Get Mystery Box with random crypto!

Fitrat.uz

Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz F
Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz
Kanal manzili: @fitratuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.55K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
http://myurls.co/fitrat_uz
Диний саволлар учун:
Тел: (78) 150-33-44
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-05-18 06:56:02
#Ҳадис

Адий ибн Ҳотам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хурмонинг ярмини (камбағалга бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар. Кимки яримта хурмони топа олмаса, чиройли сўз билан уни сийласин», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Озгина нарса бўлса ҳам садақа беришнинг маҳбублиги, агар бирор нарса топа олмаганда эса чиройли сўзини аямаслиги маълум бўляпти.

@fitratuz
3.7K views03:56
Ochish/sharhlash
2023-05-18 02:04:02
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@fitratuz
14.9K views23:04
Ochish/sharhlash
2023-05-03 09:15:08
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Чиноз тумани «Янги Чиноз» жоме масжиди имом ноиби Муҳаммаджон домла Замоновнинг оталари Рўзимуҳаммад ҳожи отанинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.
986 views06:15
Ochish/sharhlash
2023-05-03 08:45:08
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲ ҚАЙТАРГАН ИШЛАРНИ БИЛИБ БИЛМАЙ ҚИЛАВEРАМИЗ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
1.2K views05:45
Ochish/sharhlash
2023-05-03 07:00:21
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизларга майиздай қора ҳабаший қул бошлиқ қилинса ҳам, эшитиб итоат қилинглар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@fitratuz
2.1K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-05-03 01:54:02
Ассалому алайкум!

Билаклар ДУОга очилган, тиллар ЗИКРла толмаган, қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган, кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!

ХАЙРЛИ КУНЛАР!..

@fitratuz
8.1K views22:54
Ochish/sharhlash
2023-05-02 20:07:02
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 3 МАЙ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:49
ҚУЁШ - 05:18
ПЕШИН - 12:25
АСР - 17:17
ШОМ - 19:24
ХУФТОН -20:52
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.5K views17:07
Ochish/sharhlash
2023-05-02 18:59:01 #МУТОЛАА_ВАҚТИ

Бир оздан сўнг қўшинга эртага тонгда орқага қайтиш эълон этилди. Лекин бу эълон ҳеч кимни севинтирмади. «Шунча овора бўлиб келиб, қалъани фатҳ қилмай қайтамизми?» дейишарди. Бу эълонни эшитиб Сайд ибн Убайд ҳатто
- Аммо сақифликлар ўша-ўша туришибди (ҳали биз уларга бир нарса қила олмадик ҳам)! - деб юборди.

Уяйна ибн Ҳисн қўшилди:
- Яна шон ва шараф билан...
Ўша атрофдаги бир киши сўзга қўшилди:
- Аллоҳнинг қаҳрига учрагур, эй Уяйна! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларини қабул этишмади, қарши чиқишди, деб мақтаяпсанми уларни?! Ваҳоланки, сен бу ерга жаноби Пайғамбаримизга ёрдам бериш учун келгансан-ку!

Уяйна бу гапга эътироз билдирди:
- Валлоҳи, мен сизлар билан бирлашиб сақифликларга қарши жанг қилишга келмадим. Муҳаммад Тоифни фатҳ этсину мен Сақифдан бир чўрига эга бўлай, уни қўйнимга олай, зора у менга бир ўғил туғиб берса, деб келдим. Чунки сакифликлар зукко бўлишади. Истагим бу эди.

Ҳуллас, қайтиш эълони ҳеч кимга ёқмаганини кўргач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўчиш вақтини кечиктирдилар. Қалъага бир шиддатли хужум уюштирилди. Бунга яраша қалъадан ҳам жавоб бўлди. Қанча одам шаҳид тушди, яна қанчаси яраланди. Шундан кейин ҳалиги эълон яна бир бор жар солинди «Эртага орқага қайтилади. Қамал тўхтатилди!..»

Бу гал энди норозилик сезилмади, қайтага хурсанд бўлишди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хурсандликни кўриб, кулимсирадилар. Бу кулимсирашда «буйрғимга қулоқ солганларингда, жонларинг бунча қийналмасди», деган маъно бор эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2.7K views15:59
Ochish/sharhlash
2023-05-02 18:30:59
Ташрифдан фотосуратлар

@fitratuz
2.3K views15:30
Ochish/sharhlash
2023-05-02 18:30:29 ТИЛСИЗ ЁВДАН АСРАСИН!

Мўмин-мусулмон  ҳар бир нарсадан ҳикмат қидириб яшашга одатланган. Бирор мусибат ёки кўнгилсиз ҳодиса юз берса, истиржо – Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун – келтириб, содир бўлган ишда ҳам хайр борлигини умид қилади.

Афсуски, Тошкент туманидаги “Холмуҳаммад ота” жоме масжидида ёнғин содир бўлиб, масжид биноси бутунлай вайрона бўлди.

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ёнғин содир бўлган мазкур масжид ҳудудига ташриф буюриб, масжид маъмурияти билан талафотни кўздан кечирди.

Албатта, бу кўнгилсиз ҳодиса барча намозхонларни қайғуга солди. Лекин мўмин киши Аллоҳ таоло таълим берганидек: «Биз сизларни бироз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Сабрлиларга башорат беринг. Улар мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз” дерлар» (Бақара сураси, 155–156-оятлар), йўл тутади.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби раҳбарият ва масжид маъмурияти билан маслаҳатлашиб, ўт кетиб кул бўлган масжид деворларини бузиб ташлаб, қайтадан замонавий жоме ҳамда таҳоратхона қуришни режалаштирди.

Ёши улуғ отахонларимиз дуога қўл очганда бежиз тилсиз ёв – ўт балосидан паноҳ тилашмаган.
Аллоҳ таоло тилсиз ёвдан барчамизни асрасин.

Масжининг янги биноси тез орада қурилиб, олдингисидан ҳам гўзал бўлишини насиб этсин.

* * *

Шунингдек, бугун Жасурбек домла Раупов Тошкент туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, ўқувчи-ёшлар билан суҳбатлашди. Мактаб маъмурияти билан маслаҳатлашиб, ҳомийларни жалб қилган ҳолда ушбу маърифат масканининг ҳожатхонасини қайтадан замонавий шарт-шароитларга эга қилиб қуриб беришга келишиб олди.

* * *

Парвардигор ҳар иккала хайрли ишга ҳисса қўшаётган азизларимиздан рози бўлсин.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2.3K viewsedited  15:30
Ochish/sharhlash