Get Mystery Box with random crypto!

Марғилонда миллий либослар намойиши бўлиб ўтди. Марғилон шаҳр | Hudud Inform

Марғилонда миллий либослар намойиши бўлиб ўтди.

Марғилон шаҳридаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказида Бош прокуратура ҳамда шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Миллий либосларимиз қадриятимиз безаги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олганлар Марғилонда миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиш тарихи, атлас ва адрас каби миллий матоларнинг яратилиши, шунингдек, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шаҳарда туғилиб ўсган машҳур аёллар ва уларнинг ибратли турмуш тарзи ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар шаҳардаги мавжуд тадбиркорлик субъектларидаги бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқариш намуналари билан таништирилиб, 11 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

https://t.me/hudud_inform