2023-05-18 18:35:03
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Сафвон ибн Умайя бу жиҳодга бор-йўғи бир кузатувчи бўлиб қўшилган эди. Тўрт ойгача куфр ва ширкда қолишга руҳсат олди, шу билан бирга, юзта туя билан сийланди, бундан қувончи чексиз. «Йўқ, ололмайман, ўлжа меники эмас, жангда жонларини тикканларнинг ҳаққи», дейиш умуман ҳаёлига келмади.
Бир куни Ҳунай тепаликларидан бирида ўтирганча, пастда водийни тўлдириб юрган туяларга ҳайрат-ла боқиб тураркан, бирдан ён томонидан овоз келди:
- Жуда ҳам ёқдими булар сенга, эй Сафвон?
- Ҳа, эй Муҳаммад, булар жуда ҳам чиройли.
- Унда ҳаммаси сеники.
Қулоқларига ишонмади Сафвон. Бунақаси бўлмайди. Кўз ўнгида жуда катта дунё турибди! Пайғамбардан бошқа ҳеч бир киши бу даража саҳоват кўрсата олмайди. Ваҳоланки, Расули акрам шунча туянинг ҳаммасини кечагача ашаддий душманлари бўлиб келган одамга беряптилар! Ҳудди икки ҳовуч хурмо бераётгандай бамайлиҳотир ва ҳотиржам.
- Мен гувоҳлик бераман, сенинг дининг ҳақдир, Аллоҳдан ўзга бир маъбуд йўқлигига ва сен Аллоҳнинг расули эканлигингга имон келтираман, - деб юборди Сафвон.
Шу тариқа Сафвон куфр ҳаётига сўнгги нуқтани қўйди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
1.8K views15:35