Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқариш кўлами кенга | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғонада тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқариш кўлами кенгаймоқда

Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилишга қаратилган Президент қарори ижроси доирасида кўмир ёқилғисида ишлайдиган, энергия тежамкор иситиш қозонларини ишлаб чиқариш кўлами кенгайтиришга, иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитларни яратишга вилоятимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Фарғона иссиқлик таъмир" масъулияти чекланган жамиятида ҳам замонавий иситиш қозонлари ишлаб чиқарилмоқда. "Ёрмозор" тамғаси билан етказиб берилаётган қозонлар иқтисодий тежамкор, узоқ муддат ишлаш хусусиятлари билан ажралиб туради. Ёқиладиган кўмир сарфи аввалги қозонларга қиёсланганда беш ҳисса кам, иситиш даражаси эса юқори.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter