Get Mystery Box with random crypto!

HR assistant

Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant H
Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant
Kanal manzili: @hrassistant_uz
Toifalar: Ish
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.05K
Kanalning ta’rifi

HR хизматлари ва кадрлар бўлинмалари ходимлари учун фойдали манба

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2022-11-10 20:36:01 Бугун 2022 йил 10 ноябрь, демак бугундан "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун кучга киради!

Албатта 27 йилдан ортиқ вақт давомида кутилган ушбу қонуннинг амалиётда қўлланилиши сиз-у биз ўйлаганчалик осон эмас. Унинг ортида қанчадан қанча объектив ва субъектив таъсирлар бўлгани ҳатто Давлат раҳбари томонидан ҳам 4 августдаги видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтилган эди.

Ҳа, қонун бугундан расман кучга киради. Бироқ, унутмаслик лозим, бу қонун давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органларининг реестри тасдиқлангандан сўнггина ишлашни бошлайди. Янада соддароқ қилиб айтсак, Қонуннинг юраги — реестр. Унда айнан кимлар давлат фуқаролик хизматчилари экани аниқ-тиниқ қилиб белгиланади. Реестр Президент томонидан тасдиқланади, ваколатли орган томонидан унинг расмий веб-сайти (argos.uz)да эълон қилинади. Шундан сўнг, қонун кимларга татбиқ этилишини билиб олишимиз мумкин.

Айни пайтда шу аниқки, ваколатли орган — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан бир қатор давлат органлари билан ҳамкорликда қонун ижросини бевосита амалиётга татбиқ этилишига кўмаклашувчи Президент қарори лойиҳаси тайёрланган. Мазкур қарор лойиҳасида барча масалалар аниқ ва равшан баён этилган.

Қарорнинг 10 га яқин иловаси
қонуннинг деярли барча нормаларини қамраб олган бўлишини тахмин қиляпмиз. Қисқа қилиб айтганда, унда очиқ масала қолмаслигига ҳаракат қилинаётганга ўхшайди.

Билишимча, сўнгги паллада, тасдиқланишдан олдин етакчи давлатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, Қарор билан тасдиқланиши кутилаётган низом ва тартиблар лойиҳаларига фикр ва мулоҳазалар олиш учун халқаро экспертларга ҳам тақдим этилган.

Яна озгина сабр қилсак, "Қонунга қўл ва оёқ" бўлиши кўзда тутилган Президент қарори ва яна бир қатор идоравий ҳужжатлар имзоланади ва ижрога қаратилади.

Катта эҳтимол билан давлат раҳбари Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммитидан қайтганидан кейин юқорида биз айтган қарорга имзо қўйилса керак.

@yuristkadr
1.5K views17:36
Ochish/sharhlash
2022-11-10 19:00:17
Кимлар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади?

Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.



10-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси

Давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчисидир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар алоҳида қонунчилик билан белгиланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
3.3K views16:00
Ochish/sharhlash
2022-11-10 18:01:45
#диққат_тарқатинг

"Onix" автомобили учун 5 ЙИЛГАЧА БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВСИЗ АВТОКРЕДИТ берувчи банклар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхатни кўриш учун бу ерни босинг

Энг қизи, РАСМИЙ ДАРОМАД ОЛМАЙДИГАНЛАР УЧУН ҳам АВТОКРЕДИТ берувчи банклар рўйхати ҳам бор бу каналда.

Рўйхатни кўриш учун бу ерни босинг

Банк фаолияти билан боғлиқ барча янгиликлар, паст фоизли кредитлар ва юқори фоизли омонатлар ҳамда банклардаги бўш иш ўринлари рўйхати ҳам бор бу каналда.

Кредит калькулятор @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|
3.8K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-11-06 18:33:03 Меҳнат кодексига ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар киритилмоқда

Унга мувофиқ меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумоти деб топилади.

