Get Mystery Box with random crypto!

HR assistant

Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant H
Telegram kanalining logotibi hrassistant_uz — HR assistant
Kanal manzili: @hrassistant_uz
Toifalar: Ish
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.05K
Kanalning ta’rifi

HR хизматлари ва кадрлар бўлинмалари ходимлари учун фойдали манба

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-01-18 14:26:40 Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:

ҳомиладор аёллар;
14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, ҳомийлигида шундай боласи бор аёллар;
оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд шахслар.

Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

@hrassistant_uz
5.1K views11:26
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:19:14 Янги Меҳнат кодексига кўра, иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади.

Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.

Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно.

Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади.

Ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, уларнинг хизматлари учун иш берувчининг ҳисобидан ҳақ тўланади.

Агар ходим иш ҳақи тўланадиган куни иш берувчининг топшириғини иш жойидан ташқарида (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида бўлса ва бошқалар) бажараётган бўлса, ходимнинг илтимосига кўра иш берувчи ходимга тегишли иш ҳақини ўз ҳисобидан юбориши ёки ходимнинг ишончли шахсига тўлаши шарт.

Кодекс расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач (2023 йил 30 апрелдан) кучга киради.

@hrassistant_uz
6.5K views06:19
Ochish/sharhlash
2023-01-07 09:03:01 Меҳнат кодекси шу йилнинг 29 октябрь куни янги таҳрирда қабул қилинди. Ҳужжат 6 ойдан сўнг – 2023 йил 30 апрелда кучга киради.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2021 йил 14 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2022 йил 17 мартда Сенат томонидан маъқулланган эди.

Кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.

Асосий қоидалар:
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари рўйхати кенгайтирилди ва ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар белгиланди.

Дам олиш куни:
Янги кодексга мувофиқ дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. Масалан, якшанба – дам олиш куни 1 сентябрга тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади.

Дастлабки синов:
Дастлабки синов муддати қўлланилмайдиган тоифалар 5 тадан 9 тага оширилди. Хусусан, давлат гранти асосида ўқиганлар ёки 18 ёшгача бўлган шахслар.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
Айрим ҳолатларда синов муддати 6 ойгача этиб белгиланди.

Ишдан бўшатиш нафақаси:
Янги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у 50-200 фоизгача.
Амалдаги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Ҳомиладор аёлларга қўшимча бўш кунлар берилади:
Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги белгиланди (403-модда).

Қонунийлашган масофадан ишлаш тартиби:
Ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш шарти билан иш берувчи ва ходим ўртасида масофавий меҳнат муносабатлари жорий этилиши мумкин.

Уй ишчилари
:
Уй ишчиларининг меҳнати ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди (514-модда). Кодексда иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлар (боғбонлар, энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй ишчилари деб белгиланди.

Узайтирилган меҳнат таътили:
Асосий янгиликлардан яна бири йиллик асосий меҳнат таътили давомийлигининг энг кам муддати йигирма бир календарь куни этиб белгиланди. Илгари таътил 15 иш кунидан давом этарди.

Оммавий ишдан бўшатиш мезонлари:
Ишчиларни оммавий ишдан бўшатиш мезонлари белгиланди.

Кодексда ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш тартиби жорий этилди.
Соддароқ айтганда, “менга фалон ходимингизнинг “объективка”сини ташлаб юборинг” қабилидаги “илтимослар” энди қонунан таъқиқланади.

Аёлларга қўшимча ҳуқуқлар берилади
:
Аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам алоҳида белгиланди.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари кенгайтирилди, шунингдек, ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши тақиқланди.

Иш вақти турлари кенгайтирилмоқда:
сменали иш, мослашувчан иш тартиби, иш кунини қисмларга бўлиш, хизмат сафарлари ва бошқалар киритилди.

@hrassistant_uz
3.4K views06:03
Ochish/sharhlash
2023-01-07 08:33:01
Малакали мутахассис излаяпсизми ёки иш қидиряпсизми? Унда бу — Сиз учун!

Ўзбекистонда замонавий касблар бўйича тажрибали кадр топиш доим муаммо бўлиб келган. Хоҳ у давлат сектори бўлсин, хоҳ хусусий сектор.

