Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.49K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 18

2023-04-02 12:14:01 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор ота-онанинг бирига ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.

16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига ногирон боланинг санаторийда даволанган барча даври учун унга якка тартибда парвариш зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса мавжуд бўлганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилади.

16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилади.

https://t.me/hudud_inform
2.1K views09:14
Ochish/sharhlash
2023-04-02 10:22:01
#Янги_Конституция

Янгиланаётган Конституцияда
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим ҳуқуқ

https://t.me/hudud_inform
2.2K views07:22
Ochish/sharhlash
2023-04-02 08:10:09 Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Хоразм вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Олий суд ахборот хизмати маълумот берди.

Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукмига кўра:

Ю. Х. (1979 йилда Урганч шаҳрида туғилган, Хоразм вилояти Халқ таълим бошқармасига қарашли Урганч шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари бўлган) Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 1 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат иштирокидаги корхона, ташкилот, муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;

А. М. (1979 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва А. Қ. (1984 йилда Янгиариқ туманида туғилган, Янгиариқ тумани Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми ва Жиноят кодексининг эски таҳрирдаги 128-1-моддаси (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) да назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 1 йил 6 ойдан муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

А. М. ва А. Қ. нинг ҳимоячиси ҳамда Ю. Х. томонидан киритилган апелляция шикоятларига асосан ушбу жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилиб, Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукми билан судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.

Тарафларга апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкинлиги тушунтирилган бўлиб, ҳозирги кунга Олий судга кассация тартибида протест ёки шикоят келиб тушмаган.

Ушбу жиноят иши Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилгандагина юқоридаги суд қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва асослилигига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинади.

https://t.me/hudud_inform
2.0K views05:10
Ochish/sharhlash
2023-04-02 06:08:01
Жисмоний шахслар СМС орқали тўлайдиган ер ва мол-мулк солиқлари ҳақида тўлиқ маълумот олиши мумкин

15 апрелга қадар жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғини тенг ярмини тўлаши белгиланган.

Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида эндиликда уларнинг уяли телефонларига тўлаши лозим бўлган ер ва мол-мулк солиқлари тўғрисидаги маълумотларни СМС кўринишида юбориш йўлга қўйилди. 

https://t.me/hudud_inform
2.2K views03:08
Ochish/sharhlash
2023-04-01 12:46:02 1 апрелдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади.

Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилади.

Пенсия олувчилар Тошкент метрополитенидан кун давомида бепул фойдаланади.

Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади.

Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади.

Автотранспортлар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километргача пасайтирилади.

Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилинади.

Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

Айрим касалликларда ногиронлик фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади.

Кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида боғчалар ташкил этишга рухсат берилади.

Профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари оширилади.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади.

Янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун мол-мулк солиғи пасайтирувчи коэффициентда тўланади.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган шахслар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.

Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

УзА

https://t.me/hudud_inform
1.7K views09:46
Ochish/sharhlash
2023-03-31 18:10:01
31 март кунига қадар ҳайдовчилик гувохномасини янгисига алмаштиришга улгурмаган фуқаролар жарима тўлайдими?

https://t.me/hudud_inform
1.5K views15:10
Ochish/sharhlash
2023-03-31 14:37:25
#Жиззах_вилояти

ЖАННАТМАКОН ЖИЗЗАХ

Жиззах вилояти Ўзбекистон Республикасининг марказий қисмида жойлашган ўзига хос тарихга эга, улкан сиёсий, иқтисодий, маънавий мавқега эга бўлган, фан, маданият, туризм равнақ топган вилоятлардан биридир. Жиззах – узоқ йиллик тарихга, ўзига хос маданиятга эга юрт.

Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
1.9K views11:37
Ochish/sharhlash
2023-03-31 12:59:20
«Янги Ўзбекистон» боғида 2023 йилнинг 1 апрел куни ёш йигит-қизлар ва ҳаваскорлар ўртасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши сабабли қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

— соат 07:00 дан 08:00 гача Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида қисман;

— 08:00 дан 12:00 гача Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида ҳар икки йўналишда тўлиқ;

— 08:00 дан 12:00 гача Жасорат тор кўчасининг Жасорат кўчасидан Янги Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

https://t.me/hudud_inform
1.7K views09:59
Ochish/sharhlash
2023-03-31 12:35:21
Сирдарё вилоятида чиқиндиларни саралаб йиғиш тадбирлари бўлиб ўтди

30 март — Халқаро чиқиндисиз кун (“International Day of Zero Waste”) муносабати билан кенг жамоатчилик иштирокида Гулистон шаҳрининг "Янги ҳаёт" МФЙ ҳудудида чиқиндиларни саралаб йиғиш акцияси ўтказилди.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views09:35
Ochish/sharhlash
2023-03-31 11:30:26 #2023_йил_1_апрелдан

Тадбиркорлар янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани қуйидаги пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди:

3 қаватли бинога – 0,9;
4 қаватли бинога – 0,8,;
5 қаватли бинога – 0,7;
6 қаватли бинога – 0,6;
7 ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5.

Бундан республиканинг шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар мустасно.

https://t.me/hudud_inform
1.8K views08:30
Ochish/sharhlash