Get Mystery Box with random crypto!

HR assistant

Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant H
Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant
Kanal manzili: @hrassistant_uz
Toifalar: Ish
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.05K
Kanalning ta’rifi

HR хизматлари ва кадрлар бўлинмалари ходимлари учун фойдали манба

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2022-12-11 22:11:23 “Давлат хизматчиси” тестидан намуналар ушбу каналда бериб борилади

https://t.me/davlatxizmatchisi_uz
1.5K views19:11
Ochish/sharhlash
2022-12-02 18:05:11
Кимлар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади?

Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.



10-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси

Давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчисидир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар алоҳида қонунчилик билан белгиланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
2.7K views15:05
Ochish/sharhlash
2022-12-02 17:21:01
#Тест

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун кучга кирди.

Мазкур қонунга кўра, Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан нечта турдаги интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин?

Тўғри жавобни кўриш
2.9K views14:21
Ochish/sharhlash
2022-12-01 13:38:22
#Факт

АҚШнинг 1883 йилдаги «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги (Пендлтон) Қонуни

Пендлтон қонуни федерал ҳукумат томонидан лавозимларни одиллик принципи асосида беришни ва давлат хизматчиларининг танлов имтиҳонлари орқали танланишини назарда тутган.

@hrassistant_uz
6.7K views10:38
Ochish/sharhlash
2022-11-29 10:44:01 Меҳнат кодекси шу йилнинг 29 октябрь куни янги таҳрирда қабул қилинди. Ҳужжат 6 ойдан сўнг – 2023 йил 30 апрелда кучга киради.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2021 йил 14 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2022 йил 17 мартда Сенат томонидан маъқулланган эди.

Кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.

Асосий қоидалар:
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари рўйхати кенгайтирилди ва ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар белгиланди.

Дам олиш куни:
Янги кодексга мувофиқ дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. Масалан, якшанба – дам олиш куни 1 сентябрга тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади.

Дастлабки синов:
Дастлабки синов муддати қўлланилмайдиган тоифалар 5 тадан 9 тага оширилди. Хусусан, давлат гранти асосида ўқиганлар ёки 18 ёшгача бўлган шахслар.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
Айрим ҳолатларда синов муддати 6 ойгача этиб белгиланди.

Ишдан бўшатиш нафақаси:
Янги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у 50-200 фоизгача.
Амалдаги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Ҳомиладор аёлларга қўшимча бўш кунлар берилади:
Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги белгиланди (403-модда).

Қонунийлашган масофадан ишлаш тартиби:
Ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш шарти билан иш берувчи ва ходим ўртасида масофавий меҳнат муносабатлари жорий этилиши мумкин.

Уй ишчилари
:
Уй ишчиларининг меҳнати ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди (514-модда). Кодексда иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлар (боғбонлар, энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй ишчилари деб белгиланди.

Узайтирилган меҳнат таътили:
Асосий янгиликлардан яна бири йиллик асосий меҳнат таътили давомийлигининг энг кам муддати йигирма бир календарь куни этиб белгиланди. Илгари таътил 15 иш кунидан давом этарди.

Оммавий ишдан бўшатиш мезонлари:
Ишчиларни оммавий ишдан бўшатиш мезонлари белгиланди.

Кодексда ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш тартиби жорий этилди.
Соддароқ айтганда, “менга фалон ходимингизнинг “объективка”сини ташлаб юборинг” қабилидаги “илтимослар” энди қонунан таъқиқланади.

Аёлларга қўшимча ҳуқуқлар берилади
:
Аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам алоҳида белгиланди.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари кенгайтирилди, шунингдек, ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши тақиқланди.

Иш вақти турлари кенгайтирилмоқда:
сменали иш, мослашувчан иш тартиби, иш кунини қисмларга бўлиш, хизмат сафарлари ва бошқалар киритилди.

@hrassistant_uz
5.8K views07:44
Ochish/sharhlash
2022-11-22 09:18:53 Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди

Янги Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

18 ёшга тўлмаган шахслар;

ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

@hrassistant_uz
2.5K views06:18
Ochish/sharhlash
2022-11-21 09:16:49 Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари қуйидагилардан иборат:

меҳнат шартларининг ўзгариши;
ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши;
иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши;
ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши;
меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши.

@hrassistant_uz
3.8K views06:16
Ochish/sharhlash
2022-11-17 09:33:53 Янги Меҳнат кодексига кўра, иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади.

Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.

Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно.

Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади.

Ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, уларнинг хизматлари учун иш берувчининг ҳисобидан ҳақ тўланади.

Агар ходим иш ҳақи тўланадиган куни иш берувчининг топшириғини иш жойидан ташқарида (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида бўлса ва бошқалар) бажараётган бўлса, ходимнинг илтимосига кўра иш берувчи ходимга тегишли иш ҳақини ўз ҳисобидан юбориши ёки ходимнинг ишончли шахсига тўлаши шарт.

@hrassistant_uz
17.2K views06:33
Ochish/sharhlash
2022-11-10 22:26:31
Юқоридаги расмда 2 та шартли ташкилот кўрсатилган бўлиб, уларда меҳнат шароитининг ҳар бир мезони ўз нисбатига эга.

Қайси ташкилотда ишлашни хоҳлардингиз?
Anonymous Poll
72%
А-ташкилот
28%
Б-ташкилот
474 voters1.3K views19:26
Ochish/sharhlash
2022-11-10 22:26:31
#Сўровнома

Қайси ташкилотда ишлашни хоҳлардингиз?

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
1.3K views19:26
Ochish/sharhlash