Get Mystery Box with random crypto!

#МУТОЛАА_ВАҚТИ Бир оздан сўнг қўшинга эртага тонгда орқага қ | Fitrat.uz

#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Бир оздан сўнг қўшинга эртага тонгда орқага қайтиш эълон этилди. Лекин бу эълон ҳеч кимни севинтирмади. «Шунча овора бўлиб келиб, қалъани фатҳ қилмай қайтамизми?» дейишарди. Бу эълонни эшитиб Сайд ибн Убайд ҳатто
- Аммо сақифликлар ўша-ўша туришибди (ҳали биз уларга бир нарса қила олмадик ҳам)! - деб юборди.

Уяйна ибн Ҳисн қўшилди:
- Яна шон ва шараф билан...
Ўша атрофдаги бир киши сўзга қўшилди:
- Аллоҳнинг қаҳрига учрагур, эй Уяйна! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларини қабул этишмади, қарши чиқишди, деб мақтаяпсанми уларни?! Ваҳоланки, сен бу ерга жаноби Пайғамбаримизга ёрдам бериш учун келгансан-ку!

Уяйна бу гапга эътироз билдирди:
- Валлоҳи, мен сизлар билан бирлашиб сақифликларга қарши жанг қилишга келмадим. Муҳаммад Тоифни фатҳ этсину мен Сақифдан бир чўрига эга бўлай, уни қўйнимга олай, зора у менга бир ўғил туғиб берса, деб келдим. Чунки сакифликлар зукко бўлишади. Истагим бу эди.

Ҳуллас, қайтиш эълони ҳеч кимга ёқмаганини кўргач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўчиш вақтини кечиктирдилар. Қалъага бир шиддатли хужум уюштирилди. Бунга яраша қалъадан ҳам жавоб бўлди. Қанча одам шаҳид тушди, яна қанчаси яраланди. Шундан кейин ҳалиги эълон яна бир бор жар солинди «Эртага орқага қайтилади. Қамал тўхтатилди!..»

Бу гал энди норозилик сезилмади, қайтага хурсанд бўлишди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хурсандликни кўриб, кулимсирадилар. Бу кулимсирашда «буйрғимга қулоқ солганларингда, жонларинг бунча қийналмасди», деган маъно бор эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA