Get Mystery Box with random crypto!

Ёзёвон туманида ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник т | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ёзёвон туманида ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш юзасидан семинар бўлиб ўтди

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманидаги “Марказий Фарғона” ММТП ҳудудида жойлашган “Мезон” фермер хўжалигида ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларини сифатли амалга оширишга бағишланган семинарда иштирок этди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, туман секторлари раҳбарлари, фермерлар ҳамда дахлдор мутасаддилар жалб этилган тадбирда ғўза қатор ораларига культиваторлар воситасида ишлов бериш, махсус юмшатгич ёрдамида чуқур юмшатиш, яганалаш, ғўза ниҳолларини барг орқали озиқлантириш, яъни суспензия сепиш жараёнларини ўз вақтида ва сифатли бўлишини таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383053

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter