Get Mystery Box with random crypto!

Fitrat.uz

Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz F
Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz
Kanal manzili: @fitratuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.55K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
http://myurls.co/fitrat_uz
Диний саволлар учун:
Тел: (78) 150-33-44
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 191

2022-08-30 19:32:16 Live stream started
16:32
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:42:38 #МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *
Қуёш чиқар-чиқмас ҳайбарликлар қўлларида деҳкончилик асбоблари, елкаларида замбиллар билан боғ ва экинзорларига ишга йўл олишган эди. Қаршиларида кўрган манзарадан тараша бўлиб қолишди.
— Валлоҳи, Муҳаммадку! Муҳаммад қўшин тортиб келибди!.. — дея ҳайқираҳайқира қўрғонларига қочиб кетишди.

Ислом лашкарининг хабари бирпасда ёйилди. Халқ ёпирилиб, қалъаларнинг деворлари устига чиқди ва мусулмонлар қўшинини ҳайрат ва даҳшат ичида томоша қилди. Дархол раислари, пешволари тўпланиб, нима қилишни маслаҳатлаша бошлашди.

Ичларидан Абу Зайнаб деган бири сўз олди:
— Уларнинг қаршисига чиқиб, қаҳрамонларча савашмоғимиз керак! Биласизлар, Муҳаммад ҳозирга қадар қайси калъани қамал қилган бўлса, таслим этган. Бўйсундирилганлар эса, ё сургун, ё асир қилинган, ё ўлдирилган. Ўзимиз гувоҳмиз бу ишларга.

Ҳеч ким Абу Зайнабнинг сўзларига қулоқ солмади. Анчадан бери тажрибаси ва Исломга қарши душманлиги билан танилган Саллам ибн Мишкам ҳам айни таклифни такрорлади. Энг тўғри йўл қалъадан чиқиб савашиш эканини уқтирмоқчи бўлди. Аммо:
— Бизнинг қалъаларимиз мустаҳкам, озиқовқатимиз ҳам етарли, — дейишди.
Шундай қилиб, улар ўзларига мудофаа жангини танлашди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.3K views15:42
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:20:47
ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 30 август куни соат 21:30 да
@fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари ва Зангиота тумани “Фатҳ” жоме масжиди имом хатиби Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
4.7K viewsedited  15:20
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:59:34
#Солиҳлар_гулшани

Тўғри исм қўйинг

Имом Муслим Муҳаммад ибн Амр ибн Атодан ривоят қилади: «Қизимга Барра («яхши», «покиза», «айбсиз») деб исм қўйган эдим, Зайнаб бинт Абу Салама розияллоҳу анҳо менга деди: «Менинг ҳам исмим Барра эди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу исмдан қайтариб, «Ўзларингизни покламанглар. Сизлардан ким яхшилик аҳлидан эканини Аллоҳ билади», дедилар. «Бўлмаса нима деб исм қўяйлик?» дейишган эди, «Зайнаб қўйинглар», дедилар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.3K views13:59
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:36:26
#Видео #Маъруза

ОДОБНИНГ МАНБАИ
Ижтимоий одоблар (2-қисм)

Низомиддин қори Абдумаликов
"Қорабоғ" жоме масжиди имом-ноиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.1K views12:36
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:39:26 НОДОНЛАР БИЛАН ТОРТИШМАНГ!!!
(Бўри ва эшак ҳақида масал)

Бир куни бўри билан эшак майсанинг ранги борасида тортишиб қолибди. Эшак майсанинг рангини сариқ деса, бўри яшил дер экан. Улар кўп тортишибди. Ҳеч келиша олишмагач, масалани ҳал қилиб бериш учун ўрмон подшоҳининг олдига боришга қарор қилишибди. Муҳокама бошланибди. Иккиси ҳам ўзининг ҳужжат-исботини келтирибди. Ҳукм чиқариш пайтида ҳамма адолатли ҳукмни интиқлик билан кутишар эди. Шер маҳкамага ҳозир бўлганларнинг умидларини чиппакка чиқариб, бўрига бир ой қамоқ жазоси ҳукм қилди. Эшакни эса айбсиз деб ҳукм қилди.

Бўри эътироз билдириб: “Жаноб, майсанинг ранги яшил эмасми?”, дебди.
Шер: “Ҳа, яшил”, дебди.
Бўри: “Ундай бўлса, нима учун менга қамоқ жазоси таъйинладингиз?, ахир, мен хато қилмадимку!”, дебди.
Шер: “Тўғри, сен майсанинг рангида хато қилмадинг, лекин бундай масалада эшак билан баҳслашиб хато қилдинг. Бундан кейин сенга ибрат бўлиши, ҳамда тушунмайдиган бефаҳмлар билан тортишмаслигинг учун сенга қамоқ жазосини тайинладим”, деди.

* Хулоса: Ҳеч қачон мутаассиб ва жоҳиллар билан тортишманг. Чунки бунда ҳеч қандай натижага эриша олмайсиз.

* Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Жоҳиллардан юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят), деб марҳамат қилган.

Шунга кўра, катта уламоларга нисбатан нотўғри эътирозлар бўлганда ёки таъна-маломат қилинганда уларнинг сукут қилишлари мағлуб бўлганидан эмас, балки ушбу оятга амал қилганиданлар.

* Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳдан нима учун баъзи баҳслашувчилар билан тортишмасдан, уларга сукут қилгани ҳақида сўралганида, қуйидагича жавоб берган эканлар:

Дерлар: нега жимсиз, тортишганларга?
Дедим: ёмонликнинг калити жавоб.
Нодону - аҳмоққа сукут шарафдир,
Ҳамда обрў сақлашнинг тўғри йўлидир.
Жим турган шерларга бир қара,
Туришар виқор-ла, уларда ҳайбат.
Энди вовуллаган итларга қара,
Вовиллай-вовиллай, қувилар албат.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
6.1K views10:39
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:23:33
#Видео #Маъруза

СУННАТ ТУРЛАРИ

Ҳайдар домла Алиев
Ўрта чирчиқ тумани "Туябўғиз" жоме масжиди имом-хатиби

Фаррух домла Султонов
Зангиота тумани "Мир Абдуллоҳ Эшон" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.4K views08:23
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:04:00
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СОҒЛОМЛАШТИРУВЧИ МАССАЖ

CАВОЛ: Эркак киши аёл кишидан санаторияда соғломлаштирувчи массаж олиш мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мумкин эмас. Шариатнинг асл қоидасига кўра эркак беморларни эркак табиблар даволайди, аёл беморларни аёл табиблар даволайди. Фақатгина зарурат ҳолатлардагина ушбу қоидада истисно бор. Зарурат деганда бир жонга ўлим хавф солиб турган ҳолат назарда тутилади. Шунда ҳам ушбу истисно зарурат миқдорида бўлиши таъкидланади.

Исломда инсон ҳаёти қадрланади. Шу сабабдан ноилож қолганда ёки ўлим хавф солганда ҳаром қилинган нарсаларни истеъмолига ҳам, зарурат миқдорича, рухсат берилган. Зеро, фиқҳий қоидалардан бирида:

الضرورات تبيح المحظورات

яъни: “Заруратлар ман қилинган ишларни мубоҳга айлантиради” дейилган.

Массаж олиш эса зарурат ҳолати эмас. Шунингдек аёл кишилар ҳам эркак кишидан массаж олиши мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@fitratuz
4.1K views07:04
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:31:06
#Видео #Маъруза

ОМОНАТЛАРНИ ЎЗ ЭГАСИГА ТОПШИРИНГ

Элёр домла Бабажанов
Бекобод шаҳар "Нўмон ибн Собит" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.2K views05:31
Ochish/sharhlash