Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.49K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 21

2023-03-27 19:56:35
Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги Ҳавзи бодом кўчаси 42-уй манзили бўйича жойлашган “Сомонийлар” номли марказий маданият ва истироҳат боғидаги “Твистер” аттракционида бахтсиз ҳодиса рўй бергани хусусида хабар берилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ("Контехназорат") қуйидагиларни маълум қилади.
2022 йилнинг декабрь ойида фавқулодда вазиятлар бўлинмалари ходимлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида Бухоро шаҳридаги “Сомонийлар” маданият ва истироҳат боғидаги аттракционлар, шу жумладан “Х.Ш.” якка тартибдаги тадбиркорга қарашли бўлган “Твистер” аттракционининг хавфсизлик ҳолатини ўрганиш бўйича профилактик тадбир ўтказилган. Натижада ушбу аттракцион статик ва динамик синовлардан ўтказилмагани, аттракцион эгаси томонидан ундан фойдаланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома олинмагани, аттракциондан хавфсиз фойдаланиш бўйича жавобгар шахс тайинланмагани аниқланган.

Батафсил.

https://t.me/hudud_inform
1.9K views16:56
Ochish/sharhlash
2023-03-27 14:57:52 Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 28-31 март кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб денгиз сатҳидан 2000 метр ва ундан юқори қисмида кутилаётган ёғингарчилик сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз.

https://t.me/hudud_inform
2.1K views11:57
Ochish/sharhlash
2023-03-27 13:07:18
Пойтахтимизда ИИО ходимлари томонидан “Таровеҳ” намозлари вақтида масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида хизмат ташкиллаштирилган.

https://t.me/hudud_inform
359 views10:07
Ochish/sharhlash
2023-03-27 10:54:21
Жорий йилда 2500 га яқин хорижий ОТМ томонидан берилган диплом тан олиниб, нострификацияланади

АОКАда Билимни баҳолаш агентлигининг раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида тизимда ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги режалар ҳақида маълумот берилди:

Қайд этилишича, 2023 йилда Агентлик томонидан 50 дан ортиқ турдаги тест синови ташкил этилиб, унда 2 млн нафардан ортиқ талабгор тест синовидан ўтказилади.

Бунинг учун 15 та умумтаълим фанидан 25 мингга яқин, қардош тиллардан 4,5 мингдан ортиқ, шарқ тиллари ҳамда испан ва итальян тилларидан 1,7 мингдан ортиқ, 50 тадан ортиқ махсус фандан 15 мингдан ортиқ тест топшириқлари шакллантирилади.

Абитуриентларнинг тест материаллари билан ишлаш кўникмасини шакллантириш мақсадида намунавий тест топшириқлари асосида 100 минг нафарга яқин ёшларнинг диагностик тест синовлари орқали билими баҳоланади.

1,8 мингдан ортиқ тест вариантларининг классик ва замонавий тест назариялари асосида статистик таҳлили амалга оширилади.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
1.1K views07:54
Ochish/sharhlash
2023-03-27 07:45:16 “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси мазмун-моҳияти билан танишиб чиқиш учун Конституциявий комиссия Матбуот хизматининг @meningkonstitutsiyam расмий телеграм канали ишга тушган.

Мазкур телеграм каналига аъзо бўлишни ҳамда янгиланаётган Конституция бўйича маълумотларни ишончли манбадан олишни тавсия этамиз.

https://t.me/hudud_inform
1.7K viewsedited  04:45
Ochish/sharhlash
2023-03-26 15:11:50
Табиат ресурслари вазирлиги 1-апрел — "Халқаро қушлар куни" муносабати билан "Қушларни асрайлик" Республика танловини эълон қилади.

Танлов шартлари жуда ҳам оддий. Шинам ва чиройли қуш уясини ясанг ҳамда ғолиб бўлинг.
Танловда иштирок этиш учун @uzecoilm_bot орқали рўйхатдан ўтинг ва ўз иқтидорингизни намоён этинг!

Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Танлов 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бўлиб ўтади.

Танлов шартлари ҳақида батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://teletype.in/@uzecoilm/qushlarkuni

Рўйхатдан ўтиш 30 март куни якунланади.

Танлов 1 апрель куни Республикамиз барча ҳудудларининг истироҳат боғлари ва жамоат паркларида ўтказилади.

Танловнинг Тошкент шаҳри босқичи Ботаника боғида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар учун:
+998996339942 ва https://t.me/uzecoilm

https://t.me/hudud_inform
1.1K viewsedited  12:11
Ochish/sharhlash
2023-03-26 11:34:05
Шаҳрисабз туманининг тоғли ҳудудларида баҳор манзаралари.

https://t.me/hudud_inform
1.4K views08:34
Ochish/sharhlash
2023-03-26 10:54:12
2022 йил якунларига кўра, Қашқадарё вилояти бўйича саноатда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 8 125,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 10,5 % га ўсган.

https://t.me/hudud_inform
1.4K views07:54
Ochish/sharhlash
2023-03-26 10:25:25
#Диққат
Эски намунадаги гувоҳномалар берилган санасига мувофиқ алмаштирилади:

– 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;

– 2010 - 2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;

– 2013 - 2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;

– 2015 йилдан кейин берилганлари - 2023 йил 31 декабргача.

https://t.me/hudud_inform
1.4K views07:25
Ochish/sharhlash
2023-03-26 09:50:08 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

https://t.me/hudud_inform
2.9K views06:50
Ochish/sharhlash