Иш вақтидан ташқари ишнинг энг кўп давомийлиги неча соатдан ош | HR assistant
Иш вақтидан ташқари ишнинг энг кўп давомийлиги неча соатдан ошмаслиги керак?
Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда — бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ошмаслиги керак.
Иш берувчи ходимнинг иш вақтидан ташқари ишининг давомийлиги аниқ ҳисобга олинишини таъминлаши шарт.