Get Mystery Box with random crypto!

HR assistant

Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant H
Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant
Kanal manzili: @hrassistant_uz
Toifalar: Ish
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.05K
Kanalning ta’rifi

HR хизматлари ва кадрлар бўлинмалари ходимлари учун фойдали манба

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-02-23 14:25:39 Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди

Янги Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

18 ёшга тўлмаган шахслар;

ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

@hrassistant_uz
18.1K views11:25
Ochish/sharhlash
2023-02-17 07:06:33 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

Ушбу соатнинг асосий мавзуси: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури мазмун-моҳияти

Кўриш

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
23.8K views04:06
Ochish/sharhlash
2023-02-10 06:49:29 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

Ушбу соатнинг асосий мавзуси — “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Кўриш

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
10.8K views03:49
Ochish/sharhlash
2023-02-09 07:31:06 Меҳнат шартномасининг қўшимча шартлари нималардан иборат?

Томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасида қуйидаги қўшимча шартлар:

хизматни ўташ жойини аниқлаштириш (таркибий бўлинма ва унинг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда) ва (ёки) хизматни ўташ жойи тўғрисида;

давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов ҳақида;

давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор қилмаслик ҳақида;

агар ўқитиш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан олиб борилган бўлса, давлат фуқаролик хизматчисининг ўқишдан кейин шартномада белгиланган муддатдан кам бўлмаган муддатни ишлаб бериш мажбурияти тўғрисида;

давлат фуқаролик хизматчисини қўшимча суғурта қилиш турлари ва шартлари ҳақида;
давлат фуқаролик хизматчисини ва унинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш тўғрисида;

давлат фуқаролик хизматчисининг иш шароитларига нисбатан қўлланиладиган унинг ва иш берувчининг давлат фуқаролик хизмати ва меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқлаштириш ҳақида;

доимий ёки вақтинча асосда масофадан туриб ишлаш, мослашувчан иш вақти режимида, вақтбай ёки ишбай тизимда ишлаш;

охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмайдиган ва иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар берилиши назарда тутилиши мумкин.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
4.3K views04:31
Ochish/sharhlash
2023-02-08 14:56:21 Инглиз тили вақти: иш столингиздаги қоғозларни четга суринг, хорижий тил ўрганамиз!

«HR assistant» Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан тайёрланган «Инглиз тили грамматикаси» курсининг бепул 55 та видеодарсини тақдим этади!

1-дарс:


2-дарс:


3-дарс:


4-дарс:


5-дарс:


6-дарс:


7-дарс:


8-дарс:


9-дарс:


10-дарс:


11-дарс:


12-дарс:


13-дарс:


14-дарс:


15-дарс:


16-дарс:


17-дарс:


18-дарс:


19-дарс:


20-дарс:


21-дарс:


22-дарс:


23-дарс:


24-дарс:


25-дарс:


26-дарс:


27-дарс:


28-дарс:


29-дарс:


30-дарс:


31-дарс:


32-дарс:


33-дарс:


34-дарс:


35-дарс:


36-дарс:


37-дарс:


38-дарс:


39-дарс:


40-дарс:


41-дарс:


42-дарс:


43-дарс:


44-дарс:


45-дарс:


46-дарс:


47-дарс:


48-дарс:


49-дарс:


50-дарс:


51-дарс:


52-дарс:


53-дарс:


54-дарс:


55-дарс:



Ўз билимингизни ошириб боришнинг бепул ва қулай фурсатини қўлдан бой берманг!

Ишонинг, қунт билан барча дарсларни тингласангиз, албатта уни қисқа фурсатда ўзлаштирасиз! Кенг имкониятлар эшигининг калити қўлингизда!

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
17.0K views11:56
Ochish/sharhlash
2023-02-03 09:43:27 Иш вақтида телефонда гаплашиб бўлмайдими?

Савол:
Ишхонада бир неча бор телефонда гаплашганимни кўриб, кадрлар бўлими бошлиғи менга танбеҳ берди. Нима, иш пайтида телефонда гаплашиш мумкин эмасми?

Жавоб: Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб-қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади. Ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим.

Демак, агар ташкилот ички локал ҳужжатларида ходимларга уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланган бўлса ёки телефон ишлатиш юзасидан алоҳида талаблар белгиланган бўлса, ходимлар, албатта, бу талабларга риоя этишлари керак бўлади.

Бу талабларга риоя қилмаган ходимларга:

ҳайфсан;

ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. (Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин);

меҳнат шартномасини бекор қилиш (Меҳнат кодекси, 100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) каби интизомий жазолардан бири қўлланилиши мумкин.

Уяли телефон ишлатиш бўйича талаблар ички қоидаларда белгиланмаган тақдирда ҳам, ходим ўз меҳнат вазифаларига кирмайдиган ва унга халақит берадиган ишларни бажарганлиги ҳамда иш вақтини беҳуда сарфлаганлиги учун юқоридаги жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
3.2K views06:43
Ochish/sharhlash
2023-02-03 06:59:01 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

Ушбу соатнинг асосий мавзусиДавлат фуқаролик хизматчиларида креатив фикрлаш.

Кўриш

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
17.8K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-01-27 08:57:01
Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда нималарга эътибор бериши керак?

Давлат хизматчилари оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини ОАВда ёритилишига кўмаклашиши керак.

Давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги оммавий баёнотлар давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари ёки мазкур йўналиш бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда оммавий баёнот берилиши мумкин эмас:

оммавий баёнот матни ва мазмуни давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор бўлмаса;

оммавий баёнотда келтириладиган ахборотлар давлат сирлари билан боғлиқ бўлса;

оммавий баёнот бошқа давлат органлари ва ташкилотлари нуфузини пасайтириш ёки уларнинг мансабдор шахсларини камситишга йўналтирилган бўлса.

Давлат хизматида жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида жамоатчилик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига оид айблов ёки танқид билдирилган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари унга нисбатан билдирилган айблов ёки танқидга оммавий изоҳ ёхуд раддия бериши лозим.

Батафсил

@hrassistant_uz
6.0K views05:57
Ochish/sharhlash
2023-01-25 09:30:45 Давлат хизматчилари иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилишга ҳаққи йўқ

Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.

Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

Жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

️ Бу ерда батафсил

@hrassistant_uz
10.7K views06:30
Ochish/sharhlash
2023-01-20 07:22:52 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

Кўриш

@hrassistant_uz
21.1K views04:22
Ochish/sharhlash