Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида уч наф | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида уч нафар фарғоналик боксчи мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади

30 апрель - 14 май кунлари Тошкент шаҳри илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Жами 13 та вазн тоифасида ўтказиладиган чемпионатда жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан келган бокс жамоалари вакиллари иштирок этадилар.

Соврин жамғармаси $5,2 млн бўлган дунё биринчилигида олтин медаль соҳиблари 200 минг, финалчилар 100 минг ва бронза медали эгалари 50 минг долларга эга бўлади.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган 13 нафар боксчи номини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу боксчилар орасида 3 нафари Фарғона вилояти вакилларидир:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев;
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
-92 кг Лазизбек Мулложонов.

Боксчиларимизга омад тилаймиз!

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter