Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.49K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 20

2023-03-29 10:40:26
#Жиззах_вилояти

Ғаллаорол тумани аҳолиси миннатдор

Ғаллаорол туманида ўтган 2022 йилда кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жорий 2023 йилда ҳам туманда аҳоли муаммоларини бартараф этишга қаратилган ишлар бошлаб юборилди.

Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
1.9K views07:40
Ochish/sharhlash
2023-03-29 09:53:34 30 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  11-13, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи  24-29 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси  10-15,  кундузи 25-30 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

https://t.me/hudud_inform
1.9K views06:53
Ochish/sharhlash
2023-03-29 07:11:28 Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади

“Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра:

2023 йил 1 апрелдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.

2023 йил 1 апрелдан Ўзбекистон ҳудудида:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 747 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 747 000 сўм;

1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 296 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 747 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 535 000 сўм;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўмдан қўшилади;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Шунингдек, 2023 йил 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

2023 йил 1 майдан Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

https://t.me/hudud_inform
3.6K views04:11
Ochish/sharhlash
2023-03-28 17:16:39
Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари оширилмоқда

https://t.me/hudud_inform
2.3K views14:16
Ochish/sharhlash
2023-03-28 14:43:50 Сел келиши мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди

"Ўзгидромет"га кўра, 29-31 март кунлари кучли ёғингарчилик ва сел келиш хавфи мавжуд.

Қашқадарё в: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;

Сурхондарё в: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;

Самарқанд в: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

Навоий в: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;

Жиззах в: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

Тошкент в: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен, Олмалиқ шаҳри;

Наманган в: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона в: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;

Андижон в: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари, Хонобод шаҳри.

https://t.me/hudud_inform
2.5K views11:43
Ochish/sharhlash
2023-03-28 12:49:20
2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади

https://t.me/hudud_inform
2.3K views09:49
Ochish/sharhlash
2023-03-28 10:00:52
Венгрияда Ўзбекистон элчихонаси очилди

27 март, душанба куни Венгрия пойтахти Будапештда Ўзбекистон элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Тадбирда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов, Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто, иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над, шунингдек, кенг жамоатчилик, сиёсий, ишбилармон доиралар вакиллари, маҳаллий ОАВ ходимлари иштирок этди.

https://t.me/hudud_inform
651 views07:00
Ochish/sharhlash
2023-03-28 09:34:19
ДХХ 700 млн сўм олаётган фавқулодда вазиятлар ходимини қўлга олди

Нурота туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходими
деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ушбу хўжаликнинг 80 гектар ер майдонини харидорга 1 млрд. сўмга сотишга келишиб, олдиндан 700 млн. сўм олган вақтларида ушланди.

Андижон шаҳридаги қурилиш фирмаси раҳбари шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 14 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Самарқанд туманида яшовчи фуқаро туман ҳокимининг тегишли қарори билан унга деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун берилган 35 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

https://t.me/hudud_inform
1.1K views06:34
Ochish/sharhlash
2023-03-28 08:33:28
Таъмирлаш ишлари сабабли Сергели, Яшнобод, Юнусобод, Олмазор ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Энергетика вазирлиги

https://t.me/hudud_inform
1.3K views05:33
Ochish/sharhlash
2023-03-28 08:03:24 Фуқаро мурожаатлари энди ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларининг шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг
+998914031773 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги муаммолар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда ҳудудий соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари ҳам ўз шахсий рақамларини жамоатчиликка очиқлади:

Мурад Қурбанов,
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
+998994141003

Анвар Алимов,
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи:
+998888090859

Азизбек Мирзажонов,
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:
+998944431211

Асқар Баҳронов,
Буxоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:
+998914060013

Озода Махмудова,
Жиззаx вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:
+998941651122

Бобур Тешаев,
Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:
+998991867072

Нурали Сафоев,
Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари:
+998935571103

Абдулҳоди Иминов,
Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:
+998913594716

Давронбек Жуманиёзов,
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:
+998915356665 (телеграм),
+998662349948

Комил Абдивоҳитов,
Сурxондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:
+998955011103

Хуршид Ҳакимов,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:
+998959809797

Тўрақул Арзиқулов,
Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:
+998998487400

Абдуқаюм Тўхтақулов,
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:
+998937316611

Иноят Ҳажиев,
Xоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:
+998998952632.

Ҳурматли фуқаролар!
Ушбу телефон рақамлари орқали ўз ҳудудингизда тиббиётга оид муаммо, масалалар ва таклифлар бўйича соҳа масъулларига тўғридан-тўғри мурожаат йўллашингиз мумкин. Масъуллар ушбу рақамларнинг доимий ишлаб туриши учун шахсан жавобгардир!

Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи "1103" қисқа рақамли “Сall-марказ”лар орқали ҳам йўллашлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform
1.4K views05:03
Ochish/sharhlash