Батафсил

@hrassistant_uz
16.2K views15:33
Ochish/sharhlash
2022-11-06 17:30:48 Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига «Иш вақти режими» тушунчаси киритилди

Ходимлар меҳнат фолиятини олиб борадиган иш вақти режими тушунчасига аниқлик киритилмоқда ҳамда иш вақти режимларининг замонавий турлари татбиқ қилинмоқда (191-модда. Иш вақти режими тушунчаси ва уни белгилаш тартиби; 192-модда. Сменали ишда иш вақти режими; 193-модда. Мослашувчан иш вақти режими; 195-модда. Ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган тақдирда иш вақти режими).

Амалдаги Меҳнат кодексида мавжуд бўлмаган, лекин ҳуқуқий амалиётда қўлланилаётган тушунчаларга ҳуқуқий мақом ва таъриф берилди. Бунинг натижасида амалиётда юзага келаётган ҳуқуқий коллизияларнинг олди олинади.

Батафсил

@hrassistant_uz
16.9K views14:30
Ochish/sharhlash
2022-11-06 14:29:01 Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги календарь кунларда (15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланмоқда

Халқаро Меҳнат ташкилотининг 1970 йилдаги “Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида”ги 132-сонли конвенциясига мувофиқ, ҳеч қандай ҳолатда таътил бир йиллик ишда уч ҳафтадан кам бўлиши мумкин эмас.

Бундан ташқари, шуни таъкидлаш керакки, амалдаги Меҳнат кодексида белгиланган меҳнат таътилининг минимал муддати (15 иш куни) постсовет ҳудудида шаклланган барча мамлакатларга нисбатан энг қисқа муддат ҳисобланади.

Батафсил

@hrassistant_uz
15.9K views11:29
Ochish/sharhlash
2022-11-06 10:56:02 Ходимнинг иш стажига қараб ишдан бўшатиш нафақаси табақалаштирилади ва бунда айнан ушбу ташкилотда ишлаган муддати инобатга олинади

Янги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:

уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;

уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;

беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;

ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;

ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Манба

@hrassistant_uz
2.0K views07:56
Ochish/sharhlash
2022-11-06 07:50:05 Ҳомиладор аёлларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча дам олиш кунлари берилади

Меҳнат кодексига иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги тўғрисида янги норма киритилди (403-модда).

Бунинг натижасида ҳомиладор аёлларнинг туғруққача перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар олиши учун шароит яратилади.

@hrassistant_uz
3.5K views04:50
Ochish/sharhlash
2022-11-06 06:52:01 Қайси ҳолатларда ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмас?

Меҳнат кодексига меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишни тақиқлаш бўйича янги нормалар киритилди. Яъни, эндиликда қуйидаги ҳолатларда меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади:

ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилмаган асослар бўйича;

ушбу Кодекснинг меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабини бузадиган;

ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврларида, у меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврларда;

ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган даврда;

ходим хизмат сафарида бўлган даврда;

ушбу Кодекс 408 ва 409-моддаларининг ҳомиладор аёллар ва оилавий мажбуриятларини бажариш билан банд бўлган шахслар учун кафолатларни назарда тутадиган талабларини ҳисобга олмаган ҳолда иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Шунингдек, ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда аввалги иш жойи бўйича тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

@hrassistant_uz
17.7K views03:52
Ochish/sharhlash
2022-10-31 16:06:01 Янги Меҳнат кодексида қатор ўзгаришлар бор

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 6 ой ўтгач кучга киради. Ундаги ўзгаришларнинг айримлари билан қуйида сизларни таништирамиз:

меҳнат таътилининг минимал давомийлиги ҳозирги 15 иш куни ўрнига 21 календарь куни этиб белгиланмоқда;

“ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда;

ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда. Яъни: 3 йилгача иш стажига эга ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%, 3 йилдан 5 йилгача – 75%, 5 йилдан 10 йилгача – 100%, 10 йилдан 15 йилгача – 150%, 15 йилдан ортиғига – 200% берилади;

бугунги кунда меҳнат бозорида мавжуд 12 хил меҳнат турлари акс эттирилмоқда (масалан, касаначилик, ЯТТда ёлланма ишчилар, уй ишчилари, кунлик, вақтинчалик ва мавсумий ишчилар, сменали ишчилар, масофавий ишчилар ва бошқалар).

@hrassistant_uz
33.6K viewsedited  13:06
Ochish/sharhlash