Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилоятида ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Мада | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилоятида ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Маданият кунлари” этиб белгиланди

Вилоят ҳокимининг 2023 йил 8 майдаги “Фарғона вилоятида миллий маданиятни янада ривожлантириш, аҳолини маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда аҳоли ва ёшларни маданий дам олишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан, Фарғона вилоятида ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Маданият кунлари” этиб белгиланди.

Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида ушбу кунларда ўтказиладиган тадбирлар туман (шаҳар) ҳудудлардаги мавжуд маданият ва истироҳат боғларида, маданият марказлари ва аҳоли гавжум жойларда ўтказилиши, аҳолига маданий ва оммавий-концерт тадбирлари ўтказилиши ҳақидаги маълумотларни (вақти ва тадбир ўтказиладиган жойи) камида бир ҳафта олдин маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиб бориш амалиёти йўлга қўйилиши Қарор билан белгилаб қўйилди.

Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ўтказиладиган маънавий-маърифий, адабий-бадиий ва оммавий-концерт тадбирларининг режа-графиги вилоят ҳокимлиги, вилоят Маданият ва туризм бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилади.

Ҳудудлардаги бадиий ижодий жамоаларнинг тадбирларда фаол иштирок этишларини таъминлаш, таниқли ёзувчи-шоирлар, эл суйган санъаткорлар ва эстрада хонандалари, адабиётшунос олимларни мунтазам равишда тадбирларга жалб этиш йўлга қўйилади.

“Маданият кунлари”да вилоятимиз ҳудудидаги театрларда замонавий пъесалар, миллий мумтоз, жаҳон классик адабиёти дурдоналари асосидаги спектакллари мунтазам намойиш этилади, шунингдек, ҳудудларда бўлиб ўтадиган тадбирларда театр соҳасининг маҳоратли ижрочи ва ижодкорларини мунтазам иштироки таъминлаб борилади.

Қарор тўла матни: fergana.uz/uploads/11111/159-11-0-Q_23.pdf

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter