Get Mystery Box with random crypto!

HR assistant

Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant H
Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant
Kanal manzili: @hrassistant_uz
Toifalar: Ish
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.05K
Kanalning ta’rifi

HR хизматлари ва кадрлар бўлинмалари ходимлари учун фойдали манба

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-05-10 16:10:16 18 ёшгача бўлган шахсларга 30 календарь кун таътил берилади

Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календарь кунни ташкил этади.

Қуйидагиларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади:

18 ёшгача бўлган шахсларга – 30 календарь кун;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга – 30 календарь кун.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги 27 календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.

Бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно.

Ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар айрим тоифадаги ходимлар учун ҳам улар меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларига ҳамда бошқа ҳолатларга қараб белгиланади. Бундай таътиллар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларнинг рўйхати ва ушбу таътилларнинг давомийлиги қонунчиликда белгиланади.

Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
4.9K views13:10
Ochish/sharhlash
2023-05-10 09:36:43
Давлат фуқаролик хизматчилари саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар

Видеоролик Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан тақдим этилди.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
23.7K views06:36
Ochish/sharhlash
2023-05-01 13:43:13 Эндиликда иш ҳақини ҳар бир кечиктириб берилган куни учун иш берувчи томонидан пулли компенсация тўланади

Янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида моддий жавобгар бўлиши белгиланди.

Унга кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг ўша вақтда амалда бўлган асосий ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар(пулли компенсация)билан бирга тўлаши шарт!

Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Марказий банк асосий ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. Унинг миқдорида жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан оширилиши мумкин.

Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.

Маълумот учун, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2023 йилнинг 30 апрелидан кучга киради.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
14.7K views10:43
Ochish/sharhlash
2023-04-29 09:04:12 Янги Меҳнат кодекси бўйича тест саволлари

Кодекс 34 боб, 7 бўлим, 581 моддадан иборат ва 2023 йил 30 апрелдан кучга киради.

Тестни ишлаш: http://t.me/QuizBot?start=QVxxLjjZ

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
11.4K views06:04
Ochish/sharhlash
2023-04-22 09:31:06 Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди

Янги Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

18 ёшга тўлмаган шахслар;

ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

@hrassistant_uz
4.8K views06:31
Ochish/sharhlash
2023-04-22 09:01:04
InTime компанияси “Call Center” менежери лавозимига (хотин-қизларни) ишга таклиф қилади

Ойлик: 1 000 000 дан 3 000 000гача. Сотувдан 10 фоиз берилади.

Лавозим учун талаблар:
• иш тажрибаси талаб этилмайди, ўргатилади;
• ўрта-махсус ёки олий маълумотли;
• мижозлар билан эркин суҳбат қила олиши ва тушунтира олиши шарт.

Яхши ишлаган ходимнинг лавозими оширилади. Премиялар ва бонуслар бор

Иш вақти: 9:00дан 18:00гача 6/1. (Тушлик корхона хисобидан берилади)
Замонавий жиҳозланган офис
Ёшлардан иборат аҳил жамоа.


Манзил: Бектемир тумани Elite Auto Center (Роҳат круги)
Мурожаат учун: +998908051496
4.3K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-04-14 15:23:39
Кимлар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади?

Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.



10-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси

Давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчисидир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар алоҳида қонунчилик билан белгиланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
5.1K views12:23
Ochish/sharhlash
2023-04-11 17:51:02
Давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Маъмурий ислоҳотлар даврида сизга юридик хизмат кўрсатиш ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларингизни таъминлаш мақсадида қулайлик яратилди.

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони билан амалга оширилаётган ислоҳотларга оид ҳар қандай мурожаатларингизга тезкор жавоб бериш мақсадида 1136 Call маркази ҳамда @murojaat_argos_bot телеграм боти фаолиятини давом эттиради.

Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
11.7K views14:51
Ochish/sharhlash
2023-04-11 08:22:01
Ишсизлик нафақаси миқдори қанча?

Қонунчиликка кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича:

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 920 минг сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;

илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
5.2K views05:22
Ochish/sharhlash
2023-04-07 12:13:01 Эндиликда иш ҳақини ҳар бир кечиктириб берилган куни учун иш берувчи томонидан пулли компенсация тўланади

Янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида моддий жавобгар бўлиши белгиланди.

Унга кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг ўша вақтда амалда бўлган асосий ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар(пулли компенсация)билан бирга тўлаши шарт!

Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Марказий банк асосий ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. Унинг миқдорида жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан оширилиши мумкин.

Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.

Маълумот учун, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2023 йилнинг 30 апрелидан кучга киради.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
21.4K views09:13
Ochish/sharhlash