Get Mystery Box with random crypto!

HR assistant

Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant H
Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant
Kanal manzili: @hrassistant_uz
Toifalar: Ish
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.05K
Kanalning ta’rifi

HR хизматлари ва кадрлар бўлинмалари ходимлари учун фойдали манба

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-06-30 16:25:06 #Биласизми

Ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.

Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси у берилган кундан эътиборан 3 кунда кўриб чиқилиши керак.

Ходимнинг талаблари рад этилганда, рад этиш сабаби ёзма шаклда ходимга берилиши керак.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
7.7K views13:25
Ochish/sharhlash
2023-06-22 07:35:28
Иш вақтидан ташқари ишнинг энг кўп давомийлиги неча соатдан ошмаслиги керак?

Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишлардабир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ошмаслиги керак.

Иш берувчи ходимнинг иш вақтидан ташқари ишининг давомийлиги аниқ ҳисобга олинишини таъминлаши шарт.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
13.5K views04:35
Ochish/sharhlash
2023-06-16 12:07:39 #Биласизми

Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси уни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимга ўз розилиги билан ўтказиш орқали амалга оширилади.

Давлат фуқаролик хизматида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати белгиланади.

Ушбу лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси уларнинг розилигисиз амалга оширилади.

Қуйидаги давлат фуқаролик хизматчилари ротация қилинмайди:

тайёрлаш, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтаётган;

ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;

тиббий хулосага асосан ўзларининг ёки улар билан бирга яшовчи оила аъзолари соғлиғининг ҳолати ротация ўтказилаётган давлат фуқаролик хизмати лавозими бўйича хизмат мажбуриятларини амалга ошириш имкониятини бермайдиганлар.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
17.4K views09:07
Ochish/sharhlash
2023-06-08 07:48:25
Штат қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар ташкилотда янги иш ўрни бўлиши биланоқ ишга олиниши шарт

Давлат органлари ёки ходимларнинг вакиллик органларига сайланганлиги учун ишдан бўшатилган ходимларга ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади.

Ҳарбий хизматга чақирилган ходим ҳарбий хизматдан захирага бўшатилганидан ёки истеъфога чиқарилганидан кейин, аввалги иш жойига бўшатилганидан бошлаб 3 ойдан кечикмай мурожаат қилса, ишга жойлашишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.

Ташкилот қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни ташкилотнинг ҳуқуқий вориси, ташкилот тугатилганда эса маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.

Юқоридаги кафолатларни ходимларга иш бериш имкони бўлмаганида маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштиришни, зарур бўлганда эса уларни бепул касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди.

Ташкилотда штат қисқаргандан кейин 6 ой ичида бўш иш ўрни очилса, штатлар қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар янги пайдо бўлган иш ўрнига ишга қабул қилиниши шарт.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
5.5K views04:48
Ochish/sharhlash
2023-06-06 08:21:01 Ходим қуйидаги асослар бўйича ишдан бўшатилганда иш қидириш даврида 2 ойгача ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади:

ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганда;

ходим иш берувчи билан ишлаш учун бошқа жойга кўчишни рад этганда;

ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғи кўтарадиган бошқа ишга ўтишни рад этгада ёки иш берувчида тегишли иш бўлмаганда;

ходимлар сони ёки штатлар қисқарганда;

ташкилот тугатилганда;

ходим малакаси етарли бўлмаганда;

шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланганда;

суднинг ташкилотни тугатишга оид қарори кучга кирганда.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
6.2K views05:21
Ochish/sharhlash
2023-05-30 08:36:01 #Меҳнат_қонунчилиги

Ўриндошлик асосида ишлаш мумкинми?

Ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.

Ўриндошлик асосидаги иш ходим томонидан ўзининг асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёки бошқа иш берувчида (ташқи ўриндошлик) бажарилиши мумкин.

Ўриндошнинг асосий иш жойи, ушбу иш тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида бажарилишидан қатъи назар, ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритилаётган иш берувчидаги ишидир.

Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда ўриндошлик асосида ишлашига, агар ўриндошнинг асосий иши худди шундай шароитлар билан боғлиқ бўлса (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари мустасно) ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
5.8K views05:36
Ochish/sharhlash
2023-05-23 08:27:33
#Меҳнат_қонунчилиги

Иш берувчи ходимнинг аризасига кўра қуйидаги ҳужжатларни 3 иш кунидан кечиктирмай бериши шарт

ишга қабул қилиш тўғрисидаги, бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқларнинг кўчирма нусхалари;

меҳнат дафтарчасидан ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмаларни;

иш ҳақи тўғрисидаги, ҳисобланган ҳамда ходим томонидан ҳақиқатан тўланган солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги, мазкур иш берувчида ишлаш даври тўғрисидаги маълумотномаларни ва бошқаларни.

Мазкур ҳужжат нусхалари ташкилот раҳбарининг ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси, шунингдек муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. Иш билан боғлиқ ҳужжатлар ва уларнинг кўчирма нусхалари ходимга бепул берилади.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
9.5K views05:27
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:20:09 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга давомийлиги камида ўттиз календарь кундан иборат йиллик меҳнат таътили берилади ва улар бу таътилдан йилнинг ўзлари учун қулай бўлган вақтида фойдаланиши мумкин.

Агар йиллик меҳнат таътили берилаётган иш йили ходимга ногиронлик белгилангунига қадар ва белгиланганидан кейинги даврларни ёхуд мазкур ходимнинг ногиронлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан олиб ташлангунига қадар бўлган даврни ва олиб ташланганидан кейинги даврни қамраб олса, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги ногиронлик белгиланган даврдаги ва ногиронлик юзага келгунига қадар ёки ногиронлик олиб ташланганидан кейинги иш даврига мутаносиб равишда ҳисобланади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
5.2K views04:20
Ochish/sharhlash
2023-05-16 08:19:19 Ходимга меҳнат таътилларини шакллантириш, бериш ҳамда таътилларни расмийлаштириш бўйича тавсиялар

Шунингдек, зарур ҳужжатлардан намуналар

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
7.3K views05:19
Ochish/sharhlash
2023-05-12 14:21:48
3 ёшгача болаcи бўлган оналарни ишдан бўшатиш тартиби қандай?

3 ёшгача боласи бор аёл
ёхуд 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра қуйидаги асослар бўйича бекор қилишга йўл қўйилади:

ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;

ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги;

ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
4.2K views11:21
Ochish/sharhlash