Get Mystery Box with random crypto!

Штат қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар ташкилотда | HR assistant

Штат қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар ташкилотда янги иш ўрни бўлиши биланоқ ишга олиниши шарт

Давлат органлари ёки ходимларнинг вакиллик органларига сайланганлиги учун ишдан бўшатилган ходимларга ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади.

Ҳарбий хизматга чақирилган ходим ҳарбий хизматдан захирага бўшатилганидан ёки истеъфога чиқарилганидан кейин, аввалги иш жойига бўшатилганидан бошлаб 3 ойдан кечикмай мурожаат қилса, ишга жойлашишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.

Ташкилот қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни ташкилотнинг ҳуқуқий вориси, ташкилот тугатилганда эса маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.

Юқоридаги кафолатларни ходимларга иш бериш имкони бўлмаганида маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштиришни, зарур бўлганда эса уларни бепул касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди.

Ташкилотда штат қисқаргандан кейин 6 ой ичида бўш иш ўрни очилса, штатлар қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар янги пайдо бўлган иш ўрнига ишга қабул қилиниши шарт.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz