи-Тошкент" йўналишидаги самолётлар Тошкент халқаро аэропортида кучли чақмоқ ва жала ёғин кузатилаётгани боис Самарқанд аэропортига йўналтирилди.

https://t.me/hudud_inform
1.7K views12:27
Ochish/sharhlash