Get Mystery Box with random crypto!

Умумий амалиёт шифокорлари Сўх туманига ишга таклиф қилинади | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Умумий амалиёт шифокорлари Сўх туманига ишга таклиф қилинади

Сўх туман тиббиёт бирлашмаси вилоятимизда яшовчи умумий амалиёт шифокорларини туман марказидан 35 км узоқликда жойлашган “Ғазноб” ва “Қалъача” МФЙга хизмат кўрсатувчи Ғазноб оилавий шифокорлик пунктида 1,25 штат бирлиги, туман марказидан 5 км узоқликда жойлашган “Сариканда”, “Сарибозорча” ва “Қалъа” МФЙга хизмат кўрсатувчи Сариканда оилавий шифокорлик пунктида 2,75 штат бирлиги, туман марказидан 10 км узоқликда жойлашган “Қизилқиёқ” ва “Шарқобод” МФЙга хизмат кўрсатувчи Қизилқиёқ оилавий шифокорлик пунктида 1,5 штат бирлиги вакансияларига ишга таклиф қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги "Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4940-сон Қарорига мувофиқ, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланган.

Мурожаат учун телефон: 73 244-37-22