Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш маса | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғонада қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш масалалари юзасидан семинар-тренинг бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижросини таъминлаш юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Раиси ўринбосари А.Турдалиев, Фарғона вилоят ҳокими ўринбосарлари Х.Исаков ва И.Эргашев, тижорат банклари бошқарув раиси ўринбосарлари, вилоят ҳудудий электр тармоқлари, Ҳудудгазтаъминот, Ўзнефтгазинспекция раҳбарлари ҳамда вилоятимиз тадбиркорлари қатнашди.

Шунингдек, тадбир давомида тадбиркорларнинг бино иншоотлари, ёқилғи қуйиш шохобчаларига қуёш панеллари ўрнатиш ва кичик фотоэлектрик станциялар қуриш учун тижорат банкларининг "яшил энергия" кредит маҳсулотларидан фойдаланишлари бўйича маълумотлар берилди.

Тадбир давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ жавоб олдилар.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter