Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди “Қишлоқ қу | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

“Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали директори Исақов Хожиқўзижон Қосимжонович Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинлов Фарғона вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда бошқарма-ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда эълон қилинди.

Хожиқўзижон Исақов Қўштепа туманида 1985 йилда туғилган. 2009 йилда Фарғона политехника институтини, 2013 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

“Дўстлик” ордени соҳиби. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

Меҳнат фаолияти давомида Марғилон шаҳридаги "426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизациялашган колонна" масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг ўринбосари, 2013 йилдан МЧЖ раҳбари, 2021 йилдан буён “Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали директори лавозимларида ишлаган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Дилшод Хожиаҳмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори лавозимига тайинланган эди.