Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.49K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 22

2023-03-25 15:35:43
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг матбуот котиби тайинланди

Жангиров Жўрабек Қаршиевич Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғи – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Ж.Жангиров "Маърифат" ҳамда "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газеталарида, Ёзувчилар уюшмасида, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида турли лавозимларда, шунингдек, Матбуот ва ахборот агентлигида матбуот котиби – ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

https://t.me/hudud_inform
1.5K views12:35
Ochish/sharhlash
2023-03-25 10:12:01 Янгиланаётган Конституция: Ўлим жазоси ечим бўлолмайди

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 25-моддасида Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши ҳақидаги норма белгиланмоқда. Ушбу норма атрофида кўплаб баҳс ва мунозаралар кечмоқда.

Айрим юртдошларимиз Ўзбекистонда 2008 йилда ўлим жазоси бекор қилинган бўлса, нега Конституцияга ўлим жазоси ман этилишига оид норма киритилмоқда. Бунинг нимаси янгилик, деган фикрларни билдиришмоқда. Яна айримлари эса ўлим жазоси бекор қилинса жиноятчилик ошиб кетмайдими деган мазмунда фикр билдиришмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда ўлим жазосининг ман этилишига оид норманинг киритилиши мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига ҳурмат, хусусан инсоннинг энг олий ҳуқуқи – яшаш ҳуқуқини ҳар доим кафолатлаш бўйича давлатнинг қатъий позициясини англатади.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, ўлим жазоси энг оғир жазо бўлишига қарамасдан жиноятларнинг содир этилишини тўхтатувчи самарали восита эмас. Кўплаб давлатларда ўлим жазоси амалда бўлсада, аммо жиноятчиликнинг камайишига сезиларли даражада таъсир қила олмаган. БМТнинг 2006 йилги ҳисоботи шуни кўрсатмоқдаки, ўлим жазоси амалда бўлган мамлакатларда ушбу жазога лойиқ жиноятлар кўпроқ содир этилган.

Статистик маълумотларга кўра, 2008 йилда, яъни ўлим жазоси расман бекор қилинган йили республикамиз миқёсида жами қасддан одам ўлдириш ва ўлдиришга суиқасд қилиш ҳолатлари сони 831 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилда эса бу рақамлар 365 тани ташкил этмоқда.

Ўлим жазосини инкор қилувчилар судлардаги хатоликлар сабабли айбсиз шахсларнинг қатл этилганлигига оид кўплаб мисолларни келтиради. Судлардаги хатоликлар сабаб айбсиз шахснинг жавобгарликка тортилиш ҳолатлари ҳамма давлатларда учраб туради. Бизнинг мамлакатимизда ҳам 2016–2022 йилларда 4 740 нафар шахслар олқланганлиги фикримизнинг далилидир.

https://t.me/hudud_inform
2.6K views07:12
Ochish/sharhlash
2023-03-25 09:11:01
Бўка туманида мурожаатчи сарсон бўлишига сабабчи бўлган 3 нафар мансабдор эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди ва бир нафарига эса интизомий жазо қўлланилди.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
2.1K views06:11
Ochish/sharhlash
2023-03-25 08:10:09 Қонунчиликка кўра, қуйидаги спортчилар Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказнинг 5-синфига, шунингдек, паралимпия спорт турлари бўйича 10-синфига имтиҳон синовларисиз имтиёзли равишда қабул қилиниш белгиланган:

Спортнинг олимпия ва паралимпия дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари (1–3-ўринлар),

Олимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар.

https://t.me/hudud_inform
2.0K views05:10
Ochish/sharhlash
2023-03-25 07:25:35
Келдиёрова Тбилиси “Катта дубулға” турнири ғолибига айланди

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида -52 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мусобақа ғолибига айланди.

Барча беллашувларни муддатидан аввал якунлаб келаётган дзюдочимиз финалда ҳам Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Дистрия Красничини атиги 40 сония ичида таслим этди.