"Freelance Team" жамоаси билан ушбу муаммони бартараф этиш юзасидан ҳамкорликни бошладик. Жамоа ҳозиргача юзлаб давлат ва хусусий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Aгарда Сизга тажрибали, билимли ва соҳанинг кучли мутахассислари керак бўлса, ҳозироқ мурожаат қилинг: @freelanceteam_uz

Freelance Team билан биргаликда замонавий соҳалар кадрлари ва иш берувчиларни боғлаймиз!
3.7K views05:33
Ochish/sharhlash
2023-01-06 08:05:16 Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:

ҳомиладор аёллар;
14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, ҳомийлигида шундай боласи бор аёллар;
оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд шахслар.

Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
5.9K views05:05
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:25:11
Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
3.6K views13:25
Ochish/sharhlash
2022-12-23 18:27:29 Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
16.4K views15:27
Ochish/sharhlash
2022-12-22 15:20:59
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш

Маълумки, электрон ҳукуматнинг муҳим таркибий қисмларидан бири – бу Ягона идентификация тизими, яъни ONE ID ҳисобланади.

Рўйхатдан ўтинг ва электрон ҳукуматнинг барча имкониятларидан фойдаланинг!

Фойдаланувчилар диққатига: Тизимнинг эски версияси — id.gov.uz сайтидаги логин ва паролингиз орқали тизимнинг янги версиясига (id.egov.uz) ҳам киришингиз мумкин.

Тизим бўйича саволларингиз бўлса ягона қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилинг: @iduzsupport

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
17.9K views12:20
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:30:37 Докторантлар (таянч докторант) ишдан бўшатилиши керакми?

1-савол. Докторантура (таянч докторантура) нима?
2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси ва 2017 йил 22 майдаги ВМҚ 304-сон қарорига кўра докторантура — фан доктори (Doctor of Science DSc), таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун, “ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда” ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.

2-савол. Докторантурада (таянч докторантура) ўқиш муддати қанча?
Олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқиш уч йилгача давом этади. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс уч йилни кутмасдан диссертацияни якунлаб муддатдан олдин ҳам ҳимояга чиқиши мумкин.

3-савол. Докторантурада (таянч докторантура) ўқишга кирган ходим ишлашга ҳақли эмасми?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига асосан, ҳар бир шахс меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. Меҳнат кодекси 97-моддасига асосан, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини “ходим докторантурага (таянч докторантура) ўқишга кирса меҳнат шартномаси бекор қилинади” деган асос йўқ. Демак ишлашга ҳақли.

4-савол. Унда “ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш” дегани нимани англатади?
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш ишдан бўшаш дегани эмас. “Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш” тушунчасининг моҳияти шундаки, ходим ўқиш давомида вазият тақозосидан келиб чиққан ҳолда бевосита ўзига юклатилган вазифаларни бажармайди.

5-савол. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ходимларга қандай имтиёзлар бор.
Меҳнат кодексида докторантлар учун алоҳида имтиёз назарда тутилмаган. Кодексининг 67-моддасига асосан, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошираётган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва миқдорларда стипендия тўланди. Бироқ бу докторантларга тегишли эмас.

6-савол. Докторантлар (таянч докторантлар)га пул тўланадими?
Таянч докторантларга кичик илмий ходим, докторантларга етакчи илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади.

7-савол. Докторантура (таянч докторантура)га кирган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайдими?
Иккита ҳолатда мумкин. Биринчи, МКнинг 99-моддасига асосан ходим ўқув юртига қабул қилинганлиги муносабати билан унинг ёзма аризасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинади. Иккинчи, МКнинг 89-моддасига кўра ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилинади.

8-савол. Янги меҳнат шартлари деганда нима назарда тутилади?
МКнинг 119-моддасига асосан, докторант иш берувчи билан келишиб тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга ҳақли. Бу меҳнатнинг янги шарти ҳисобланади. Ўрнатилган янги шарт асосида меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Ходим 0,5 ёки 0,25 ставка асосда ишлаши ҳам мумкин.

Хулоса: докторантурага ўқишга кирган ходимлар иш ва докторантурани бирга олиб боришга шароит мавжуд бўлса ишдан бўшамасдан, тўлиқсиз иш вақти режимида ишлашга ҳақли. Ишдан бўшаб қўйганлар ҳам иш берувчига мурожаат қилиб тўлиқсиз иш режимида (0,5 ёки 0,25 ставка) ўриндош эмас асосий штатда ишлашга ҳақли. Сабаби докторантура иш эмас, балқи ўқиш ҳисобланади.

@hrassistant_uz
2.9K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-12-12 17:39:42 “Давлат хизматчиси” тестидан намуналар ушбу каналда бериб борилади

https://t.me/davlatxizmatchisi_uz
3.2K views14:39
Ochish/sharhlash