Бу Келдиёрова учун “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи олтин медаль ҳисобланади. Ушбу ғалаба орқали у жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида 500 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.

https://t.me/hudud_inform
2.1K views04:25
Ochish/sharhlash
2023-03-24 15:47:47 Қорақалпоғистонда темир йўл йўл ўтказгичида иккита оралиқ балка қулаб тушган ҳолатига изоҳ берилди

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани ҳудудининг шимолий қисмидан ўтувчи Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу (А-380) автомобиль йўлининг 717-718-км оралиғида янги темир йўл йўл ўтказгичини қуриш даврида иккита оралиқ балка ҳозирча номаълум сабабларга кўра тушиб кетган.

Ушбу нохуш ҳолатдан ҳеч ким жабр кўрмаган. Бугунги кунда ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли мутахассислар ва махсус лаборатория ходимлари сафарбар қилинган, дейилади хабарда.

Ушбу сунъий иншоотнинг қурилиш-монтаж ишлари тугалланмаган, кейинги босқичда йўл ўтказгич темир йўл билан улаш, темир йўлнинг юқори тузилиши, рельслар ва шпаллар ётқизилиши керак. Балкаларнинг қулаши натижасида объект структурасининг бошқа тузилмалари ва қурилиш ускуналари шикастланмади.

Ушбу йўл ўтказгични Амударё устидан қурилаётган қўшма кўприк билан адаштирмаслик керак. Мазкур йўл ўтказгич Амударё тумани ҳудудидан Хоразм вилояти ҳудудига олиб борувчи янги қурилаётган Шават – Қораузак темир йўл линиясининг бир қисмидир.

https://t.me/hudud_inform
1.5K views12:47
Ochish/sharhlash
2023-03-24 09:18:12 Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

"Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–99-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.

Шунга кўра, 2023 йил 1 майдан:

ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Мазкур тартиб эндиликда суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

https://t.me/hudud_inform
1.2K views06:18
Ochish/sharhlash
2023-03-23 19:53:52
Наманганда тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Бугун Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси”да бўлиб ўтаётган Наврўз байрами тантаналари доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиали жамоаси ва вилоят марказидаги даволаш-профилактика муассасалари вакиллари соғлиқни сақлаш соҳасини янада такомиллаштириш борасида Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тушунтириш беришди.

Хусусан, Насиба Авазбекова, Зарифа Абдуллаева, Манзура Маҳмудова, Моҳигул Асқарова, Гулбадан Жалилова каби шифокор, ҳамшира ва мутахассислар сўз олиб, янгиланаётган конституциянинг муҳим жиҳатлари ҳақида батафсил тўхталдилар.

https://t.me/hudud_inform
11.5K views16:53
Ochish/sharhlash
2023-03-23 15:26:18
Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача у “Ўзавтосаноат” АЖ компанияси раиси эди.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг аввалги ҳокими Ж.Ортиқхўжаев қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун лавозимидан озод этилган эди.

https://t.me/hudud_inform
2.4K views12:26
Ochish/sharhlash
2023-03-23 15:02:00
Йиғилишда пиллачилик ва жунчилик салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятида 15 минг гектар, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 10 минг гектардан, Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Навоий, Сирдарё, Фарғона вилоятларида 5 минг гектардан аҳоли яшаш жойларига яқин лалми ва яйлов майдонни ўзлаштириб, пилла кластерларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Бу ерлар Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун берилади.

Шунингдек, Олтинсой, Шўрчи, Конимех, Нурота, Муборак, Ғузор, Каттақўрғон, Нуробод, Фориш, Тупроққалъа туманларида аҳоли яшаш жойларига яқин 10 минг гектардан лалми ва яйлов майдонда жун кластерларини ташкил қилиш топширилди.

https://t.me/hudud_inform
2.1K views12:02
Ochish/sharhlash